Қулман Очилов. Элингнинг олқишини ол! (очерк)

«Санам момони биласизми?» деб сўрасам, афсус маъносида бош чайқайсиз. Ажабланадиган жойи йўқ. Бугун уни ўзи туғилиб ўсган гўша– Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги Кўкдала қишлоғида ҳам кўпчилик танимайди. XX асрнинг машҳур шоири Нозим Ҳикмат айтганидек, «қўшнисидан бошқа ҳеч ким танимайдиган» бир давоми…

Қулман Очилов. Шириндир зардолулари (ҳикоя)

 Рўзғорда Қосимнинг зиммасига муҳим миссия юкланган. Миссиянинг муаллифи ва раҳбари… Ким бўларди? Хотини-да. Якшанба куни нонуштадан кейин у қўлига «Тафаккур» журналининг янги сонини олиб, шиппагини меҳмонхонага қаратиб секин «шиппиллатаётган» эди, ошхона томондан ўз постида доим сергак ва ҳушёр аёлнинг:  -Яна ухламоқчимисиз? давоми…

Саид Анвар. “Энди нима қиламиз?” (ҳажвия)

Донолар, ақл-фаросатинг бўлмаса, эшак бозорига даллол ҳам бўлолмайсан, деб бежиз айтишмаган экан. — Сабзи бизнинг Қўқонда бир ярим минг, Тошкентда беш юз сўм экан! Сурхондарёдан келади-да!Чўнтак қуруқ, «На қилдим мен, жамолингдан жудо қилдинг…» деб юргандим, бу гапни эшитгач, жойимда ўтиролмай давоми…

Каримберди Тўрамурод. Ғаройиб тўй (ҳикоя)

1— Келин йўқ! Эшитаяпсизларми, келин ҳеч қаерда йўқ!— Адолатнинг қизи қочиб кетибди! 2Оналарининг қирқи чиққан кун эди.Тўрт-беш чинни лагани, косалари, ўнтача чойнаги, йигирматача пиёласини бир тугунга тугиб кўтарди.— Энам “Мен ўлсам чинниларим сенга қолади”, деб васият қилган эди, — деди давоми…

Алижон Жўраев. Ўтар дунё (ҳикоя)

— Қобилбек томорқасини сотармиш.Бу янгиликни эшитган Толибжон ота оромини йўқотди. — Ўзимизнинг маҳалла, — деди, — тошиям, кесагиям ўзимизники. Четдан бирор киши келиб қошиқ солмаслиги керак. Қариянинг юрагида шундай хоҳиш уйғонди. Ана шу туйғу аста-секин бутун вужудини қамраб олди. Худога давоми…

Алижон Жўраев. Ҳаё (ҳикоя)

Чирманда садоси олис-олисларга қадар тараларди. Зумрад опанинг хушовозидан ҳузурланган аёллар қўшиқ сеҳрига маҳлиё бўлиб қолгандилар. Тоғда тойчоқ кишнайди-ё,От бўлдим деб ёр-ёр,Уйда келин йиғлайди-ё,Ёт бўлдим деб ёр-ёр… Зебо атлас кўйлакда бир чиройи минг бўлиб кетган сўлим кокилларини рўмоли билан танғиб, қайрилма давоми…

Қулман Очилов. Фиръавнлар ўлкаси (очерк)

Тошларга битилган достонлар Азалдан ҳар бир юртнинг ўз меъморий тимсоллари бор. Масалан, Ўзбекистон деганда хорижликлар аввало Са­марқанд, Хева ва Бухородаги қадимий минораларни кўз олдига келтирса, Аме­рика даставвал Озодлик ҳайкали шаклида намоён бўлади, Францияни бўлса Эйфель минорасисиз тасаввур этиш қийин. Мисрнинг давоми…

Матлуба Деҳқон қизи. Гул сўқмоқлар (эссе-қисса)

Тириклик чоғи айтолганим сўз…Мени ҳам минг йиллар қилар ҳикоя. Ғафур Ғулом.  Сочилиб ётибди туйғулар,  Кўнглимнинг боғлари паришон, Қай япроқ хазонга юз тутар, Демак, куз, олтиндан бир нишон. Мен сени излайман Олтин гул, Бир умр, бир умр изладим. Заррасин топсам ҳам майли, деб, Армоннинг ичинда бўзладим. Кўнглимга яқинроқ давоми…

Маъсума Аҳмедова. Марказдаги қиз (ҳикоя)

— Рисол, ҳайронман, нега бундай бўлди? — Гулнозанинг фиғони ошди. — Кунига икки юз марталаб қўнғироқ қилавериб, жонга тегарди. Энди бўлса, жим. Тавба… Рисолат дугонасининг йигитини билади — рассом. Эсида, қайсидир рассомнинг шахсий кўргазмасига боришганида кўрган, улар билан бир даврада давоми…

Маъсума Аҳмедова. Алам (ҳикоя)

Ўзи нима бўлди? Кўчада уни кўриб қолди. Кўрса нима бўпти? Нима бўпти эмиш, ахир у бошқа бир қиз билан кетаётган эди-да. Бўлгани шуми? Шу кичкина гапми? Уни бошқа қиз билан бирга кўрди-ю, куйиб кетди. Шундоқ метрога тушиб кетаверишда. Улар шундай давоми…