Исажон Султон. Todd (ҳикоя)

Қайдам, бундан икки йил бурунмиди, фалсафага қизиққан пайтларим эди. Бу ғаройиб фан ақлу ҳушимни шу қадар эгаллаб олгандики, ҳар бир нарсадан фалсафий хулоса чиқараверардим. Фалсафа эса, асли Олмонияда роса ривожланган эмасми, қай бир китобда ўқиганим «Der Todd immer gewinnt» деган немисча сўз шууримга ёпишиб қолди.

Гапнинг лўндаси, ҳозир ҳам ўйласам, ўша вақтлардаги каби, ҳар ҳолда ҳаётни фақат фалсафадан иборат, деб ўйлаш хато эканлигини тушуниб етгандайман. Чунки. ҳаётнинг ўзи уни рад қилар экан. Ҳар ким ўзининг кўрган-кечирганларига мослаб, ўзича фалсафа тўқир экан.

Аммо мен ҳозир булар ҳақида гапни чўзиб ўтирмоқчи эмасман. Зотан замон тез, вақту умр шовуллаб ўтиб кетаётир, айтар гапингизни айтиб ё улгурасиз, ё йўқ… Боз устига, бугунга қадар яшаб ўтган барча файласуфлар бу ҳақда жилд-жилд китоблар ёзиб улгуришганки, ҳатто уларни ўқишга-да умрнинг етиши даргумон. Шу боис ҳам менинг айтар сўзим бошқа. Тасодифан “Тоdd” сўзининг маъносини англадиму бундан етти йил аввал кечган бир воқеа хаёлимга урилди. Шуни айтиб бермоқчиман, холос. Аминманки, бу сўзнинг маъноси бошқаларни ҳам ўйлантириб қўяди.

*  *  *

Болалик чоғларимизда Мамасиддиқ пишиқ дегаи бир чол бўларди. У қотмагина, жиккак, иягада чандиғи бор одам эди. Кечалари бекинмачоқ ўйнаганимизда унинг аллақанақа юмушлар билан куйманиб юрганини кўрар эдик: ё маккапояларни боғ-боғ қилиб боғлаган, ё замбилғалтакда уйига ун ташиган, ё кўчадаги хазонларни тўплаб қоплаётган бўлиб чиқар эди. Мен унинг дам олиб ўтирганини ёки чойхонада ошхўрлик қилганини ҳеч кўрмаганмаи. Хаёлимда-да у индамас, тиним билмас бир киши сифатида қолган.

Пишиқнинг болалари ҳам ўзига ўхшаган пишиққина, тиним билишмас эди. Буғдой ўрилса, кечалари далага чиқиб сомонини тўплашарди-да, эртасига бозорга опчиқиб сотар эдилар. Ўтин сотардилар. Ундан бўшаган қопларни сотардилар… Одамлар “Мамасиддиқ пишиқ жуда бой, кечалари ухламаслиги ҳам рост гап: йиққан пулларини сандиғидан олиб, моғор босиб кетмаслиги учун шабадага ёйиб шамоллатади», деб гапириб юришарди.

Қишлоқда одам кўп, хотирамда ҳар бири ўзига хос бир қилиқ-қиёфада қолган. Бироқ, Мамасиддиқ пишиқ билан алоқадор хотиралар юракни ғашлантирадиган даражада ғуборлидир.

… Йиллар ўтди. Болалик худди шамолдаги сомон парчаси каби учди-кетди. Улғайдик. Болалигимизда таниган-билган одамларимиз – оппоқ соқолли нуроний чоллару сочларига чўлпи таққан, сандиқчаларида доимо биз каби болакайлар учун бир-иккита попукқанд топиладиган эртакчи кампирлар ўзларининг ҳақиқий манзилларига – худонинг раҳмати томонга унсизгина, ҳилвирабгина жўнаб кетдилар. Кишилар айтмоқчи, бу дунёнинг елиб-югуришларидан, ташвишларидан абадиян қутулдилар, тинчлигу осойишга етишдилар, жонлари ором ва роҳат топди.

