Улуғбек Ҳамдам. Йўл (фалсафий роман)

Мен бир ожиз томчиман, аммо юрагимда уммон соғинчи яшайди. Мавлоно Румий ТУШДАН ОЛДИНГИ ВОҚЕА Овоз келди! Ово-о-оз!.. Эшитяпсизми, ғойибдан бир овоз келди! Дунёларни тўлдириб эмас, йўқ, балки йўл каби узун, йўл каби сирли-сеҳрли овоз келди. Бақирган эмас, шивирлаган овоз! Лекин давоми…

Фурқат Алимардон. Ғирбайди (ҳикоя)

Қиш бўлишига қарамай бирон марта ёлчитиб қор ёғмади. Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшаш қишлоқ уйлари. Мўрисидан узиқ-юлуқ тутун чиқаётган уй деразасидан бир неча кун олдин ота-онасини кўргали шаҳардан келган йигирма беш ёшлардаги йигит ҳовлини кузатяпти. Анча йиллардан бери шовқинли, шошқин давоми…

Ҳабиб Абдуназар. Даштдаги олов (ҳикоя)

“Момобулоқ” туркумидан Дашт. Ҳар ер-ҳар ерда пастқамгина лойсувоқ уйлар. Узоқларда фақат қўй-қўзилару уюр-уюр отлар кўзга ташланади. Гоҳ-гоҳида оқбош ва янтоқни эринибгина чайнаётган туяларнинг ўкириги эшитилади. – Тезроқ юр, – дейди онам у ёқ-бу ёққа олазарак бўлаётганимни кўриб. – Бу туришда давоми…

Нормурод Норқобилов. Янги эртак (ҳикоя)

“Бир бор экан, бир йўқ экан…” Уф-ф… бунча қийин иш экан бу!.. Эртак тўқиш ва уни қоғозга тушириш бу қадар оғир, бу қадар мушкул юмуш эканлигини хаёлига келтирмаган Ойдин қизалоқ, мана, неча кундирки, “бир бор экан, бир йўқ экан”дан нарига давоми…

Ғози Раҳмон. Қўш кабутар чизилган уй (ҳикоя)

Катта Чақил тоғи орасидаги барлосларнинг Саркенти овулида дунё бино бўлган куни туғилган дуркунгина ўғил болага Жумақул деб исм қўйдилар. Худди ўша йили Саркентидан жудаям узоқда олти ой совуқ изғирин бўладиган минтақада жамики йўқсиллар бирлашиб катта тўнтариш қилишган экан. Ўша тўн­таришнинг давоми…

Исажон Султон. Юсуф ва Зулайҳо (ҳикоя)

Инсонлар яшайдиган манзиллардан олисдаги тоғлар бошига ёққан қорларни сарсари шамол тўзғитади. Зарраларини тўзон қилиб ўйнайди, қишнинг оқиш самосига тўнғоқ қуёш кўтарилиб, оч қизил алангалар ҳосил қилади. Кимдир у тоғларда қор тўзонига, шамолга ё эгасиз бир қабрга айланиб кетишни орзулайди. Оппоқ давоми…

Сайёра Жабборзода. Тавқи таъзир (ҳикоя)

Қишлоғимизнинг бор ерида катта-кичик гужум дарахтлари ўсиб ётади. Мактабга бораётиб, йўл бўйи, бу сершох ва улкан дарахтларга отамнинг ҳам қулочи етмаса керак деб ўйлардим. Ўтсам ҳам, қайтсам ҳам дарахтлар билан саломлашиб, ўзимча сўзлашаман. Бир сафар одатдагидек, уларга кундалигимдаги “беш” баҳони давоми…

Ўктам Мирзаёр. Холдош (ҳикоя)

Кейинги пайтда Холов ўз фамилияси ҳақида кўп ўйлайди. Шу пайтгача эътибор бермаган экан. Бунга ҳамхонаси – Шоҳиданинг шамаси сабаб бўлди. Шу десангиз, юзидаги чақалоқ тирноғидай холга қўли беихтиёр бориб келаверадиган бўлиб қолди. Бир гал суҳбатлашиб туришганида Шоҳида қўли­ни деярли унинг давоми…

Каримберди Тўрамурод. Жаласойга мухбир келди (ҳикоя)

1 Жаласойни кичкина қишлоқ деманг, кўзингизга дўппидеккина кўрингани билан кунчиқари Шуллуклидан кунботари Келингўзаргача, кунгай бети Қозонариқдан тунгай бети Шомқочдигача Жаласойнинг ерлари. Жаласойни андак-мундак қишлоқ ҳам деманг, биродар, Жаласойдан ёзувчи чиққан. “Ўзингники ўзагингни ейди”, деганларидек, ҳозирча фақат ўзимизнинг жаласойликларни ёзиб юргани давоми…

Жўра Фозил. Хонгул (қисса)

I Бу ерлар Бухоро заминининг адоғи… Тирамоҳ. Дарё нуқрадек ялтираб, малла барханлар, қалин тўқайлар, тилларанг қамишзорлар кўксини чок-чок этиб, куз сувларини узоқ-узоқларга ҳайдайди. Энди у қони жўш уриб, босар-тусарини билмай қолган йигитга эмас, вазмин, ўртаяшар кишига ўхшаб кетади. Соҳил ранглар давоми…