Санжар Турсунов. Ниҳол (қатра)

Бу тун одатдагидан бошқачароқ бўлди. Чигиртка чийилламас, қурбақа “сайрамас”, шамоллар ҳам қаёққадир ғойиб бўлганди. Бутун коинот ўзидамас. Ой жуда олис, юлдузлар яқин-яқин бўлиб қолганди. Дарахтлар тепадан пастга қараб ўсадигандек. Ҳатто уй жиҳозлари ҳам ўрнидамас. Хонтахта ўрнида телевизор, музлаткич ўрнида газ. давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Тиниқ момо (ҳикоя)

Музли ерда аввал отнинг дупур-дупури, кейин қаттиқ кишнагани эшитилди. Маст уйқуда ётган Маҳмуд полвоннинг кўзлари бирдан чарақлаб очилиб кетди. Узоқ-узоқлардан Қоратўшнинг кишнагани эшитилгандек бўлди. Полвон ирғиб ўрнидан турди. Эгнига чопонини илганча, пайпасланиб бўсағада турган этигини қидирди. Апил-тапил пайтавасини оёғига ўради-ю, давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Эшик тақиллатган ким? (ҳикоя)

Адҳам яхши лавозимда ишлайди. Хизмат машинасида юради. Обрўси баланд. Ҳузурига ўнлаб одамлар бирор масала бўйича ёрдам, маслаҳат сўраб келади. Ҳеч кимни ноумид қайтармайди.Дам олиш кунлари кўча-кўйда пиёда, қаддини баланд тутиб юришни ёқтиради. Ишдан қайтаётганида машинасидан гузарга етмаёқ тушиб қолади. Дўсту давоми…

Шодмонқул Салом. Одам бўл (қатра)

Ҳамма жойда ва ҳамма замонларда бўлганидек гавжум бозор эди. Кенг саҳндаги устунларининг бирига елка бериб ўтирадиган тиланчи чолга ҳам ҳамишагидек кўпчилик эътибор бермас, кўнглига келгани бир-икки чақа ташлар, чолнинг “Одам бўл” деган бўғиқ хитобига парво қилишмасди. Чол эса бошқаларга ўхшаб давоми…

Шодмонқул Салом. Мен ҳаётга мухлисман… (бадиа)

Геологлар ер бағридан олган нефт ё газ ўрнини сув билан тўлдиришади. Ўпирилмасин, ер ўзини қайта тикласин, деган мақсад бор бунда. Гарчи, бу бўшлиқни ўша вақтнинг ўзидаёқ ҳаво тўлдирса-да, қатлам босими ва зичлик талабига оддий ҳаво жавоб бермайди. Тафаккуримиздаги хотира бўшлиғи давоми…

Луқмон Бўрихон. Тумор (ҳикоя)

Не-не шонли, шавкатли, зафарли ҳарбу зарбларидан кўра никоҳида биргина аёл бўлганлиги боис тарихда ёруғ ном қолдирган салжуқлар султони Селем Иккинчи суронли кунларнинг бирида галдаги жангу жадалга отлана туриб суюкли рафиқаси Дуйгу бегимга қадим момоларидан мерос қолган, айтишларича, сирли бир тарзда давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Туғилган кун (ҳикоя)

Равшан ишхонасида ўралашиб, қолиб кетди. Қўл телефонининг соатига қараса, еттидан ошибди. Оқ халатини ечиб, қора чарм курткасини илдам кийди. Қишнинг қисқа куни эмасми, аллақачон қоронғи тушган, қуруқ совуқ этни жунжитар, лекин симёғочларга ўрнатилган кийик кўз мисол узунчоқ лампалар атрофни чароғон давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Пластик операция (ҳажвия)

Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган. Ўғлимиз Дилёржон, набирамиз Жавоҳир билан йўловчи машинада Избосканга отландик. Ҳаш-паш дегунча уловимиз Ангрендан эниб, довонга ўрмалай бошлади. Бундай сафарларда одатда, сергакроқ кетиш учун шопирларнинг ўзлари йўловчиларни гапга тутишади. Бу гал ҳам шундай бўлди. давоми…

Аслиддин Мустафоев. Йўловчи (ҳикоя)

Узоқ йўл босган йигит саман отидан тушишга ҳам эриниб, ярим кечаси бир қўрғон дарвозасини тақиллатди. Ичкаридан қиз боланинг «Ким?» деган овози келгач, жавоб қайтарди: — Мен, мусофирман. Мумкин бўлса, бир кечага жой берсангизлар. Эрта саҳар туриб йўлга чиқардим. — Ҳозир, давоми…

Аслиддин Мустафоев. Ҳасса (ҳикоя)

Офтоб энди кўтарилиб, кечаги ёмғирдан реза-реза тер босган деҳқон юзидай ҳўл бўлиб кетган заминни заррин рўмолчаси билан артаётган пайтда Руқия момо кундалик одатини такрорлаб чолининг ҳақига тиловат қилди, титроқ қўллари билан юзига фотиҳа тортди. Қишнинг қаҳратонию ёзнинг жазирамаси туфайли тахталари давоми…