Вақт-соати етиб Пишиқ ҳам оламдан ўтди. Унинг дунёдан кўз юмиши ҳам недир ғуборли ва аламангиз бир тарзда кечибди. У икки-уч дафъа ошқозони оғриб, ётиб қолди. Аммо дўхтирга бормади, биронтасини чақириб қаратмади. Ўзининг суйган таъбирича, иссиқ-иссиқ чой ичиб, кўрпага ўраниб ётаберди. Ўзи-ку азалдан озғин эди, янаям озиб ранги алланечук, сомон каби бўлиб қолди. Аммо ҳафталаб ётгани йўқ: Пишиқнинг мазаси қочибди, деган гап тарқалганидан уч-тўрт кун ўтар-ўтмай, яна кўчаларда пайдо бўлди. Яна ўша-ўша куймаланган, ҳар нарсани уйига ташиган Пишиқ… У ёқ- бу ёқда «Мамасиддиқ ака ошқозон раки бўлган экан, барибир тузалмайман, деб дўхтиргаям бормабди», деган гапларни биз ҳам эшитдик. Бу гапнинг нақадар ростлигини билмаймизу, аммо орадан бир йил ўтар-ўтмас, уйидан йиғи чиқди. Билдикки, Пишиқ ҳам оламдан ўтибди.

Пишиқнинг фарзандлари кўп, неваралари ундан ҳам кўп эди, шуларнинг ўзи кўчани тўлдирган, бари кўк тўн кийиб, белини боғлаб туришипти.

Менинг илк англаган нарсам – бу хонадондаги ғарибонлик бўлди. Айвонга эски бир шолча тўшалган, устида пўстак… Эшик-деразаларнинг бўёқлари кўчган. Бироқ, мевали дарахтларнинг бари ораста, тартиб берилган, кузги ҳусайнилар олтиндай товланиб турипти.  Дарахтларнинг тўкилган барглари бир четга уйилган, қўрадаги қўйлар олдида-да бир уюм хазон: қўйлар уни талашиб-тортишиб ейишаётир…

Пишиқни тупроққа топширишда одатдагидек «Мамасиддиқ ака қандай одам эди», деб сўралди. Ҳамма чин кўнгилдан: «Яхши одам эди, худо раҳмат қилсин», деб жавоб берди. Пишиқнинг вафоти мени у қадар ўйлантиргани йўқ, ҳамма қатори ўлимнинг ҳақлигини, оламдаги жамики инсон зоти ўша тарафга қараб кетиб бораётганлигини яна бир бора тасдиқлади, холос.

* * *
(Мамасиддиқ пишиқнинг катта ўғлининг ҳикояси)

«… Отам йигирма икки ёшида урушга кетган. Биз уч жўжиқ онамиз билан қолганмиз. Отам қирқ учинчи йилда немисларга асир тушган. Немислар уни бошқалар билан қўшиб Полшага опкетишган.

Концлагер ҳаётини ҳаммаям озми-кўпми эшитган, кинода кўрган,  китобда ўқиган. Аммо ҳеч биримиз кўзимиз билан кўрмаганмиз. Концлагерга тушганлар қандай кунларни кўрганликларини ўзларигина биладилар.
Лагерда Вильгельм Тодд деган малъун офицер бор экан. У манфур урушга қадар аскарлар ўртасида узоқ масофага югуриш бўйича тренерлик қилган, бир шогирди Олмоиия чемпиони бўлган, уруш бошлангач, зобит сифатида бу ёқларга юборилган экан.

Шу баттол лагердагиларга қўшиб отамниям ҳар куни қирқ чақиримга югуртираркан.

Бунақа югуришнинг тартиб-қоидасини марафончилар биладилар. Отамнинг айтишича, саҳар ёришиб-ёришмай аристонларни сафга тизиб опчиқар экану югуришни бошларкан. Ортда, машинада Тодднинг ўзи. Соат еттигача маррага етиб боришлари шарт экан. Марра дегани ҳам тош карьери бўлиб, борганлар ишга тушарканлар.
Тодд йўлда йиқилганларни отиб ташларкан.

