Тилаб Маҳмудов. Ич кўйлак (ҳикоя)

“Рассом ва табиат” кўргазмаси май ойи охирларида очилди. Иброҳимнинг асарлари олдида санъатсеварлар тўпланишди. Уни суратга олишди, радио, телевизор орқали бериладиган суҳбатга тортишди. У бошқа рассомларнинг асарларини ҳам кўриб, зални айланиб чиққанда хориж ваколатхоналаридан келганлар қуршаб олишди. – Менга асарларингиз ёқди, давоми…

Маъмура Зоҳидова. Ука (ҳикоя)

Каравот мунгли ғичирлади. Она бирпаслик уйқусидан уйғониб кетган, лекин кўзини очолмай ётарди. Кўрпачада тиззасини қучоқлаганча мудраб қолган Қамариддин шошиб кўзини очди-да, онаси томонга сурилиб, унинг юзига тикилди. “Чақирсам уйғонармикан?”, дея хаёлидан ўтказди, кейин бир лаҳзада кўнглидан кечган ваҳималарга берилиб, ярим давоми…

Жасур Кенгбоев. Нотаниш аёл (ҳикоя)

– Ассалому алайкум, Малика опа! Яхшимисиз? Бозор айланавериб, силласи қуриёзган Малика шошиб у ёқ-бу ёққа қаради. Бир аёл унга тикилиб турарди. “Менга гапиряптими ё бошқа бировгами?” деб ўйлади-да, жим тураверди. Нотаниш аёл унга қараб яна салом берди. Бу сафар у давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Юқумли одат (ҳикоя)

Нормурод ҳам кўп қатори ичиб туради. Лекин кишини хурсанд қиладигани, у баъзиларга ўхшаб “ўчиб” қолмайди. Давраларда ўтириб қолса, шерикларини бирма-бир йиқитиб, ҳеч нарса кўрмагандай туриб кетаверади. Шунга яраша эл-улуснинг орасида ҳурмати баланд. Баъзи хотинлар маст бўлавериб безор қилиб юборган эрини: давоми…

Олим Жумабоев. Тоза боғнинг боласи (ҳикоя)

Мен бу ҳикояни ошнам Абдуаҳад Жуманқуловдан жуда арзон — таҳририят берадиган қаламҳақи баҳосида “сотиб олганман”. Ўзи ёзса бўлмасмиди, дерсиз? Менимча, бу ишни уддаларди, фақат буни воқеани “пуллаганидан” кейингина тушунди. Бари — насия, лекин қалам ҳақини эгасига жўнатаман. — Эсимда, — давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Тангритоққа ўрлаётган ўғлон (ҳикоя)

Истамин кўзини очганда ўтовнинг тепасидаги туйнук – тобдон очиб қўйилган, унда тонгнинг бўзариб отаётганлиги кўриниб турарди. Онаси доим шундай – жуда эрта туради-да, тобдонни очади. Эмишки, тонгда кўк узра учиб ўтаётган Умай она* шу туйнукдан ризқ-насиба ташлаб кетармиш. Йигит ҳозиргина давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Хаёлимдасан (ҳикоя)

Қачонлардир Чечакни яхши кўриб қолишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўзини оқламоқчи эмас-ку, сингилдек яхши кўрарди уни. Битирув оқшоми — сўнгги қўнғироқда эсдалик учун берган миттигина совғаси ҳамон мактаб хотираларини эслатар, шундан юраги қинидан чиққудек бўлиб ҳаприқиб-ҳаприқиб қўярди. Буни доим синфдошларига нисбатан давоми…

Жамила Эргашева. Ғаниматим онам (бадиа)

Одатда “Ота-онангиз ҳаётми?”, деб сўрашганда, “Ҳа” десангиз, “Давлатманд одам экансиз” дейишади ҳавас билан. Оиламиз катта эди. Бобом, момом, амаким, етти фарзанд, қариялар яшайдиган хонадонда бўладиган узлуксиз келди-кетдилар. Шу катта хонадонда онам – ягона хизматкор эди. Нон қилсалар, кичкинтойлар учун албатта давоми…

Сафар Кокилов. Бир қултум сув (ҳикоя)

…Навбатдаги снарядни отганимиздан сўнг командирнинг бақиргани эшитилди. — Ҳамма панага! Окопга! …Ўзимни торгина окопчамиз тагига таппа ташладим. Қинидан чиқиб кетгудай бўлиб ураётган юрагим ҳам аста-секин тинчий бошлади. Бошимдан каскамни ечдим-да, тагида ғижим бўлган ва тердан нам пилоткам билан юзимни артдим. давоми…

Қулман Очилов. Қасд (қисса)

Бул одам ўлмай қўлга тушмайди. (“Далли” достонидан) Саломсиз калом Профессор Панжи Намозов иккинчи қаватдан юрадиган лифтга етгунича ҳансираб, ҳарсиллаб қолди. Унинг ҳаракатлари анча сусайиб, буғдойранг юзидаги ажинлари кун-бакун кўпайиб бораётган бўлса-да, баъзи тенгдошларига ўхшаб, жуда мункиллаб қолганича йўқ. Аммо етмишни давоми…