Ҳамид Ғулом. Кўприк (ҳикоя)

Мақсуд ишдан ҳар кунгидек кеч чиқди. У ёш — энди йигирма уч баҳорни кўрган бўлса ҳам, қурилишда икки сменалик «ҳа, ҳа бўл!» уни толдирар, айниқса ҳафтанинг сўнгги куни зўр келар эди. Гарчи у қурилишга ўз ихтиёри билан борган ва икки давоми…

Исажон Султон. Тош келинчак (ҳикоя)

Бизлардан бир-икки ёш катта Назар бақувват, чайир, қуюқ қошлари чимирилган, қора кўзларида ўт чақнаб турадиган шижоатли йигитча эди. У жўрабошимиз бўлиб, ҳаммамиз нима деса итоат қилардик. Чунки ақлда ҳам, кучда ҳам бир поғона баланд турарди-да. Бизлар чиқолмайдиган дарахтлар устига бирпасда давоми…

Исажон Султон. Бир томоша тарихи (ҳикоя)

– Муҳтарам дўстлар, томошамизни бошлаймиз! – дея тантанали эълон қилди бўйнига қизил рангли латта боғлаб, кўкрак чўнтагига ҳам шу рангдаги атиргул тақиб олган ўртакаш. Шундай дейиши билан шодон мусиқа янгради. Уни саҳна ортидаги ҳовуздай чуқурда ўтирган ўн чоғли мусиқачи чалмоқда давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Жигарранг китоб (бадиа)

Январ елкасига осмон пўстинини ташлаб, секин оёқлайди. Баъзи-баъзида офтобнинг эҳтиросли шивирлари юракнинг қулоғига чалинади. Ва ниҳоят феврал кириб келади. Бу ойнинг кириб келиши билан изғиринли кунлар яна озодликка чиқади. Феврал аёзининг ҳикматини қаранг: чидаганга чиқарган бу ҳаётни, дейди. Яна кўнгил давоми…

Абдужалол Тайпатов. Китоб – мўъжиза (очерк)

Эски дўст Уч-тўрт йил бурун айрим сабабларга кўра, бир неча кун кайфиятим бузилди. Қон босимим кўтарилиб, тунда яхши ухлолмайдиган бўлдим. Вужудимни тушкунлик қоплади.Ўзимни чалғитиш учун улфатлар давраларига бордим. Кўнгилга яқин кишилар билан суҳбатлар қурдим. Бу нарсалар вақтинча хушнудлик бахш этиб, давоми…

Абдужалол Тайпатов. Улғайиш (ҳикоя)

Машина орқага юриб, очиқ турган дарвозадан ичкари кирди. Секинлаб бордида ҳовли тўрида одам бўйи келадиган, тирқишларига латта-путта тиқиб қўйилган ёғоч эшикка тақалиб тўхтади. Кабинадан шапкали, фуфайка кийган йўғон киши тушди. У эҳтиёткорлик билан дарвоза табақаларини бирлаштирди-да темир дастакни илдирди. Бир давоми…

Абдужалол Тайпатов. Хўрозқанд (ҳикоя)

Раҳим йўл-йўлакай бозорга кирди. Ахир байрамда болаларнинг олдига қуруқ бориб бўлмас. Ҳар гал уйга кириши билан ўғли сумкасини очиб кўради. Айниқса, кичкинаси: «Да-да, та-а-та-а?» – дейди чучук тил билан. Қолаверса, бугун байрам.Бозор ичкариси ва олдидаги дўконларнинг ҳаммаси бекиқ экан. Бир давоми…

Маъруф Менгли. Меҳмон (ҳикоя)

Сўраманг, барибир ҳеч нарса айтмайман, ҳеч вақо билолмайсиз. Қолипингизда буришиб, тўзиб яшайверинг – устингиздан куламан чунки сиз мен билган нарсани билмайсиз. Шунинг учун сочларингизга оқ оралаяпти, ўйларингизда халоват йўқ, қўрқувдасиз, яккалангансиз… Шошманг, мен сиз ҳақингизда анча нарсани биламан. Эшитинг! Кечаси давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Эски удум (ҳикоя)

Ҳар йили кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари йиғилашади. Одатдагидек бу гал ҳам элдан бурун ўзи етиб келди. Кириб борганда уйда ҳеч ким йўқ эди. Бироз иккиланиб туриб қолди. Биринчи марта болалиги ўтган, ҳаётга бўлган илк муҳаббати уйғонган давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Алвидо, Баҳор (ҳикоя)

Биласанми, қишлоққа яна баҳор келди. Ҳаммаёқ ям-яшил тусга кириб, жонланаётгандек гўё. Дарахтлар ҳам гуллай бошлади. Эндигина тугуни ечилаётган гулбарглар кўзингни қамаштирворади: ҳаммаси пушти рангда. Қир-адирлар қип-қизил лолақизғалдоққа бурканган. Сен яхши кўрган бинафшалар ҳам очилди. Ариқ бўйларидаги чучмомаларни яшнаганини кўрсанг эди… давоми…