Шавкат Ёдгоров. Кўчиш (ҳикоя)

— Буларни нима қилсам экан, олиб кетайми…У капрон арқон билан тахлам-тахлам қилиб боғлаб ташланган китобларга қараб ўйланиб қолди. Эскириб адо бўлаёзган курсига омонат чўкар экан, китоблардан бирини «той» ичидан суғуриб олди: «Жамиятшунослик хрестоматияси». Яқин орада қўл тафтини кўрмаган китоб муқовасидаги давоми…

Шавкат Ёдгоров. Унутиш (ҳикоя)

Суннат муаллим кенжа қизини узатаяпти. Ким нима деса десин, тўй қилишни камбағалга чиқарган. Бой одам тўйида бир йилда, камбағал беш-ўн йилда топганини тўкиб-сочади. Шунгами, камбағалнинг тўйи тўйдай бўлади.Айри зардоли остидаги чорпояга жойланган чолларнинг ҳангомасини ўртачароқ шафтолидай келадиган ўрикларнинг ерга парсиллаб давоми…

Шаҳло Ҳошимова. Жийда гулининг ҳиди (ҳикоя)

Тонгда маҳбуслар ерни қоплаган қорни кўриб, бир-бирларига маъноли нигоҳ ташладилар. Нигоҳларида алам бор эди: яна қиш келибди.Саҳрода жойлашган қамоқхонага келган қанча-қанча жиноятчи-маҳбуслар тушунтириш мушкул бўлган қийноқларга дучор этилган, бу кутилмаган тасодиф қурбонлари тақдирнинг тақозоси билан қалбидаги яхшилик гуллари юлиб ташланган давоми…

Омонулло Абдусаломов. Пушаймон (ҳикоя)

Дарсга қўнғироқ чалинди. 6 “Г” синф ўқувчилари мактаб устахонасига киришди. Меҳнат таълими ўқитувчиси Умрзоқ ака Саидов болаларга топшириқ бериб қаёққадир чиқиб кетди. Шундан сўнг Ботир эшик орасидан мўралаб: “Хайрият, домла кетяпти”, — дея ич-ичидан суюнди.Болалар ишга берилиб кетишди. Бири тахта давоми…

Сабоҳат Раҳмон. Акс (ҳикоя)

Одам бир умр ҳеч чидаб бўлмайдиган зилдайоғир тушунчалар билан яшайди.Ф.Достоевский Билмадим, сен қачон мендан шунчалар нафратлана олишга улгурдинг экан. Бу туйғу (агар уни шундай деб аташ жоиз бўлса) қайдан туғилди-ю, менинг нимамдан нафратланасан? Асли мендан нафратланиб бўлармикан? Жаҳлинг чиқмай қўяқолсин. давоми…

Сабоҳат Раҳмон. Яшил хилқатлар мамлакатида (ҳикоя)

— Тошкент — чиройли қиз…— Нима-а? — афтини буриштирди Ўша.Қиз ўзини эшитмаганга олди ва ёнгинасидаги буткул хазон рангига бурканган қирга оёқ қўйди… У кўкка ўрлади. Яна ва яна. Қиз эса сукут сақларди. Қалби қувончдан ёрилиб кетгиси келар, бироқ у ҳам давоми…

Омон Жорқинбоев. Портрет (ҳикоя)

Йўлдош ака бир қўлини кўча эшикнинг кесакисига тираб тархашлик қилади, кулганча «зорланади»:— Қўйиб, юбор-э, кирмайман, даданг мени ёмон кўради.Беш яшар ўғилчам йиғламокдан бери бўлиб унинг қўлидан тортқилайди.— Неварам бояқишни қийнамай, қирақолинг энди, тоғаси, — дея «ёлворади» ойим.— Оббо, тирмизак-эй, қўймадинг, давоми…

Қиличбек Мустафо. Халоскор қоғозлар (ҳикоя)

Марғуба остона ҳатладию, меҳмонхонадан келаётган таниш овозларга сергак тортиб қулоқ солди.— Етти минг сўм камми?— Еттитангиз киссангизда турсин, Мавлонбек! — бу тўнғич ака бўлмиш Тўлқиннинг товуши. — Бу ҳовли аслида тўнғич ўғилники бўлиши керак, бир вақтлар сал аҳмоқлик қилиб чиқиб давоми…

Жаҳонгир Холмирзаев. Фақат ҳаёт абадий (ҳикоя)

1Инсон ҳаёти ҳақида қанча кўп ўйласам, шунча ишонаманки, у ўзининг қисқагина умрида кўп марта ўлиб, тағин тирилар экан. Мана, ҳозир ҳам шундай: мен каравотда ётибман-у, ҳис этаяпманки, кетаяпман. Ҳолбуки менга пичоқ урганлари йўқ, заҳарлашгани ҳам йўқ, касал ҳам эмасман, соғ-саломатман. давоми…

Наргиза Ғуломова. Шаҳарлик келинчак (ҳикоя)

Саҳар осмондаги тун рангини артди. Аммо қуёш ҳали кўрингани йўқ. Уни баланд тоғлар тўсиб турибди. лтлар вовиллаб, хўрозлар қичқирди. Қишлоқ уйғона бошлади. Ҳовлиларда челак, супурги ушлаган келинчаклар кўринди. Сиз ҳам уйқунгизнинг энг ширин дамларидан кечиб ташқарига чиқсангиз, ажойиб манзаранинг гувоҳи давоми…