Муҳаммад Шариф. Сафар дафтаридан ҳангомалар
ЎЗБЕКИСТОН ҚАЙДАДУР? Лондонга келганимдан кейин дастлаб қиладиган ишим банкка бориб ҳисоб рақами очиш эди, шу сабаб эрта турдим. Меҳмонхонанинг чоғроқ ошхонасида нонушта қилиш учун ҳаммадан биринчи бўлиб тушибман. Йўқ, бу китобларда ўқиганим, киноларда кўрганим анъанавий инглиз нонуштаси эмасди: столда инглизлар давоми…