Восит Аҳмад. Ақллилик балоси (ҳажвия)

Ота-онаси хизмати ва меҳнати билан Хушнуд тенгдошларига нисбатан барвақтроқ улғайди: кўп китоб ўқигани учун билимлироқ бўлиб ўсди. Лекин уни ишлатишда ҳали меъёрни билмагани сабабли азиятлар ҳам чека бошлади. Бу бутун ҳаётида одат тусига айланди.Ҳар қалай баҳсларда қатнашиб, калтак остида қолган давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Бола (ҳикоя)

Уч-қуйруғи йўқ, деб таърифланадиган бу шаҳарнинг чекка мавзеларидан биридаги кўп қаватли уйлар худди эгизаклардек бир-бирига ўхшаш. Бола бу уйларнинг қанчалик даражада оқилона тиклангани ҳақида кўп марта хаёлга берилар, аммо ўйлаб ўйининг тагига етолмасди. Қувурлардан оқувчи иссиқ ва совуқ сувнинг эҳтиёжга давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Аросатдаги аёл (ҳикоя)

Худо ҳақидаги азалий баҳс-мунозара унга ҳам тинчлик бермасди. “Ҳа, тангри бор. У бутун борлиқнинг эгаси”, деган жўнгина иқрорга негадир бўйин ёр бермайди. Ҳеч қандай илоҳият йўқ, деб ёшлигиданоқ уқдирилган тушунча барибир хирагина бўлиб бунга соя ташлаб турарди. Муаллима ўзи каби давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Ҳайкаллар ороли (ҳикоя)

Биринчи сафар Тинч уммони вазмин чайқалади. Чексиз масофалар ўз қаърига сир яширган янглиғ узанган: улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўз бағрига чорлайди, ҳам ундан итаради. Ҳозир эса сув юзасини қалин оқиш туман қоплагани боис қайиқдан туриб қаралганда бурун остинигина кўз давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Миркомилбойнинг қазо бўлган намози (ҳикоя)

Извош гузардан ўтиб катта кўчага бурилди ҳамки, Ёқубхўжадан садо чиқмади. Бой икки-уч дафъа ҳамроҳининг авзоига зимдан кўз югуртирди. Ёқубхўжанинг қадди уникидан ярим қарич тик, шу боис у ўтирган ҳолида ҳам хийла салобатли кўринади. Одамлар, «Ёқуббойнинг шахсий қўриқчиси» деб гап тарқатишди, давоми…

Отабек Йўлдошев. Муҳим иш (ҳажвия)

Эрталаб мактабга келсам директоримиз Қўзивой ака коридорда уёқдан-буёққа бўзчининг мокисидек сабрсизланиб қатнаб турган экан. Мени кўриб бирдан юзи ёришди:– Вақтида келдинг-да. Эртоевни туман марказига муҳим иш билан юборгандим.  Унинг дарсини бугун сен ўтказиб тур, ука!– Ахир алгебрага тишим ўтмайдику, – давоми…

Исажон Султон. Хун (ҳикоя)

Тангритоғнинг этагидаги кўкаламзор яйловда Эрхон чол элликларни қоралаб қолган Ойтўлди отлиғ аёли билан фақирона ҳаёт кечирардилар. Улар бир вақтлар тиклаб олган кўримсизгина гўшадан анча нарида хушхўр мевалару турфа ҳайвонотга мўл ўрмон бошла-нарди. У икки қарияни беминнат боқарди. Кўк Тангрининг фарзанди давоми…

Исажон Султон. Исмсиз қаҳрамон ҳақида ҳикоя

Бу ҳикоя тарихда аждодларимиз саналмиш кўҳна хун халқининг бир исмсиз бир қаҳрамони ҳақида. Тўртинчи асрнинг бошида, от йилида ханзу сулоласининг аскарлари ва хунлар* яна тўқнашдилар. Бунга ханзуларнинг** хун ерларига ўқтин-ўқтин ҳужум қилганлари ва чўпонларнинг баъзиларини ўлдириб, мол-ҳолини талон қилганлари сабаб давоми…

Исажон Султон. Тилсим лашкари ёхуд Муқанна (ҳикоя)

Кеч кира бошлади. Тобора кучайиб бораётган шамол кунботар ёқдан хас-чўпларни учириб олиб келаверди, само майдонига булутларни қатма-қат тўдалаштириб уяверди. Кўп ўтмай, олам рутубат ва таҳлика ичида қолди.Кўчада ўйнаб юрган болалар бирин-кетин тарқалишди. Ҳамма ёқни чанг-тўзон тутиб кетган эди. Кўзига қум давоми…

Исажон Султон. Манзил (ҳикоя)

(Иқбол Мирзога) Бу йўлимизнинг чек-чегараси кўринмайди. Мўъжазгина карвонимиз гоҳ тарам-тарам тоғлар силсиласига дуч келади, гоҳ булоқларидан кўз ёши сингари тиниқ сувлари оқиб ётган гўзал боғли воҳаларга кириб борамиз. Гоҳ эса қаршимизда ястаниб ётган бепоён саҳро намоён бўлади. Уловларимиз толиққан, ўзимиз давоми…