Кибриё Қаҳҳорова: “Мен дардимни кимга айтаман?” (1989)

Бугунги кунда Кибриё Қаҳҳоровани журналхонларимизга махсус таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Сабаби, адабиёт мухлислари ва кенг жамоатчилик уни моҳир таржимон, классик меросимизнинг зукко билимдони ҳамда машҳур ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор ижодининг толмас тарғиботчиси сифатида яхши билишади. Айниқса, эҳтирос ва жасорат билан ёзилган давоми…

Шукрулло: “Халқ дардини жойладим дилга” (1988)

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан адабиётшунос Нўъмон Раҳимжонов суҳбати — Шукрулло ака, суҳбатимизни шеърият тўғрисида, бугунги инқилобий қайта қуриш даврида шеър ва шоирнинг ўрни, роли, аҳамияти хусусида бошласак. — Очиғи, ана шу суҳбатимиз бир неча ойдан бери чўзилиб келаяпти. Лекин давоми…

Бургут қанотида… Расул Ҳамзатов: Хотиралар, мулоҳазалар (1987)

Суҳбатни «Огонёк» журналининг махсус мухбири Феликс Медведев ёзиб олган. Шоир. Файласуф. Ҳамзат Цадасанинг ўғли. Фотимат, Зарима ва Солиҳатларнинг отаси. Тўрт набиранинг бобоси. Эпикур таълимотининг тарафдори. Дилтортар суҳбатдош. Соддаларнинг соддаси. Пешонаси ярқироқ, омадли. Бир пайтнинг ўзида ҳам Гаргантюа, ҳам Пантагрюэль. Ҳам давоми…

Озод Шарафиддинов. Умр бўйи давом этадиган синов (1988)

— Озод ака, ижозатингиз билан суҳбатимизни болалик, ўқувчилик йилларингиздан бошласак. Сабаби, чинакам ижод уруғи аслида инсон қалбига болалик йилларида тугилади ва одам улғайган сари уни безовта қилиб, вужудида ажиб бир туғёнга, ғалаёнга айланиб боради. Шундан бўлса керак, болалигида лоақал ўзича давоми…

Иброҳим Абдураҳмонов: “Юрт нуфузи илм-ла ортар” (2014)

Геномика ва биоинформатика маркази директори, биология фанлари доктори, профессор Иброҳим Абдураҳмонов билан журналист Қулман Очилов суҳбати Хонадаги жиҳозлар ҳам эгасининг ўзи каби жуда оддий, саксондан ортиқ ходим хизмат қиладиган замонавий илмий марказ директорининг кабинетига унчалик ўхшамайди: одми иш столи, суянчиғига давоми…

Чингиз Айтматов: “Шундай бир адабиёт яратайликки…” (1987)

Чингиз Айтматов ва Анвар Жўрабоев суҳбати — «Время»дан «Иссиқкўл форуми» вакилларининг Кремлдаги қабулини кўрсатишаётганида мен Самарқанддаги чекка қишлоқда — бир чўпон чолникида эдим. У русчани деярли билмас ва шу боис унга дикторнинг сўзларини таржима килиб турардим. «Ёзувчи дегани ана шунақа давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ислом – инсонийликка даъват” (1989)

— Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Турғунлик йилларининг жамиятимизга етказган иқтисодий ва маънавий зарарлари тобора кўпроқ ойдинлашмоқда. Бу зарарларнинг сабаблари ҳам аниқланмоқда. Лекин бутун бир жамиятнинг таназзулга юз тутиши энг аввало Шахс тарбиясидаги нуқсонларга бориб тақалади. Бинобарин, суҳбатимизни умуман тарбия, хусусан Шахс давоми…

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: “Аҳли Қуръоннинг аввало нияти пок бўлмоғи лозим” (2016)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 1981 йил 12 январда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган. Ҳасанхон қори 2005 йил Саудия Арабистони Қироллиги Маккаи Мукаррама шаҳрида ўтказган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашган. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қуръон мусобақасининг давоми…

Анвар Жўрабоев. Лоқайдлардан худо асрасин (Аркадий Райкин билан суҳбат) (1984)

Тошкентдаги улкан томоша зали бир зум жимийди-ю, сўнг яна кулгидан титраб кетади. Кўзлар Райкинга қадалган. Яна кулги.Кулги, кулги, кулги… —У кишининг сахнада эсон-омон чиқиб туришининг ўзи катта давлат. Етмишдан ошган одамнинг кунига икки-уч маҳал концерт бериши осонми? Бунинг устига соғлиғи, давоми…

Адабий алоқалар — ижодий жаран кўзгуси (давра суҳбати) (2014)

Адабий алоқалар бадиий таржима, адабий таъсир, ­жонли мулоқотлар, ижодий ҳамкорлик, дўстона муносабатлар, устоз-шогирд анъаналари ўзанида шаклланган, ­миллатнинг маънавий-маданий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга ­жараёндир. Ўзбек адабиёти тарихининг барча даврларида адабий алоқалар мақсад ва вазифаларига кўра турли кўринишларда давом этиб келган. Ҳозирги давоми…


Мақолалар мундарижаси