Жўра Фозил. Янги боғларда (ҳикоя)

Ўттиз йил… бу ҳам айтишга осон, лекин…Мактаб боғи жуда қартайиб кетган, бир вақтлар ғоят сўлим бўлган бу масканда салқин сарҳовуз ва қари толларгина қолган эди. Мактабнинг янги биноси нариги томон — кун чиқишга қараб тушган уч қаватли ярқираган иморат, боғ давоми…

Санжар Турсунов. Чавандознинг кўнгли (ҳикоя)

— Умри билан берган бўлсин!— Ҳалвоми? Қандай яхши. Мен сизга айтсам, қиз бола отасига жа меҳрибон бўлади-да. Тўғри, мен буни билмайман. Ўғилларим белимга мадор бўлади десам, синдириб ташлашяпти, баччағарлар.— Ўғил бўлса яхши бўларди!— Э-е, ўғилми, қизми берганига шукур. Шу ва давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Бинафша (ҳикоя)

Бинафша, сен учун — кўкрагим эрк ери,Бу ердан кўкларга учгил!Чўлпон …Лекин у, ана шундай ижодкор, ёзишни ҳаётининг бирдан бир мазмуни, деб билган ёзувчи бирданига ёзмай қўйди. Худди бир вақтлар кутилмаганда ёзишни бошлаб юборгани каби…Ваҳоланки, у юртда ҳам, дунёда ҳам жуда давоми…

Cамия Ақиева. Насиба (ҳикоя)

Шоисломнинг хонадонида туғилган тўртинчи фарзанд ҳам қиз бўлди. Заҳро келинни туғруқхонадан уйга олиб келишганида саврнинг ёп-ёруғ куни бўлса-да, бутун уй ичини қоронғулик қоплагандек эди. Ҳаммадан ҳам Заҳрога қийин бўлди. Қайнонанинг бўлар-бўлмасга нуқиб гапириши, эрининг қовоғидан қор ёғиши, катта-кичик уч қизнинг давоми…

Собир Ўнар. Жондор. Жайранинг оёғи

Отамзамон ҳангомалари туркумидан ЖОНДОР Отам раҳматли овчи эмас эди, лекин ҳайвон зоти, айниқса жондордан – бўрини бизда шундай деб қўя­қолишади – қўрқмаган. Мен буни баралла айтаман. Сабаби у одам умрида бирор марта ёлғон гапирмаган. Қирқ йиллик тўпори, содда ва бағрикенг давоми…

Анвар Намозов. Қизми бу, малакми бу? (ҳангома)

Ишхонамизга янги келган ходимани кўрдиму жойимда таққа қотдим. Қани энди бир қадам ҳам силжий олсам! Шунақанги чиройлики, оғзимнинг сувини зўрға ушлаб қолдим. Нафақат мен, балки ҳар қандай эркак ҳам уни кўрганида анграйиб қолиши муқаррар, агар ростдан ҳам эркак бўлса! Кўзлари… давоми…

Санжар Турсунов. Илдизларим (бадиа)

Саратоннинг сариқ чилласида сарғайиб, кафтдек сояга, бир қултум зилол сувга ташна бўлиб бир киши йўл босарди. Йўл тугамайдигандек, осмонга тикилади. Қуш учиб ўтармикин? Қуш… ҳа, қуш бор жойда сув бўлади. Унинг қалбини шу ожизгина истак, милт этган шуъла, бир қатимгина давоми…

Уйғун Рўзиев. Ёғоч отлар (ҳикоя)

Қишлоқлар ўзгариб кетибди. Унча-бунча эмас, бутунлай ўзгарибди. Машина текис йўлдан шамолдай учиб бораяпти-ю, йўлда эмас, денгизда сузиб кетаётгандек сезаман ўзимни. Бу йўллардан жуда кўп юрганман. Айниқса, талабалик вақтимда шаҳардан Булоқбошига қатнайвериб, қатнайвериб шу йўлларнинг майда тошигача таниш бўлиб кетган эди. давоми…

Муҳаммад Хайруллаев. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)

Мен бу ерга ўзим ўқиган мактабнинг санасини нишонлаш муносабати билан ўтказиладиган тантанада қатнашиш ва шу баҳонада холамларни кўриб кетиш ниятида келган эдим. Тумонат одам тўпланди. Мен сингари -узоқ-яқиндан келганлар ҳам оз эмасди…Йиғилишнинг расмий қисми тугаб, зиёфатга таклиф этилдик. Мана, собиқ давоми…

Ҳусан Карвонли. Ўғлимга мактуб

Отам — менинг илдизимдир! Ўғлим — жон томирим. Бу нозик силсила наинки сахт-сумбатларда, кўзу қошларда давом этади. Балки, оталарнинг саволларини ўғиллари ҳам такрорлайди. Аммо ҳамма ўғиллар ҳам саволига жавоб ололмайдилар. Менинг ўғлимнинг ҳам саволлари кўп. Сўраганига жавоб бераман, аммо тушунтириб давоми…