Содиқ Норбоев. У (эссе)

Кеч баҳорнинг бу туни қоп-қоронғи бўлса-да, кўнглимда ўзим ҳам тушуниб бўлмайдиган сирли сурур ҳукмрон эди. Ташқарида шовуллаб ёмғир ёғар, мен дераза олдида турганча катта-кичик томчиларнинг ойнага урилиб-чертилиб пастга оқиб тушишини ёш боладек завқланиб томоша қилардим. Чироқ ёруғида аксланиб, жилваланаётган дераза давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ижарага ота керак(мас)ми? (ҳажвия)

…Аёлнинг кўз ёшини кўриб ректорнинг ҳам кўнгли юмшади. Бўлмаса-ку, шунча вақт дарсларда қатнашмаган талабани ҳеч қачон кечирмаган бўларди. Муштипарнинг юракни эзиб юборувчи ҳасрату нолаларидан кейин факультет деканини койиди – талабасининг ҳолидан хабар олмаганим учун. Ахир бечора тўрт ойдан буён оғир давоми…

Эркин Аъзам. Турмуш (ҳикоя)

Эру хотин — қўш ҳўкиз эмиш… Мен — шаҳзода, сен — маликасан. Шавкат Раҳмон Малика энди қайтмайди, энди қайтиб келмайди Малика!.. Қарийб ўн йил турмуш қилиб, Тилак хотинини ҳали бирон марта чертмаган ҳам эди — бу гал урди, бир тарсаки давоми…

Ўролбой Қобил. “От ўғриси” (ҳикоя)

Тоштепада кутилмаган воқеа содир бўлди. Нима бўлди, дейсизми? Дард бўлди, чипқон бўлди! Қишлоқнинг олди бўлган Норбой чавандознинг бойловдаги оти йўқолди. Йўқ, йўқолдимас, ўғирланди. Норбой чавандоз ҳазил одамми, “ҳап, сеними”, деб оёққа қалқди, беш ўғлини беш тарафга қувалади. Тоғ қолмади, дашт давоми…

Элмурод Нишонов. Котиба (ҳажвия)

– Ассалому алайку-ум! Эшигига тилларанг ҳарфларда “Q a b u l x o n a” деб ёзилган ҳайҳотдай гўшанинг сусти босдими, сал эгилиброқ, мисоли дарғазаб хўжайин қабулига чорланган гуноҳкор мулозимдай қийшайиб кириб бордим. Қизиқ, одатий қабулхоналарга ўхшамайди, ҳар тарафида эшик, давоми…

Хайриддин Султонов. Қоғоз гуллар (ҳикоя)

Бугун менинг сиғинадиган куним… Чингиз Айтматов. «Сомон йўли». Энг осони — кўзни чирт юмиш эди. Бир-бирига чирмашган бинафшаранг ҳалқалар: бир, икки, уч… Саноқ асабини баттар толиқтирарди. «Одам хушхабардан ҳам ўлиб кетиши ҳеч гап эмас экан-да. Қаерда ўқиган эдим — «Хушхабарнинг давоми…

Эркин Аъзам. Қор босган довон (ҳикоя)

Малик, Нишон, ўша қаттиқ келган қиш эсларингдами? Қаттол дара йўли, олижаноб Сафаров… Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир давоми…

Саид Анвар. Мардикорлар (комедия)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР 1. ЭРКАБОЙ – 60 ёшларда, қишлоқидан келган, аммо шаҳарнинг пасту баландини билган инсон. 2. ЙЎЛДОШ – 30 ёшларда. Эрканинг шогирди, содда йигит. 3. МИЛТИҚБОЙ – 50 ёшларда. Собиқ маҳалла нозири. Анчайин қув. 4. АРСЛОН – 75 ёшда. Янги давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Бойвучча (ҳикоя)

Қуёш ўлди. Уни қонсираган шафақ еб қўйди. Шамол турди. Шамол қуёшнинг нимпушти қони сачраган уфқнинг чекка-чеккасида дайдиб юрган булутларни ҳайдай бошлади. Аммо… зум ўтмай осмонни қоп-қора булут қоплади. Ҳовлига туман ва қоронғилик бостириб кирди. Аёл зим-зиё дераза олдида турарди. Хонага давоми…

Муҳаммад Шодий. Мен зўрман (ҳикоя)

“Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақасида ғолиб аниқланди. Болакай севинганидан сакраб юборай деди. “Дадам чемпион!” Ҳамма бугунги беллашув қандай кечганини ўзаро шарҳлаб, уй-уйларига тарқар, болакай гўё қанот чиқариб учарди. Кўнглида ифтихор туйғуси. “Ўзимдан катталар ҳам ҳавас билан қаради менга. Сиз туфайли. Раҳмат, дада!” давоми…