Исажон Султон. Todd (ҳикоя)

Қайдам, бундан икки йил бурунмиди, фалсафага қизиққан пайтларим эди. Бу ғаройиб фан ақлу ҳушимни шу қадар эгаллаб олгандики, ҳар бир нарсадан фалсафий хулоса чиқараверардим. Фалсафа эса, асли Олмонияда роса ривожланган эмасми, қай бир китобда ўқиганим «Der Todd immer gewinnt» деган давоми…

Бобур Наби. Ҳиндча рағбат (ҳикоя)

Қадрдон устозим Жамила опага бағишлайман! — Қачон ўқийсан, бола?! “Нўл” олавериб — сен, қўявериб — мен чарчамадим. Ёки уйингдагилар кундалигингни текширишмаяптими?..Бошланғич синфда ўқиб юрган пайтларимда инглиз тили ўқитувчимиз ҳар куни шу гапларни айтиб, койирди. Мен ҳам негадир бу фанни ҳеч давоми…

Бобур Наби. Ойжамол (ҳикоя)

Қишлоғимиз четидаги даланинг ўртасида бир хилват жой бор. У ер айлана шаклида бўлиб, ичида тўқайзорга ўхшаб тераклар ўсиб кетганди. Шу теракзор ўртасида бир уй бор. Айтишларича, бир замонлар ўша уйда Ойжамол исмли аёл яшаган экан. У аёл ким, қаердан келган, давоми…

Бобур Наби. Девона (ҳикоя)

Қишлоғимизнинг четидаги бир кулбада қандайдир одам яшар, лекин унга ҳеч ким парво қилмас эди. У ёлғиз эди. Ҳамма уни девона деб чақирарди. Сочи ўсган, қорасидан кўра оқ толаси кўпроқ, эгнида қаердандир топиб олган йиртиқ-ямоқ тўн, бошида эса яғири чиққан қалпоғи давоми…

Мирмуҳсин. Бувамни соғиниб… (ҳикоя)

Буванинг таърифича, “қуш учса, қаноти одам юрса, оёғи куядиган” қадимий Мирзачўлда ҳозир қанчалар обод қишлоқлар пайдо бўлди. Шу гўзал қишлоқлардан бирида Хондамир деган бола яшайди. Унинг икки тепа тиши тушиб, гапирганда кулгилироқ кўрингани билан асли ўзи жуда яхши бола. Ёзда давоми…

Маҳмуд Йўлдошев. “Бобожон …” (ҳикоя)

Дунё ишларини унинг пойгасида чопганда билар экансан, деган иборага унчалик ишонгим келмай турипти. Ахир қадимий аксиомалардан бири тошбақани қувиб етолмасликку. Шундай экан, ҳарқалай, орқага қараб, ёмон яшамабман, дея оламан. Яъни, инсонлик маъносидан келиб чиққанда унча чопмапман, ҳамда, тошбақани ҳам жуда давоми…

Маҳмуд Йўлдошев. Сенга ойи бўлолмайман, “Олакўз” (ҳикоя)

Мактаб бошланишидан олдинроқ мактабга эртароқ боришни ҳамма болалардай мен ҳам орзиқиб кутаяпман. Ахир, анча вақтдан буён учрашмаган жўралар билан учрашаман. Аммо, ич-ичимда биринчи сентябр тезроқ келмаса, энг бўлмаганда яна бир икки кун кечикиброқ келса дейман. Бунинг сабаби бор. Менга оқ давоми…

Акбар Рустамов. Рамазон тунида (ҳикоя)

Зокир намозшом чоғи қўйларини қамаб уйга кираркан, ичкарида ўтирган ота-онасининг суҳбати кулоғига чалинди. Тушунди: гап ўзи ҳақида бормоқда.— Йўқ, — дерди отаси. — Эртага қишлоқдагилар фалончи ўғлини боқолмай, кўчага гадойликка чиқарибди, дейишларини истамайман.— Вой, гадойлик нимаси. Очлиқдан чиқаётгани йўқ-ку! Бу давоми…

Абу Бакир. Тугалланмаган саёҳат (ҳикоя)

Институтда ўқиб юрган кезларим бир жўрам бўларди. Жуда қадрдон эмасдигу, ҳар қалай, бошқа болаларга сира ўхшамасди. Баъзи ёзган нарсаларимни унга кўрсатсам, худди буюк мунаққиддек фикрларини айтарди. Шунинг учун ҳам баъзи бир инжиқликларига қарамай, уни ўзимдан узоқлаштирмасдим. Ётоқхонада бирга турардик. Унинг давоми…

Наргиза Асад. Домла учун тузоқ (ҳажвия)

Аудитория талабалар билан тўла, кимдир конспект тўлдириш, кимдир қўл телефони билан гаплашиш, яна кимлардир уч-тўртта бўлиб ҳангомалашиш билан банд.Кириш учун қўнғироқ чалинганига ўн дақиқадан ошяптики, ҳали Аслоний деганларидан дарак йўқ. Жойимга ўтириб, дарсни такрорлаш, имтиҳонлар вақтида янада баҳоларни ошириш илинжида давоми…