Маррага келганларида эса айтар эканки: “Сенлар мени ёмон кўрасанлар, биламан. Аммо, ҳаёт мендан кўра бешафқатроқ, сенларнинг бу югуришингдан кўра милён марта мураккаброқ. У сенга марра қайдалигини айтмайди, қай тарафга қараб чопишни, қанча чақирим югуришинг кераклигини кўрсатмайди, дам бермайди. Барини ўзинг топасан, ўзинг ҳал қиласан… Бугун сенлар маррага йиқилмай етиб келиб, кечгача яшаш ҳуқуқини қўлга киритдинглар, холос. Кейинги ҳаётингни эса, кечқурунги югуриш ҳал қилади…”

Отам далада ўсиб пишган эмасми, ишқилиб, чидар экан. Тодд баттол уни яхши кўраркан. “Сендан чемпион чиқиши мумкин эди, афсуски, немис эмассан” дер экан. Гоҳо бир бўлак нон ё шўрвасига бир бўлак гўшт ҳам қўштирар экан.

Буларнинг барини менга отам ўгай онамга уйланиб, биринчи фарзанди туғилганида айтиб берган эди. У маҳаллар мен ҳам йигирма иккида эдим. Ўшанда “Отам роса қийналган экан-да” деб кўяқолганман. Нима учун менга буларни айтганини англамаганман.

Майли, энди гапнинг буёғини эшит.

Қирқ тўртинчи йилда, Полша озод этилганидан кейин ҳам отам дарров уйига қайтмаган. Энди уни “Немисларга хизмат қилгансан” деб ўзимизникилар қийнашган. Фақат орадан тўққиз йил ўтгач, Сталин ўлганидан кейингина қишлоққа – она юртига қайтиб келиш насиб қилган.

Келганида қараса онамиз оламдан ўтиб, биз уч жўжиқ аммамизнинг қўлида қолган эканмиз. Уйимиз бузилиб кетган, ўтинлари сандалга қаланган. Отамнинг қилган биринчи иши – еримизнинг ёқасига бир чайла қуриб, бизни олиб келиш бўлган. Кейин ёз бўйи ишлаб, пахса уй тиклаган. У маҳаллар менинг ғира-шира эсимда: ёш бола эдик, биз учун ҳаёт ранг-баранг эди. Қора меҳнат вужудимизни эзмас эди: сувлар зилол эди, сувларда чўмилиб ўйнар эдик.

Кейин отам уйланди. Ўшанда аммамга айтган сўзлари эсимда: “Сен мени уйланволди, дема, опа. Болаларга ким қарайди? Келсам, учапа болам ҳам сенинг қўлингда экан… Бошингда эринг йўқ, ўзингнинг болаларингни зўрға эплаяпсан. Бошқа уруғимиз қолмаган бўлса… Худо умр берса, ўнта-ўн бешта болали бўларман. Ўлсам, орқамдан йиғлаб қоладиганлар кўп бўлар, биздан кейин ҳам бир-бирини суяб кетарки, бири “Оҳ” деса, ўнтаси “Воҳ” деб етиб келар…”

Отамнинг айтгани бўлди. Ўн бир фарзанд бўлдик. Ўгай укаларимнинг бари меҳрибон, меҳнатсевар, бир-биримизга ўз қондошларимиздан-да оқибатлироқмиз.

Эсимни таниганимдан бери отам тинмасдан ишлади. Мен-ку майли, укаларим отамни деярли кўрмас эдилар. Уйга ярим кечаси келар, азонлаб яна ишига кетар эди. Ойлиги кўпроқ, деб заҳарли жойларда тер тўкди, етмаганига мол олиб семиртириб сотди, томорқага экин экиб бозорга опчиқди, хуллас, ўн бир фарзандни ҳам уйли-жойли қилди. Бир ўзи! Ёрдам берадиган кимса топилмади.

Ўн бир боланинг бештаси қиз эди. Ҳозир “Ҳув” десам, ўн бир томондан бир дунё одам етиб келади.
Худойим мениям фарзанддан қисмади – ҳозир болаларим еттита бўлди. Каттамни яқинда уйлантирдим. Насиб этса, яқинда неварали бўламан.

