Ёқубжон Хўжамбердиев. Ҳоким муаллим (ҳикоя)

У ўзини айнан шундай таништирди: «Ҳакиммас, Ҳоким!»Тўғриси, бундай танишувдан бироз этим тиришди: Ҳаким эмас, Ҳоким бўлсангиз нима қилай? Чой дамлаб, ош ташиб турайми? Бу ер, ахир, касалхона бўлса? Шу фикрлар хаёлимдан кечиб улгурмаган эдики, у сўз қотди:— Чой ичмоқчи бўлсангиз давоми…

Муҳаммад Хайруллаев. Қарз (ҳикоя)

Салима опа марказдан чеккароқдаги шоҳбекатда автобусдан тушгач, қайси томонга юришни билмай, иккиланиб туриб қолди. Сумкасидан қизил ҳошияли ялтироқ қоғозни олиб, унга кўз ташлади. Бу — “Салима опа, албатта боринг”, деб Абдурашиднинг ўзи берган ташрифнома эди. Салима опа ўшанда кун келиб давоми…

Муҳаммад Исмоил. Шаҳодат дафтари (бадиа)

Мисрдаги Хеопс эҳроми зиёратига келганлар: “Ҳамма вақтдан қўрқади, вақт эса эҳромлардан қўрқади”, дейишади. Қачонлардир, Мисрни забт этишга келган Наполеон Бонапарт Сфинкс соясида от кишнатиб тураркан: “Ўзимни минг йил аввалги замонда яшаётгандай сезаяпман”, деган экан.Амир Темур бобомиз ҳақидаги китобларни ўқиганингизда шонли давоми…

Нурали Қобул. Булар элнинг боласи (парча)

Тонг отар, кун ботар, умр ўтар эди…Туркистон тизмалари этакларига бу сана куз кеч кирди. Дастлаб ёнғоқ япроқлари сарғайиб, куздан илк мужда берди. Сариқдан қаҳва тусига кирган барглар салқин мезон эпкинларида чирт-чирт узилиб, она оғочдан узоқлашар, шамол уни кучи етгунга қадар давоми…

Фарид Усмон. Қабзият (қатра)

Катта йўл бўйидаги соя жойга оппоқ “Нексия” тўхтаб, ундан эллик ёшлар чамасидаги икки оғайни тушди. Улар гулзор ёқалаб марказий хиёбонга ўтишди. Замонавий бинолар, рангин тошйўлаклар, виқорли ганч-устунларни кўриб баҳри-диллари очилди. Ҳали одамлар тўлдириб улгурмаган йўлакларда, қуёшнинг нимжон нурларида, икки томонда давоми…

Учқун Назаров. Янги чойхона (қатра)

Қаҳҳор ака бу чойхонага қирқ йил қатнади, қиш-ёз, иссиқ-совуқ демади, бу ерга келиш унинг учун аллақандай бурчга айланди. Авваллари пешинликни чойхонада ўтказарди, пенсияга чиққач, эртадан кечгача шу жойни обод қилди, бир улфати кетса, иккинчиси келади. Ҳаммаларининг ўтирадиган жойлари бор. Етти давоми…

Абдулла Аҳмад. Дард (ҳикоя)

Ўтириш айни авжига чиққанида хона эшиги қия очилиб, дастёр йигит Шойимқулни имлади. Қўлидаги рюмкани дастурхонга қўйиб, ташқарига чиққан эди, йўлакда қўшниси Собиржонга дуч келди. Ранги қув учиб кетган.— Тинчликми? — хавотирланиб сўради Шойимқул.— Кеннойимнинг тоби қочиб қолди, тезроқ бормасангиз бўлмайди. давоми…

Носир Фозилов. Мулла Шукур (эссе)

1958 йилнинг баҳор кунларидан бирида камина ишга келсам, шундоққина эшик олдидаги курсида хипчадан келган, қошлари камон, кўзлари тийрак бир йигитча ўтирибди. У ўрнидан туриб, салом берган бўлди. Товуши чиқдими, чиқмадими, билмай қолдим. “Ваалейкум…” дедим-у, жойимга бориб ўтирдим. Бошқа ходимлар ҳам давоми…

Акмал Саййид. Бозорда (ҳикоя)

Қизим Чарос билан бозорга чиқадиган бўлдик. — Дадажон, юринг, бирор марта мени бозорга олиб бормагансиз. Аям, даданг билан бирга бориб келасизлар, мен мактабдан бўшамайман, деганлар…Расталар озиқ-овқат, кийим-кечак, рўзғор буюмлари билан лиқ тўла. Нарироқда пистачилар қатори. Ҳамма ўз молини мақтайди:— Кеп давоми…