Абдулла Қаҳҳор. Бизнинг мулоҳазаларимиз (фельетон)

БИЗНИНГ МУЛОҲАЗАЛАРИМИЗ (Баъзи тақризларга назира) Матбуот саҳифаларидан маълумки, ҳозирги вақтда шаҳар ва қишлоқларимизда турли бинолар ва турар жойлар кўплаб қурилмоқдалар. Модомики, шундоқ экан, халқимизнинг стол, стул, буфет, шкаф, каравот, маданий қозиқ ва бошқа шунинг сингари молларга талаби кундан-кун ортмоғи ва давоми…

Жасур Кенгбоев. Сўнгсиз гурунглар (ҳикоя)

Билак бир, бармоқ бошқа.Ўзбек халқ мақоли – Э, ошна, шуйтиб десанг, тўйга борсанг тўйиб бор, деган гапда ҳикмат кўп экан, – деди Нарзи муаллим гурунгда. – Яхшиям, уйимдан шўлти-шўрва ичиб чиққан эканман… Бир майизни қирқ бўлиб, қирқ бўлагини ҳам ўзи давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Бир вафолик заифани хусусида ҳикоя

Ушбу вақтдин 1500 йил муқаддам Шом вилоятида денгиз лабида Искалун ва ёки Жура номлиқ бир катта шаҳар бор экан. Мазкур шаҳарда бир катта савдогар ва анинг хотуни бор экан ва ўшал савдогарнинг ёши 35 ёшда ва хотуни 24 ёшда экан. давоми…

Озод Мўмин. Амир Темурнинг ёқути (эссе)

Мен роппа-роса ўн йил қимматбаҳо тошларнинг табиий хусусиятларини ўрганиш билан шуғулландим. Уларни тадқиқ этишда ишлатиладиган, ҳозирги пайтда Иттифоқнинг заргарлик саноатида кенг қўлланилаётган бир қанча асбобларнинг муаллифи ҳам бўлдим. Тадқиқотлар мобайнида қимматбаҳо тошларнинг жуда ажиб хоссалари мавжудлигига, катта ахборот манбаи эканлигига давоми…

Темир Қурбон. Ўлим шарпаси (ҳикоя)

Умаршайх мирзо Сайхун бўйига бемурод чўккалади. У тўлин ой жилваланаётган сокин дарё жозибасидан кўнгил чигилини ёзмоқчимиди ё ётлар қолиб, ўз қариндошлари ёвга айланганидан озурда дил достонини беозор сувларга айтмоқчимиди? Буни ўзи ҳам билмайди. Ўргимчак тўридек ҳар томондан қисиб келаётган ёғий давоми…

Маҳмуд Ражаб. Йўловчилар (ҳикоя)

Уч кунлар бўлдики ҳаво дим. Йўқ, балки бир ҳафта бўлгандир, балки бир ойдир, балки… аниғини билмайману, хуллас анчадан буён ҳаво исиб-исимайди, совуб-совимайди. Эринчоқ баҳор булутлари устимизга ёқар-ёқмас сузиб келади-да, ёғишга шайланади-ю, негадир шаштларидан қайтиб ўз йўлида давом этаверадилар. Булутлар кетидан давоми…

Гулбаҳор Таваккалова. Илон муҳаббати (ҳикоя)

Ғор оғзи мағрибга қараганлиги учун уфққа чўкаётган қуёшнинг сўнгги нурлари кираверишда ғоят бир сирли ойдинлик кашф этганди, гўё ёруғлик қоронғилик билан бўлган жангда қонга бўялиб йиқилгандек туюларди. Ғира-ширада бир четдаги харсанг устида ярим кулча бўлиб олган илонни писта дарахтининг ғорга давоми…

Талант Бек. Бир осмон остида (ҳикоя)

Қатағон қурбони бўлган самарқандликҲабиба Алиева (1917-1937) хотирасига 1937 йил. Май. Бибигул кийимларини ичкари ҳовлидаги дорга илар экан, осмонда чарақлаб турган юлдузларга ийманиб қараб қўйди. Кундуз қуритса ҳам бўларди, одамларнинг кўзидан пана, деворлари баланд. Бироқ, қуёш нур сочган дам ҳовли ўртасида давоми…

Ҳамидбек Юсупов. Суянчиқ (ҳикоя)

— Отамизнинг эслари ҳам сал… — дея минғирлади Солижон, чолнинг ёнидан чиқаркан. Хотини Матлуба бўлса: “Жим, биров эшитиб қолмасин”, дегандек лабига бармоқ босди. Ичкаридан яна ғовур-ғувур овоз эшитилди:— Ота, лоақал ётганингизда тинч қўйинг шу ҳассангизни… Бу Солижоннинг опаси Холбека эди.— давоми…

Абдулла Саидов. Оқ бўрининг фожеаси (ҳикоя)

Бўри — зеҳни ўткир, табиат қийинчиликларига бардошли ва айёр йиртқич бўлиб, осонликча тутқич бермайди. Кекса овчиларнинг та`кидлашича бўрини ер тишлатиш — унинг яшаш тарзи ва табиатини яхши биладиган тажрибали овчиларгагина насиб қиларкан. Негаки, махлуқ узоқ муддатли тайёргарлик ма машаққатли меҳнатлар давоми…