Хуршид Дўстмуҳаммад. WО AI NI (ҳикоя)

Беҳрузга Бек девордаги соатга кўз қирини ташлади – 3 дақиқаси кам 21. Ишига берилди. Одатдагидек бу пайтда хўрандаларнинг оқими сустлаша бошлайди, онда-сонда аллақайтларда санқиб оч қолган тўдалар гангур-гунгур, шовқин-суронлар билан ёпирилиб келмаса, яккам-дуккам мижозлар киради холос, ошхонага. Уззукун тик оёқда давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Ишонч (ҳикоя)

Кўзинг – ўзингники, қулоғинг – ўзганики. Ўзбек халқ мақоли. – …Одамбой ака, келинг… Эрталабки мажлисда айтилганидай: бугундан бошлаб шу икки қизга бошлиқсиз. Ҳозирча… Тез орада дугоналарининг таътили тугаса, булар ҳам кўпайишиб қолади. Танишинглар: бу – Нозигул, буниси – Лобар. Мана давоми…

Чоршанби Деҳнавий. Бир бурда нон (ҳикоя)

Маматқул ишдан кеч қайтди. Ҳовлисини қоронғи кўриб, хавфсиради. Эшикка ўнгланиб ўнгланмай: – Ҳалима! – деди нохуш оҳангда. Уйдан қизи югуриб чиқди. – Нега ҳамма ёқ зим-зиё?! Қизи электр чироқни ёқди. Ташқари ёришди. Бироқ Маматқулнинг кўнглидаги ғашлик тарқалмади. – Онанг қани?! давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Ёнаётган юрак (ҳикоя)

Оддий ва зерикарли кунларнинг бирида диққинафас офисга Малика кириб келди. Унинг елкаларини ёпиб турган камалакранг ҳарир шарф, қулоғига қистириб олган настарин, лабидан қўнган ним табассум тушкунлик руҳидаги кулранг хонада майин шаббода каби елди. Бу ҳиссиётни кимдир сезди, кимдир пайқамади. Кўксига урилган баҳорий эпкинни давоми…

Назар Эшонқул. Қўл (ҳикоя)

Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди: лекин унинг оиласи катта бўлиб, тегирмондан тушгани оила боқишга етмагани давоми…

Луқмон Бўрихон. Қорхат (ҳикоя)

Эрталаб учқунлай бошлаган қор пешин пайти гупиллаб, чинакамига ёға кетди. Учиб-ўйноқлаб ерга, дов-дарахтларга қўнаётган паға-паға қор ҳаш-паш дегунча чор-атрофни ҳарир оқликка буркаб ташлади. Идора деразасидан бу ажиб манзарани кузатиб ўтирган Зариф тобора завқ-шавққа чулғаниб борар, қийқирган кўйи ташқарига отилиб чиққиси, давоми…

Абдулла Айизов. Газета ўқишаркан (ҳажвия)

Тўрт ойгина муаллимлик маошини олган Ҳамидуллани туман газетасига ишга таклиф этишди. Талабалик йилларидаёқ газета ва журналларда шапалоқдай-шапалоқдай мақолалари билан қатнашиб турган Ҳамидуллани қаламкашлар яхши билишарди. Уқуви дуруст эмасми, тез орада бўлим мудири бўлиб олди. “Таҳририятга ишга ўтаяпман”, деганида ҳеч ким давоми…

Жумақул Қурбонов. Қасам (ҳикоя)

Шодмонқул хонасига кириб, эндигина иш бошламоқчи бўлиб тургандики, остонада котиба қиз бўй кўрсатди. – Сизни бошлиқ йўқлаяпти! Тез… Бошлиқнинг ўз ходимларини йўқлаб туриши табиий ҳол бўлса-да, аммо негадир бу йўқловдан Шодмонқулнинг юраги увушди: “Тез? Нима бўлди экан-а?! Ишқилиб Мардон Шукуровични давоми…

Абдуҳамид Мухторов. Ҳайдаркўл хаёллари (ҳикоя)

Сувни яхши кўраман. Фақат у тиниқ бўлса, бепоён бўлса, ўртасига сузиб бориб атрофга боққанингда фақат сув кўринса. Юрагинг орзиқиб кетса. Яна озгина қўрқиб турсанг. Кейин эса… Кейин эса қайиқда бехавотир ўтириб, яхшиси чалқанча ётиб, қуёш нуридан юзингни бош кийиминг билан давоми…

Нормурод Норқобилов. Кураш (қисса)

Хуррам қотма, йиқилган курашга тўймас, деганларидек тағин ўзи билан беллашмоқ ниятида келган Салабекни, одатдагидек, нимилиқ қаршиларкан, унинг бу бемаврид ташрифи жуда малол келаётган эса-да, феълига кўра, буни ошкор этмаслик важидан, кўзларини аввалига ерга қадади ва худди ўзининг туси айниган кирза давоми…