Асқад Мухтор. Этик (ҳикоя)

Абдурасулев ерга урса сапчигудек миқти, ойдеккина тепакали — қарилик нишонаси эмас, салобат, сиполик, яна нима десак, зиёлилик аломатидир. Ҳамма уни серғайрат, ишчан ходим деб билади. Хуллас, ҳали-бери ўладиган одамга ўхшамайди, лекин, ажабки, унинг ўз ўлими бот-бот хаёлига келадиган бўлиб қолган. давоми…

Ҳабиб Абдуназар. Ҳужра (ҳикоя)

Тўрт йиллик талабаликдан кейин биринчи бор баҳорни соғиниб келишим. Қишлоғим ҳам ичимга кириб қолгандек; у билан қўшилиб нафас оламан, томирларимга яшил қон югуради. Тепалик оша даштга ёйилиб кетган бостирма уйларга қарайман. Мана бу ўнгирларда, мана бу дўнгликларда чопиб юрган болалигим давоми…

Азиз Саид. Булут нимага ўхшайди? (ҳикоя)

Вақт ҳассасини тўққилатганча тобут кўтарган одамларга қўшилиб, дарвозахонадан чиқиб кетди. Гўё ҳамма ёқ бўшаб қолгандай шипшийдам ва жимжит бўлиб қолди. Васила момо бошидаги оқ рўмолининг бўйнига ўраб боғланган икки печи ечилиб кўксига тушиб қолганини ҳам сезмас, қайғу ва ғамга беланган давоми…

Саидвафо Бобоев. Халоскор хабар (ҳикоя)

Мен айтиб бермоқчи бўлган бу воқеа собиқ шўролар даврида юз берганди. Полкимиз Байкал ортидаги кичик бир шаҳарчада жойлашганди. Зобитлар турли миллат вакилларидан иборат бўлган аскарларга нафрат ва алам билан муомала қиларди. Миллатлар ўртасида турли низолар қўзғаш, аскарларни бир-бирларига қарши қайраш давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёлғиз (қисса)

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Абдулла Қодирий ҳаётидан йирикроқ асар ёзиш ниятим бор эди кўп йиллардан буён. Ниҳоят, ушбу қисса қоғозга тушди. Уни қиёмига етказишда қимматли маслаҳатларини аямаган, буюк адибимиз ҳаёти ва ижодининг билимдонлари – Умарали Норматов, Наим Каримов, давоми…

Шойим Бўтаев. Мен, онам ва болам (ҳикоя)

Кеча дам олиш куни эди. Алланечук паришонхаёллигим ошиб, кун сайин ҳеч нарсанинг қизиғи қолмаётгандай. Тўққиз қаватли бинонинг тўққизинчи қаватидаги лайлакнинг уясидек икки хонали уйдан зарурат бўлмаганда чиққим келмайди. Авваллари, қаттасиз, қачон келасиз, деганича ҳоли жонимга қўймагич хотиним ҳам, бирор жойга давоми…

Гулчеҳра Асронова. Дилбанд (ҳикоя)

Ғалати бир ҳис билан уйғониб, нимёруғ хонада ётганимни кўрдим. Оппоқ пардалар, китоб терилган токчалар, сандиқ устига текис йиғилган қавима кўрпалар… Ўз уйимдаман! Қайтганимга икки ой бўлибди ҳамки, ҳар сафар уйғонганимда яна ўша манзарани кўришдан қўрқиб, кўзимни очгим келмайди: тор хонада давоми…

Жамила Эргашева. Меҳмондорчилик (ҳикоя)

Жалолиддин оилада кенжа фарзанд. Бироз соддалигини айтмаса, жуда қўли очиқ, хокисор йигит. Бир ака, тўрт опа-сингилнинг бири қў­йиб-бири кексаларни кўргани ота уйига келади, кўпинча қуруқ қўл билан… Лекин ҳаммаси зўр, ака шаҳарда, амалдор, машина олиб юради. Ўша ёқда ўқиб, уй-жой давоми…

Нормурод Норқобилов. Эркак (ҳикоя)

– Уф-ф, бу сағирларниям ташвиши тоза жонга тегди-да, лекин!.. Бу совуқдан-совуқ иддаоли сас аммаси дарвозасидан чиқиб улгурмай, болакайнинг ортидан қувиб етди ва жимитдек юрагини тилкалаб, кўзларини ёшлатди. Бир хаёли, бу гапни айтмоқдан андиша қилмаган катта ўғли – Нортожи танбалнинг оғзига давоми…

Муҳаммад Салом. Келин (ҳикоя)

– Ҳуув отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: – Туринг, отаси, келиниз чойга чақиряпти, келиннинг қўлидан чой ичмайсизми, отаси? – А?.. давоми…