Маъруфжон Йўлдошев. Мамдуҳ (ҳикоя)

Касалхонага келганимга бир ҳафта бўлганига қарамай, палатада ёлғиз ётардим. Бу ерда вақт жуда секин ўтарди. Газета варақлашдан ҳам, шифтга термилиб ётишдан ҳам зерикдим. Хонага биронта бемор келтиришларини кутардим. Ва ниҳоят ўша кутилган бемор ҳам келди. Бироқ кекса одам экан. Ҳафсалам давоми…

Биби Робия. Какку овози (ҳикоя)

– Қизлар, бўлди, тура қолайлик. Тўққиздан кейин ётоқхонага киритишмайди. – Ростдан ҳам, кетдик. Умиданиям кўрдик. Тўйига келганимиздан хурсанд бўлди. Қани, омин қилайлик. – Ҳанифа, сиз дуо қила қолинг. Ҳаммамиздан каттароқсиз… ҳажм жиҳатдан, – қизлар даврасида кўтарилган гуррос кулгу бошқа столдагиларнинг давоми…

Наргиза Асад. Меҳмон (ҳикоя)

Неъмат ака гардишли дарвоза ёнига келиб, нафасини ростлади. Охирги пайтларда мана шундай кўп юрса чарчаб қоляпти. Қариликнинг аломатидир-да бу ҳам. Бирпас эшик олдидаги ўриндиқда дам олгач, қия очиқ дарвозадан аста бўйлади: – Ким бор? Давлатбой! – дея ичкарига бир-бир одимлади. давоми…

Олим Жумабоев. Бир ўзбек ўйи (ҳикоя)

Бугун савдо ўржиди. Азон бўғизланган ҳўкизни Асқар қассоб чошгоҳга етиб саранжомлади; сомсахонага тарқатди, полвон “қиз узатди”га деб олди. Кейин ўзининг чори қўчқорини бўғизлади, униям ўткизди. Элда маърака кўп, гўшт қолармиди. Айниқса, ҳозир иликузди маҳали, гўштнинг бозори чаққон. Кеч тушгач, Асқар давоми…

Қўчқор Норқобил. Ер ёрилмади (ҳикоя)

Тойқулов тун бўйи уйқу бермади. Тонг отгунча ўкириб чиқди. Деворнинг нарёғида худди биров бўғизлаётгандай бақиради, ўзиям. Гўр бўладими, ичди-да, ичди. Олди-ортига қарамай, боши билан шу зормандага шўнғиб кетди. Шерматнинг ҳам терисини шилиб олди: ҳали уни опке, ҳали буни опке, ҳали давоми…

Акбар Мирзо. Остона (ҳикоя)

Фарида эринибгина ташқарига чиқди-ю, қорни кўриб уйқуси қочди. Юзига муздек ҳаво урилган бўлса-да, жилмайди. Биринчи қор-да. Ёшлигида биринчи қор ёққан пайтда дугоналарига қорхат ёзгани, уларга тутқич бермай, анча-мунча совғасини олгани хаёлидан ўтди. Эҳ, нимасини айтсин, ростдан ҳам ажойиб дамлар эди. давоми…

Наби Жалолиддин. Чувалчанг ёққан кеча (ҳикоя)

Эшикдан кирди-ю ҳаракатларидан ўзини ҳушёр кўрсатишга уринаётгани сезилди. – Ёмғир ёғади шекилли. Шамол бўляпти, – деди ёмғирдан қочиб, панага ўтгандай елкаларини силтаб. – Яхши ўтирибсизларми? Дераза ойнаси басма-бас тиқирлаб, тирқишидан шамол уфургандай бўлди. Онасининг ёнига чўкиб, болишга ёнбошлади. Хаёлидан ушбу давоми…

Неъмат Арслон. Қулфбузар (новелла)

Рассом Азамат Сатторов ва Ғанишерга бағишлайман! Ер юзида Леонардо да Винчи исмли бир инсон яшаган экан. У тажриба учун шафтоли дарахти танасини маргимуш билан эмлабди. Буни қарангки, заҳар дарахт меваларига таъсир кўрсатибди. Нацумэ СОСЕКИ Шаффоф матоҳ устига тушган доғдай шувалиб, давоми…

Қамчибек Кенжа. Жума ёмғири (ҳикоя)

У жазм қилган ишига икки кундан бери тайёргарлик кўрарди. Аввалги куни ҳовлини айланиб, бежо ётган ўтин-чўп ва бошқа майда-чуйдаларни йиғиштириб саранжомлади, кучи етмаганларни ўғлига буюрди. Келинга ҳовли анча ивирсиб кетибди, эртага супуриб-тозалаб қўйинг, деб тайинлади. Кеча тунда ҳамма ухлагани ўз давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Фахрий ёзувчи (ҳикоя)

Хонанда қизнинг чучмал муҳаббати ҳақидаги ёстиқдай роман қўлёзмасининг “сувини сиқиб” ўтирган эдим, ички телефон жиринглади. – Ҳозироқ олдимга киринг, – деди нашриётимиз директори тантанавор оҳангда. – Сизга зўр янгилигим бор! Қанақа янгилик? Яхши ишлаганим учун мукофот бермоқчими? Шошма… Мени бош давоми…