Назар Эшонқул. Зулмат салтанатига саёҳат (ҳикоя)

Менга машҳур адиб М. ҳақида мақола ёзиш топширилганда ишни нимадан бошлашни билмай каловланиб қолдим. М. бугунги кунда унутилган ёзувчига айланган бўлса-да, ҳали ҳам кўплар у ҳақида бирон жиддий хулоса айтишдан қўрқишар, ўша – олис йиллар ортида унга адабиёт фахри сифатида давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Осмон тўла фаришта… (ҳикоя)

(“Ғурғуртепада саратон” туркумидан) “Ҳамма Мақсуд амакиникига худойига!” Аслида Мақсуд амаки йилига икки мартадан худойи қилиб, унга маҳалланинг обрўли кексаларини чорлар, турган гап, бу тадбирда у кишининг ўғиллари ёнида маҳалланинг чаққон йигитлари хизматда туришарди. Шу боис бу хабар одатдаги янгиликлардан бири давоми…

Нортўхта Қилич. Осмон йиғлаган кун (ҳикоя)

Энажоним, йилама-ё, йилама… Қўшиқдан I Бешинчи май!.. Ё пирай, эслаганингиз ҳамоно, ажабтовур энтиктирадиган, тобора олис ўтмишга айланаётган бир замонларда ушбу кун байрам ҳисобланар эди. Лекин, асли ҳаётда байрамнинг оти бор-у, ўзи йўқ шекилли. Юзаки қаралганда анави рақамлар ҳам ўз-ўзича ҳеч давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Овунчоқ тош (ҳикоя)

Ҳамма замонларда ҳам хўроз бир хил қичқирган. Қадимдан тегирмонми, дўконми, чойхонами шунга ўхшаш одам гавжум бўладиган жойларда хосланмаган-у, лекин барқарор кўнгил очар масканлар бўлган. Яхши-ёмонни ҳам шу ерда кўрасиз-эшитасиз, яхшилик ва ёмонлик ҳам шундай жойларда ривожланар экан… Катманда ҳам кунлар давоми…

Жасур Кенгбоев. Шубҳа (ҳикоя)

Ишхонадан аҳмоқона топшириқ олдим. Бугуноқ кечки поездда пойтахтдан Бухорога йўл олиб, уч кунлик ишни бир суткада битириб қайтишим керак эмиш. Купега чиққанимда икки иши – чўзинчоқ юзли, қорачадан келган, соч-соқоли ўсган, сертук бир одам, унинг ёнида, қаҳратон бўлишига қарамай, юпунгина давоми…

Баҳодир Абдураззоқ. Гирдобод (қисса)

-1- 1981 йил. Деҳли. Ҳиндистон. Профессор Ракеш Чопра қўлидаги қорайиб, ҳилвираб кетган бош чаноғига ҳайрону мустар боққанча, боши-кети йўқ хаёллар гирдобига кўмилиб кетди. Наҳотки, унинг шунча йиллик изланишлари, илм йўлидаги машаққатлари бесари сомон кетган бўлса… Бош чаноғини эҳтиёткорлик билан айлантириб, давоми…

Фурқат Алимардон. Ўтмаган кунлар (ҳикоя)

Кенглиги энига олти, бўйига саккиз қулоч келадиган хона. Катта ажнабийча ёзувли девор соатининг чиқиллашидан бошқа товуш йўқ. Хонада уч киши бор. Бири ерга тикилган, иккинчиси деворга қараб турибди, учинчиси оҳиста одимлар билан уёқ буёққа юряпти, у ҳар қадам босганида ўзини давоми…

Нодира Содиқова. Марғилон. Наргис кўчаси… (ҳикоя)

Бўёғи кўчиб кетган қатор эшикларни бирма-бир очиб-ёпиб, эндигина иккинчи қаватга кўтарилаётган эдимки, қадамим сустлашди – назаримда, охирги хонада жуда таниш алланимага нигоҳимни уриб олгандек эдим. Вақтим тиғизлигини баҳона қилиб (гарчи вақтим у қадар тиғиз бўлмаса-да) йўлимда давом этавердим. Юқори қаватдан, давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ой қиз (ҳикоя)

У тенгқурлари ичида охирги бўлиб узатилди. Ахир кимдир охирги бўлиши керак-ку? Лекин одамлар буни “ўтириб қолди” дейишади… Бу хунук ибора секин-аста қизнинг ҳам кўнглига мўралаб, ўзини-да ишонтира бош­лаган бир пайтда совчилар эшик қоқди (қўшни қишлоқдан экан, бу икки гўшани бир-биридан давоми…

Неъмат Арслон. Mаҳбуснинг иккинчи ҳаёти (новелла)

1 Ҳар доим аввал ўзини ясайди Шодия. “Аёл олдин пайдо бўлган, чунки у эркакни туғади”, дейди. Ишонаман. Ҳақиқатан ҳам аёл бўлмаса эркак туғилмайди-да… Кейин мени ясайди ва кўрпача устига ётқизиб қўяди. Мана, Шодия ёнимда ётибди. Эгнида кўк бахмалдан нимча, сариқ давоми…