Озод Мўъмин Хўжа. Вақт тезлиги (ҳикоя)

Ғунча очилгунча ўтган фурсатни Капалак умрига қиёс қилгулик. Ғафур Ғуломнинг “Вақт” шеъридан Севги – оташдир. У ҳар қандай ёш инсоннинг юрагини ёндиради. Севги – мажнунликдир. У ҳар қандай кимсани эс-ҳушидан айиради. Севги – буюк кучдир. У ҳар қандай йигитни қаҳрамонликка давоми…

Ҳамид Алп. Майнагул (ҳикоя)

Гулбулоқ каттагина қишлоқ. Серқатнов йўл устида, тоғу чўлга борувчилар шу ердан ўтишади. Ёшроқ йўловчилар қишлоқ оралаганда атрофга аланг-жаланг қарашади. Нега деганда азалдан Гулбулоқнинг қилиқсиган қизларининг донғи кетган. Вақтида бу ерларда вулқон қайнаган дейишади, туп­роғи қизил, яшил, кўк. Балки, шу боис давоми…

Эркин Аъзам. Қани сенинг ҳайкалинг? (ҳикоя)

Мен бу йўлдан ҳар куни икки марта ўта ман: эрталаб ва кечқурун. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўтаётганда гўёки саробга дуч келгандек, йўқ, бошқа юртга тушиб қолгандек, бундай ҳам эмас — худди орадан шунча фурсат кечмагандек, замон орқага кетгандек туюлиб, лолу давоми…

Муҳаббат Туропова. Қайнона (ҳикоя)

Сарви хола хонасида ямоқ қилиб ўтираверди. Олди тўла товони йиртилган пайпоқлар, чокидан сўкилган шим, тугмаси узилган кўйлак, яна алланималар… Сезмай қопти, вақт пешиндан оғипти. Ҳам вақти намоз, ҳам томоғи қақраб чой ичгиси кел­япти. Қўлидаги нинани  ип ғалтакка санчди-да, дераза оша ҳовли саҳнига давоми…

Олим Жумабоев. Гулкари (ҳикоя)

– Оббо, шу деворинг кўзимга балодай кўринади-да! Ичкарида бўлсаям майлийди. Асли, индинини урган: бузиб бошидан қуриш керак. Эшмирза кунайнинг гапи Эломонни ажаблантирса-да, у деворнинг боши – бурчагидан оёғига қараб ўқ отаётган мергандек кўзини қисиб қаради: кўзга кўринарлик бирор айбни сезмагач, давоми…

Қўчқор Норқобил. Ҳамён (ҳикоя)

— Чеховнинг “Ҳамён” ҳикоясини ўқиганмисиз? — Ўқиганман, нимайди? — дейди диванда ёнбошлаб олган Олим обзей. — Шарқда айнан шунга ўхшаш ҳикоят бор. — Чехов шундан олиб кўчириб қўя қолган демоқчимисиз? Олим обзей қўлтиғи остидаги ёстиқни бошига олиб чалқанча ётиб шифтга давоми…

Шодмонқул Салом. Одам ҳақида ўн бир ҳол (эссе)

Одам деган идишда келтирилганман. Қадимда оз-оздан нўш этилардим: келажакка ҳам қолсин! Кейин кўп ичарман бўлиб кетишдилар – Одам бўшаб қолди. Табиатда шундай қонун бор: бўшлиққа ўрин йўқ! Менинг ўрнимга бир талх ва тотли нимадир сизиб кира бошлади – Ишқ. Кўп давоми…

Нормурод Норқобилов. Хеш (ҳикоя)

– Ҳа-а, бу дунёда ўзгани эмас, ўзни енгмоқ қийин… Хайрулла устози бўлмиш Тоғай полвондан бу гапни кўп бора эшитган эса-да, ҳалигача маъносини англаб етолмаган. Боз устига, устози кимнидир назарда тутиб ёхуд шунчаки насиҳатомуз тарзда эмас, ҳар дафъа гуваладек муштини иягига давоми…

Азим Суюн. Саҳро ўртасида тўнтарилиб ётган тошбақа (ҳикоя)

Ўрталиқ Осиё чўл-саҳроларига кўклам кириб келди. Офтоб тиғланиб, чексиз кенгликлар илиқ нурлардан тафт ола бошлади. Намиққан қумлар ялтираб, ораларидан яшил ўтлар, майсалар, қиёқлару гиёҳлар нималардандир ҳайиққансимон бўй кўрсатишга тушди. Улар вақтма-вақт, кунба-кун тетиклашиб, яшилланишга киришди. Инжа нозик исмсиз чечаклар эпкинлар давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ўн сония (ҳикоя)

Ҳадемай осмонга қарата ўқ узилади. Дастлабки тўрт қаторда йигитлар, кейинги ёнма-ён тўрт йўлакда қизлар сафга тизилишган. Беллашув осон кўчмаслиги муқаррар. Ғолибларга ҳозирлаб қўйилган совға-саломларнинг чўғи ҳар сафаргидан анчагина баландлиги рақобат шиддатига мой сепиши тайин. К. бадани, қўл-оёғини қиздириш, ундан-да муҳими, давоми…