Хуршид Нуруллаев. Ҳимматингизга боғлиқ (ҳажвия)

Даволовчи шифокор касалхонага ётқизилган беморни кўздан кечираркан, унинг қаерда ишлаши билан қизиқди.– Ёзувчиман.– Нима ёзасиз?– Камчиликларни.– Бизга тушган беморлар касалхона шароитини яхшилаш учун нимадир қилишади. Ушбу палатага сиздан олдин даволанган бемор қурувчи экан. Тузалгандан сўнг, мана, кўриб турганингиздек, хонани таъмирлаб давоми…

Жасур Кенгбоев. Ортиқча одам (ҳикоя)

Ўзини топмай кезар.Адашар ўзининг оппоқ жисмида.Шамол шундай эсар.Федерико Гарсиа ЛОРКА Шомга яқин эди. Баҳорнинг илк якшанбаси. Дам олиш кунини фақат бир машғулот билан ўтказаётган Сайдали сеҳрли оҳанглар тугаши билан магнитофонни ўчирди-да, ошхонага ўтди. Кечки овқатга нон йўқ эди. Деразадан ташқари давоми…

Жасур Кенгбоев. Узоқлашув (ҳикоя)

Кўздан нари – кўнгилдан нариМақол Хаёл – ёмон, дейдиганлар ҳақ. Одам, аччиқдир, шириндир, хаёл билан бўлиб, кўп нарсадан, ҳатто, ўзидан ҳам узоқлашиб кетиши мумкин. Узоқлашув ва Танишув. Жуда қизиқ… Талаба эдим. Қаҳратон қиш. Янги йил арафасида таътилга чиқдик. Пойтахтдан уйга давоми…

Фозил Фарҳод. Кутилмаган мактуб (ҳикоя)

Янги йил кечаси Аёзбобо Умидага ёзғич совға қилди. Қизалоқ эртасига кун бўйи унинг устига расми туширилган севимли мултфильми қаҳрамонига мафтун бўлди. Кечга яқин бундан зерикди чоғи, ёзғичнинг чиққиллатгичини босганди, тумшуғида темир уч кўринди. Қўлидаги жажжи жимжимадор матоҳнинг ручка эканини даъфатан давоми…

Фозил Фарҳод. Ноқобил (ҳажвия)

Сайлов ҳақидаги дарак бир кунда қишлоққа ёйилди – охирги хонадонга довур етиб борди. Тадорик-да ўша куннинг ўзидаёқ бошланди: ариқлар тозаланди, кўчалар супирилди, уйлар оҳакланди, йўл четларига гуллар экилди. Қишлоқ вакиллари кенгашиб, сайловни мактаб биносида ўтказадиган бўлишди. Бир тўхтамга келингунга қадар, давоми…

Фозил Фарҳод. Амалкурси (ҳажвия)

Қизил курсининг «беҳосият» эканини учинчи касбдошим ишдан бўшатилганидан кейин билиб қолдим. Албатта, у ҳам қисман ўз айби билан «тепилди». Бироқ ўша курсига эришганига уч-тўрт кун бўлганидан сўнг ишдан ҳайдалгач, менда саволлар пайдо бўла бошлади: наҳотки, айб курсида бўлса-я? Ундай эмасдир-ов? давоми…

Фозил Фарҳод. Синиқ тандир (ҳикоя)

«Эҳтиёт бўлинг! Биринчи йўлга Тошкент – Санкт-Петербург йўналишидаги поезд қўйилмоқда…» Сухандон қизнинг уч тилда янграган бу овози темир йўл вокзалига яқинлашиб қолганимизни билдирарди. Соат кечки тўққиздан ошган бўлса-да, вокзал олдида одам тирбанд: кимдир қаердандир келган, кимдир қаергадир кетаётир. Синглим таътилга давоми…

Фозил Фарҳод. Тақдимот (ҳажвия)

Шу дейман, кейинги пайтда «эъжод»корнинг китоб чиқариши анча жўнлашди-ёв. Мавзу тайёр, хомий бисёр бўлса, бунинг нимаси қийин. Қалам оппоқ қоғозга юргизиб кетилаверса, қарабсизки, қуён бир болалагулик муддатда роман битади-қўяди. Мана, шундай “сермаҳсул” ёзувчи деса арзигулик кимсан Жавлон Кўпайсиновнинг бир-икки ҳайбаракачилардан давоми…

Фозил Фарҳод. Шиша (ҳикоя)

Момақалдироқ такрор-такрор гумбурлади. Шамчироқ хира нур сочаётган тўзиган хона, иштиёқи сўна бошлаган ҳорғин кўзлар, ташвишлардан қорайган яссидор ёноқлар, ажин оралаган қовоқлар, сийраклашган оқ-қора сочлар, анчадан бери қиртишланмаган соқолу чўкма каравотга суяниб, чўққайган қомат бирдан ёришди. Қадаҳни ичаркан меъёрдан ошиб кетганидан, давоми…

Фозил Фарҳод. Жетон (ҳикоя)

Виждон инсонлар ҳаётининг одил раҳнамосидир. Лев Толстой Курант занг чалди… Бугуннинг поёни уч соатдан сўнг. Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, йиртма тақвимдан ноябрнинг охирги санасини юлиб олдим. Куннинг саккиздан бир улуши ҳали олдинда эса-да, гўё шу билан бугун давоми…