Катта ўғлимни уйлантирмасимдан бир йил аввал отам вафот қилди. Биз ишдан вақтлироқ келиб, энди сўрига ўтирган эдик. Отам соат саккизларда кириб келди. Касалдан турганига кўп бўлгани йўқ, аммо меҳнат қилмасдан ўтиролмасди: иш одамни ўлдирмаган, танингда жонинг бор экан, қимирла, юмушга унна, деб насиҳат қиларди бизга…

Хотиним овқатни сузиб келтирди. “Олинглар-олинглар” билан қўл узатдик. Отам шўрлик… овқатни қошиқда оғзига обордию ютолмади, қошиқ тарақлаб лаганга тушди, ўзи орқага кетиб берди. Шошиб дастурхондан ҳатлаб ўтиб бошини қўлимга олдим. Биласанми, нигоҳи мендаю кўзи тепага қараб олайиб боряпти. Бир маҳал икки кўзидаи икки томчи сариқ ёш оқди. Бир нима демоқчи бўлиб уриниб қийналди, кейин лабидан заиф бир “пуф” чиқди…

Чиққан нафас қайтиб кирмади…

Найлайинки, ўлим ҳақ экан. Аммо, шундан кейин кўзим очилгандек бўлди. Ётсам ҳам, турсам ҳам отамни ўйлайверадиган бўлдим.

Ҳеч нарсага ҳафсалам келмай қолди. Уйга кираману бағримни захга бериб ётиб оламан. Отам… Таянчим, қувватим, суянчиғим кўзимнинг олдидан кетмайди. “Воҳ, отам-а!” дейману юрагим ўртанаверади.

Ўйлаб қарасам, отам лагердагина эмас, бутун умри давомида шунақа югуриб яшабди. Кечани кеча, кундузни кундуз демабди. Ўзига қарамабди. Болам, дебди. Рўзғорим дебди…

Кўряпсанми, укажон, отам умр бўйи югуриб ўтибди. Лаънати Тодд уни умр бўйи таъқиб этибди.
Кейин ўз ҳаётимга разм соламан. Разм соламаиу яна ўша манзарани кўраман: укаларимнинг бари рўзғорим деб елиб-югуряпти. Ўзим ҳам болам-чақам, деб тинмайман. Мен ҳам, укажон, отам каби, ишдан жуда кеч келаман – кичик қизим мени гоҳ таниб талпинса, гоҳ бегонасираб нари қочади. “Майли, катта бўлса, таниб олар…”, дейману қўяман.

Отам у ёқда маррага етиб келиб ҳаётини сақлаб қолган эди. Кейин-чи? Ўша елиб-югуришлари билан кўзлаган ерига етиб келолдими? Етиб келолган бўлса, оқибати нима бўлиб чиқди? Етиб келгани учун хушбахт бўлдими?
Мен-чи? Мен ҳам эртани, индинни ўйлаб югураман-еламан. Биламанки, бугун бир дақиқа тин олсам, эртага бошка бир муаммо йўлимдан чиқади. Ташвишим бошимдаи ошиб ётипти. Бу ёқда бўлса, умр шовуллаб ўтиб кетяпти…

Назаримда, бу маҳв этувчи ёзуқ барчамизнинг пешанамизга ёзилгандай. Худди улғайгач, ҳаётнинг ўзи Тодд қиёфасида ортимизга туриб олиб, таъқиб қилаётгандай, таҳдид этаётгандай…

Ҳеч ўйлаб охирига етолмайман: қайда у, марра? Етганлар неларга соҳиб чиқадилару етмаганлар нелардан маҳрум бўладилар? Гапнинг очиғи, менинг ақпим бунақа нарсаларга етмайди.

Агар билсанг, сен менга тушунтир, биродар…”

* * *

Менинг бу воқеани эшитганимдан сўнг етти йил кечди. Етти йил ичида кўп сувлар оқиб ўтди. Кўп нарсалар унут бўлди.

Айтганимдай, ўша маҳаллари мен ҳам фалсафага қизиқиб юрар эдим. Орасида “Тоdd” деган таниш сўз бўлган “Der Todd immer gewinnt» калимасининг мазмуни нима экан, деб немисчага қизиқиб юрадиган бир оғайнимдан сўрадим. Жавобдан эса тонг қолдим: «Todd»нинг маъноси “Ўлим” бўлиб, бу калиманинг мазмуни, не ажабки, “Ўлим ҳақдир” дегани экан.

Ўша маҳаллар ўзим чиқарган фалсафий умумлашмадан ўзим даҳшатга тушганман. Пишиқнинг ўғлининг айтгани содда ҳикоядан мен ҳам бир нарсалар уққанман.

