Шомирза Турдимов: “Ахборот эраси”да улғаяётган авлодга “Алпомиш”нинг ибратли ўринлари кўп” (2010)

Президентимиз Ислом Каримов «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобида «Алпомиш» достони миллатимиз ўзлигини намоён этадиган, авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган қаҳрамонлик қўшиғи сифатида халқимизнинг бебаҳо маънавий дурдоналаридан бири эканини таъкидлайди: «Агарки, халқимизнинг қадимий ва шонли тарихи туганмас бир достон бўлса, «Алпомиш» давоми…

Мелис Абзалов: “Касбимдан қадр топдим” (2010)

Ўзбекистон санъат арбоби, машҳур кинорежиссёр Мелс Абзаловни танимайдиган кино мухлиси бўлмаса керак. Унинг “Чимилдиқ”, “Чинор остидаги дуэл”, “Армон”, “Майсаранинг иши”, “Ўткан кунлар”, “Мешполвон”, “Сирли сиртмоқ” ва бошқа йигирмага яқин филмлари турли кинофестивалларда совринли ўринларни эгаллаган. Актёр сифатида ҳам бир неча давоми…

Таржима – дунёга йўл (Мирпўлат Мирзо билан мулоқот) (2010)

Шоир ва таржимон, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири ўринбосари Мирпўлат Мирзо билан мулоқот — Бугунги адабий жараёнда таржимачилик соҳасидаги жонланиш яққол кўзга ташланади. Бу жонланишнинг сабабини қандай изоҳлаган бўлардингиз? —Таржимачилик адабиётимизда азалдан бўлган. Лекин ХХ аср ва бошланган янги асримизда давоми…

Эркин Комилов: “Халқ эътиборида бўлиш — улкан масъулият” (2010)

Томошабин муҳаббатини қозониш осон эмас. Ҳар бир санъаткор бу орзуга машаққатли изланишлар орқали эришади. Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ана шундай фидойи санъаткорлардан. Санъаткор билан улуғ айём арафасидаги суҳбатимиз истиқлолнинг саҳна санъати, ижодкор учун яратган кенг имкониятлари хусусида.

Матншунослик давр талаблари даражасидами? (давра суҳбати) (2010)

Ҳозирги замон адабиёт илмида бадиий асар матни таҳлил ва талқиннинг асосий объектига айланди. Зотан, матн замирида асар муаллифининг дунёқараши, инсон ва жамият ҳақидаги консепцияси, бадиий-эстетик принциплари, санъати, макон ва замон, миллий тафаккур мужассам бўлади. Қолаверса, матн таҳлили бадиий асарни холис давоми…

Ёдгор Саъдиев: “Бобур юрагим тубида ётибди” (2010)

Кечагидай ёдимда, Ёдгор Саъдиев таваллудининг олтмиш йиллигига бағишланган ижодий кеча анъанавий андозалардан айрича ташкил этилганди. Саҳнада актёр учун алоҳида курси ҳам ҳозирланмаган, у кечанинг бошловчиси вазифасини ҳам ўзи бажарганди. Қўлига тор олиб “Ялла”га жўровоз бўлган, доира чалиб ҳамнавозлик қилганди. Аския давоми…

Зикир Муҳаммаджонов: «Замонавий асар саҳнада яралади» (2010)

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов замонавий ўзбек миллий театр санъатининг йирик намояндаларидан бири. Тўқсон ёшни қарши олаётган таниқли санъаткоримиз ҳамон саҳнада. Етмиш йилдирки, турфа хил қаҳрамонлар ҳаётини яшаб келаётган актёр ўзбек театр санъатининг жонли солномасига айланган, десак, асло давоми…

Назар Эшонқул: “Инсонни англаш — асосий мезон” (2010)

— Назар ака, адабиётимизнинг, бадиий сўзнинг аҳамияти бугунги кунда, сизнингча, нима билан белгиланади? — Маълумки, адабиётнинг азалий мавзуси инсон. Яъни, замон ва унинг муаммолари билан юзма-юз турган, уларни ўзгартираётган, янги ҳаёт асосини яратаётган шахс, халқ. Шунинг учун инсонни, халқни замон давоми…

Теша Мўминов: “Умр эзгу ишлар учун берилган” (2010)

Аслида бу инсоннни халқимизга таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Чунки ўзининг ажойиб роллари, бетакрор санъати билан барчамизга таниш, қадрдон бўлган Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов яратган бир-биридан ажойиб Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асаридаги Йўлчи, Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасидаги Амир Темур, “Бой ила давоми…

Саодат Қобулова: “Мен дунёда бахтли аёлман!” (2007)

Ўзбекистон халқ артисти, профессор Саодат Қобулованинг сўнгги интервюси Мусиқа санъатининг чўққиси опера ҳақида гап кетганда, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси Саодат Қобулова кўз олдимда гавдаланади. Унинг ўзи яхлит бир олам. Бетакрор овози билан халқнинг меҳр-муҳаббатини қозонган, сеҳрли қўшиқлари юракларни, дилларни давоми…


Мақолалар мундарижаси