Шодмон Отабек. Кўричак қаерда бўлади? (ҳажвия)

Туман шифохонасига оғир касал келтирилди. Ўн уч — ўн тўрт ёшлар чамасидаги ўсмир қорнини чангаллаб, тинимсиз инграрди. Уни дарҳол жарроҳлик бўлимига ётқизишди. Шу куни институтни яқинда битириб келган ёш жарроҳ Қосимжон навбатчи эди. У касалнинг қорнини обдон текшириб кўрди. «Қаеринг давоми…

Омон Мухтор. Ижодкорнинг кўнгил олами (адабий манзаралар)

Йигирманчи асрдаги энг катта фалокат — “халқ душмани” деган ёвуз тушунча ҳукм суриб, қирғин тегирмони айланганию унинг “сояси” қатор ўзбек адиблари хонадони устига ҳам тушганидир. Бу тўғрида сўз борганида, кўпинча дастлаб, бир пайтда (1938 йил) отиб ташланган буюк уч адиб давоми…

Дилшод Шамс. Қатралар

ДИЙДОР Кўп давраларда донишманд ва мумтоз шоирнинг “Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун, дўстлар дийдоридан бўлолмас устун” деган неча асрлардан бери яшаб келаётган ҳикматини такрор-такрор эшитиб қоламиз. Ҳа, дўстлар дийдори шунчалар азиз, фараҳбахш… Аммо бу ҳикматдаги бошқа бир сўз доим хаёлимни тортади. давоми…

Ғози Раҳмон. Тазарру (ҳикоя)

Шамолни сўкма,Нон-тузингни тўкма.Бурунги нақлдан. Кўзи хира тортиб қолган Пирман чол беҳасса йўлга чиқиб, сув ювиб кетган жарликка бехос тушиб кетди. Буни қарангки, ўзи ёмон кўрадиган қўшниси Жаббор мерган боғига сув очаётиб кўриб қолди-ю, бобони қутқарди. Бели лат еган экан, ёш давоми…

Эркин Аъзам. Ступка (ҳикоя)

Арслон акамиз дунёдан ўтгандан сўнг Марина янгамиз мана шу кунни интиқиб кутадиган бўлиб қолган. Илгари онда-сондагина борарди, энди ҳар ой бир қатнамаса, кўнгли жойига тушмайди. Тараддудни уч-тўрт кун олдин бошлайди. Марказга чиқиб совға-салом олади; Лена серфарзанд, қуруқ қўл билан бориш давоми…

Анвар Муқимов. Тарбиясиз сигир (ҳажвия)

Магнитофоним бузилиб қолди, ҳовлига олиб чиқиб, тузатмоқчи бўлдим. Лекин уёғини кавлаштираман, буёғини бурайман, сира-сира «тили чиқмайди» исқотининг! Бўғилиб, устидан болта солиб юборай дедим. Бунинг устига ўтган ҳафта сигир сотиб олган эдим, бирам жағи очиқ чиқди, ҳаром қотгур эрта азондан айюҳаннос давоми…

Отаули. Бировнинг дарди (ҳикоя)

Кутилмаганда оғриқ заптига олди. Бели нақ синиққа ўхшайди. Боши айланиб, кўз олди қоронғилашди. Бир жойда михлангандек қадалиб ўтириб ишлайдиган одамнинг жони-жаҳони белида бўлади, шекилли-да! Қирқ йилдан бери уззукун белкуракда ер ағдарганида ҳам пинак бузмай, оғриқ нималигини билмаган бу бақувват белнинг давоми…

Акмал Саййид. Қайтиш (ҳикоя)

У деразадан тушаётган заррин қуёш нурлари остида қамашган кўзларини эринибгина очди. Кўз очди-ю, бирдан ғашланди, пайраҳадай қўлларини дераза томонга пахса қилиб, ёзнинг одатий жазирама оловидан нигоҳини тўсган бўлди. Аммо эплолмади. Наштардек ботаётган нурлар уни қўзғалишга, ланж танани соя томон олиб давоми…

Олимжон Ҳайит. Гавҳар (ҳикоя)

Авжи саратон. Кўп қаватли уйларнинг деразалари қуёш чиқиши билан ёпилиб, қалин пардалари бекитилади. Чунки қуёш бош кўтаргандаёқ, иссиқ лопиллаб ичкарига урилади. Эҳтиёт чоралари кўрилмаса, кун бўйи тандирнинг ичида ўтиргандай азобга қолиш ҳеч гапмас. Мансур апил-тапил ювиниб, энди ёшига тўлаётган ўғилчасининг давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Кимсасиз шаҳар (ҳикоя)

Ҳар кунги одатимга кўра, эрта тонгда кўчага чиқдим. Субҳидам сукунатидан дилим яйради. Негадир ҳеч ким кўринмасди. Рўпарадаги тўққиз қаватли уйдагиларни уйқу босганми, биронта деразада чироқ йўқ, одам шарпаси сезилмайди. Автобус бекатига келсам, у ерда ҳам ҳеч зоғ йўқ, ит-мушуклар қувалашиб давоми…