Аммо, бошқаларни қўятурайлигу бу воқеадаги бир жиҳат мени ҳаяжонга солади.

Немис зобитининг исми бўлмиш “Тоdd” сўзининг ўзбекчадаги маъноси “Ўлим” бўлиб чиққанини нима деб изоҳласа бўлади? Тасодиф дейинми? Ё бир ҳикмат дейинми?

…Фалсафаниям шу билан йиғиштирдим. Билдимки, ҳеч бир фалсафа ҳаёт ҳикматини изоҳлаб бера олмас экан. Чунки, ҳаёт ҳамиша ҳақ ва ранг-баранг, товланувчи, фалсафа эса, унинг фақатгина сояси, бошқа ҳеч нарса эмас экан.

Шу воқеа бўлдию Мамасиддиқ буванинг кўз олдимдага индамас, тунд, хасис, тиним билмас қиёфаси ғойиб бўлиб, ўрнида бошқа бир инсоннинг – бор туйғуларию ҳиссиётларини ҳаёт деган пойгага қурбон берган бир одамнинг озғин, иягида соқоли ўсган, тиришли юзи, жавдираган кўзлари хаёлимда жонланади.
Жонланадию сира кетмайди.

Бошқаларнинг қиёфасида-да мана, мен дея кўриниш бераверади.

Ҳозир ҳам, Мамасиддиқ пишиқнинг сўнгги манзилида тинч, ором олиб ётганига ишонгим келмайди. Гоҳо қишли-қировли кунларда, куз мезонлари учган, рутубатли ҳавода, кимсасиз далаларда, баргсиз-хазонсиз сўппайган тутлар тагида эски тўн кийган, озғин бир кишининг ўтин кўтариб кетаётганини кўриб қоламан. Бу одам сира тинмайди, совуқ бўлишига қарамасдан, зовурлар ичида сув кечиб, сабзиўтларни ўради, қопга солиб, қайгадир ташийди. Куз шамоли қаҳ-қаҳ отиб кулаётган пайтларда тўкилган хазонларни тўплайди. Шамол унинг тўплаганларини ҳар тарафга сочиб ўйнаса-да, у қунт ва матонат, сабр ва бардош билан яна абадийдек туюлган шу ишида давом этади…

Бироқ, бу одамнинг ким эканлигиии айтишга истиҳола қиламан. Очиғи, уни ҳали-ҳануз яқиндан кўролганим йўқ. Унга яқин келишдан гоҳо ҳайиқаман ҳам. Гоҳо эса менинг-да ташвишим мўл бўлади: кўпинча эътибор бермасдан ўтаман-кетаман…

1999
(“Боқий дарбадар” китобидан)

Бошкаларнинг қиёфасида-да мана, мен дея кўриниш бераверади.

Ҳозир ҳам, Мамасиддиқ пишиқнинг сўнгги манзилида тинч, ором олиб ётганига ишонгим келмайди. Гоҳо қишли-қировли кунларда, куз мезонлари учган, рутубатли ҳавода, кимсасиз далаларда, баргсиз-хазонсиз сўппайган тутлар тагида эски тўн кийган, озғин бир кишининг ўтин кўтариб кетаётганини кўриб қоламан. Бу одам сира тинмайди, совуқ бўлишига қарамасдан, зовурлар ичида сув кечиб, сабзиўтларни ўради, қопга солиб, қайгадир ташийди. Куз шамоли қаҳ-қаҳ отиб кулаётган пайтларда тўкилган хазонларни тўплайди. Шамол унинг тўплаганларини ҳар тарафга сочиб ўйнаса-да, у қунт ва матонат, сабр ва бардош билан яна абадийдек туюлган шу ишида давом этади…

Бироқ, бу одамнинг ким эканлигиии айтишга истиҳола қиламан. Очиғи, уни ҳали-ҳануз яқиндан кўролганим йўқ. Унга яқин келишдан гоҳо ҳайиқаман ҳам. Гоҳо эса менинг-да ташвишим мўл бўлади: кўпинча эътибор бермасдан ўтаман-кетаман…

1999

“Боқий дарбадар” китобидан)