Баҳодир Қобул. Боғдагул (ҳикоя)

Дераза ортидаги аёл Ер энди кўклаётганди… Янги келинчак ҳам битта туққандан кейин шу уй энди маники экан деб ишонаркан. Унгача егани поримай, кўнгли алағда юрармиш… Тонгниям, тоғниям тумшуғи уюлгандай. Ойқорнинг ой суратлиғ қорининг қовоғидан ҳам қор ёғади. Ҳовлидаги дарахт­лар ҳам ширдайишиб серрайганча бир-бирига қош чимиргандай. Эт бўлиб этдай, ёт бўлиб ётдай эмас. давоми…

Турсунмурод Эрматов. Машриққа юзланган суворий (ҳикоя)

Ўша кун борлиқ қоравут тусга беланганди. Ҳавони рутубат қоплаган, ёғий лашкаридек бостириб келаётган қуюқ қора булут оғир ва эзгин руҳиятни етакларди. Мен ишлаётган шифохона уйимдан анча узоқ бўлиб, йўли ўнқир-чўнқир, қияликлардан иборат. Айниқса, ёғингарчилик пайтлари бу янада кўпроқ сезилар, хавф-хатарсиз, давоми…

Жаббор Эшонқул. Талқон табиб (ҳикоя)

Ҳамхонамнинг тили билан айтганда, ўнлаб илмий даргоҳлару минглаб илми толиблар енг шимариб турган шаҳардан мендек бир кичик илмий ходимнинг довруғи достон бўлган бу қишлоққа бориб таж­риба ўтказиши бошимга «бахт қуши қўнганидан нишона» эди. Унинг менга шунчалик ҳаваси келгандики, аввалига мен давоми…

Нормурод Норқобилов. Сўнгги сурат (ҳикоя)

– Жонсиз… умуман олганда, чизганларингни бари жонсиз… Бу дамда жануб томонида мактабнинг оқиш биноси қад ростлаган катта қишлоқ аллақачон паст-баланд дўнгликлар ортида қолиб, қиз ва йигитча майсалари барвақтроқ сарғайган Кўклиқир бетидан ўрин олган ўн чоғли хонадондан иборат ушоққина овул сари давоми…

Жамила Эргашева. Ёпиқ деразалар (қисса)

Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ, Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ… Жалолиддин Румий Илёс онам яна минг йил яшайди, бутунлай иш топмай бекор қолган куним йўқлаб борарман, деб юрганмиди, хизмат сафаридан қайтиб эшитган хабардан давоми…

Шодиқул Ҳамро. Муаззам (қисса)

Мен айни дамдаги аҳвол-руҳиям, хаёлимни банд этиб олган ўй-фикрлар, юрагимни жунбишга солаётган туйғуларни ошкор этсам, эҳтимол, кимгадир ўта бачкана ва эриш туюлиши, ҳатто кимдир қариб мияси суюлиб қолиб, оғзига келганини валдираяпти, дея устимдан масхаралаб кулиши ҳам мумкин. Тўғрида, ёши бир жойга давоми…

Муҳаммад Исмоил. Изғиринли кунларнинг бирида (ҳикоя)

Қаттиқ шамол чанг-тўзон кўтариб, дарахт шохларини букди, очиқ турган дарвоза қанотини тарақлатиб, ойналарни синдирди. Омонат бўлиб қолган уйларнинг шиферлари қатори, маҳалла масжидининг тош тегиб синган иккита эски шифери ҳам ерга тушиб, парча-парча бўлди. Томнинг усти очилиб, ёмғир ёғса чакка ўтиб давоми…

Азизбек Норов. «Эйнштейн жумбоғи» (ҳикоя)

1 Декабрнинг асов шамоли тун бағрида ўзини ҳар ёнга уриб, бўридай увиллайди. Уйлар ҳам совуқдан жунжиккандай бағридаги чироқла­рини ўчириб, шамолга жўр бўлиб, қоранғи тун важоҳатини янада орттиради. Бироқ шу иморатлар биқинидаги тароватидан ғалати таассурот уйғота­диган икки қаватли бинонинг пастки қаватидаги давоми…

Холиёр Сафаров. “Биров билмасин…” (ҳикоя)

Шаҳар чеккасида қу­рилаётган намунали уйларда устачилик қилиб, том ёпиб юрган ака-ука ойлик маошларини олгач, қишлоғига бориб келмоқчи бўлиб йўлга отланишди. То ишбошидан рухсат олиб, кийим-кечагини тахлаб йўлга чиққунларича қоронғи тушди. – Кеч бўлиб қолди. Энди қишлоққа такси бўлиши қийин, – давоми…

Мастура Абдураим қизи. Тилларанг жомадон (ҳикоя)

Карл жуда истеъдодли ижодкор эди. У моҳир ҳайкалтарош бўлиб, асосан, аёл табиати, руҳияти ва унинг нозик вужудида қўним топган бетакрор жозибани тасвирлашга бутун умрини сарфлаган, десак муболаға бўлмасди. Карл ўрта бўйли, оқ юзли, қора қош-кўзли, хуллас, атрофидаги гирдикапалак аёллар таъбири давоми…