Жўра Фозил. Бахт (ҳикоя)

Фаррух тун бўйи ишлаганига қарамай тонгда вақтли уйғонди. Деразадан хирагина нур тушиб турар, дераза ортидан эшитилаётган шамол ва хазонлар саси мезон бошланганидан дарак берарди. У бир муддат хаёл суриб ётди. Танасида ҳорғинлик, руҳида маҳзунлик зоҳир эди. Янги романга сўнги нуқтани давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Аёл (ҳикоя)

Деворлари оппоқ хона. Дераза ойнасидан тўкилаётган оппоқ нур аёлнинг юзида жилва қилди, юмуққовоқларини қизартирди, бармоқларидаги узукнинг олмос кўзчаларида акс этди. Аёлкўзларини очди. Шуъла энди унинг қорачиқларида аксланди. “Қандай ёқимли… Тирикликнинг яна бир тонги отди, — аёл кўзларини юмиб, қуёш нурларини давоми…

Орзиқул Эргаш. Онамнинг эртаклари (ҳикоя)

Онам Мастура Ширинхўжа қизи вабарча фронт орти жафокашлари хотирасига бағишлайман. ЗАРБУВИ Авжи саратон. Иш дегани қайнаган. Ғўза чопиқ, суғориш, бир ёқда арпа, буғдой бош тортиб, ўроққа келиб турибди. Устига устак дарё тошиб, бир-икки даъфа дамба босишгаям опкетишди…Ҳозир эса дала чеккасида давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ор (ҳикоя)

Нурбойга бу исмни раҳматли отаси Холбой бува қўйган.У бўй торта бошлаган тўнғичининг бошини силаб, бот-бот: “Бор умидим сендан, болам, мен бу дунёда яккаю ёлғиз ўсдим, ёлғизликқурсин, укаларингга, сингилларингга бош бўл, дўсту ёрларингдан айрилма”, дер эди. Холбой бува саккиз ўғил, икки давоми…

Тўлқин Эшбек. Жавоб (ҳажвия)

Учқун Бўронович кўчага отланган маҳал хотини зорланди: — Кун бўйи сўрайвериб одамни хуноб қилиб юборишади. Жилла қуриса, қўлидаги рақамини айтинг, деб қисташгани қисташган… Энди қўл телефони олмасангиз бўлмайди чоғи… — Кейин нима бўлишини биласанми? — зардалироқ оҳангда чиқди эрининг овози. давоми…

Азамат Қоржовов. Фарзандлар (ҳикоя)

Шаҳарга кетаётган куним онам Гулжон момоникига кириб ўтишимни тайинлади. Эҳ, Гулжон момо шўх эди, кампир бўла туриб кампирларга ўхшамасди. Ўғли Аҳмадқул уйидан чиқиб кетмаганида, балки ҳозир ҳам тишсиз оғзини катта очиб кулаётган ва: — Онангнинг елкасига ўт ёқма, барака топгур. давоми…

Баҳодир Қобул. Оқ камар (ҳикоя)

Бошлаб, ҳуштагини чалиб шамол келди. Бесаранжом тўзон кейин кўтарилди. Жаркўчани у бошидан бу бошига ҳаммани ҳангу манг қилганча изғиди.Ҳар бир дарахтни қўлтиқлаб, силтаб-силтаб кўрди. Ҳар бир ғовни ғиққиллатиб очиб-ёпиб, ҳар бир дарвозани дангиллатиб уриб кўрди. Ўзини қаерга қўйишни, қаерга уришини давоми…

Муҳаббат Тўхташева. Ечим (ҳикоя)

Моҳира бугун ҳам шу қарор билан уйқудан уйғонди: бўлди, бугундан қолдирмайман. Шу ўй бир ҳафтаки бошидан чиқмайди, қадалиб келаверади. Туновги тушига ҳам оралагандай бўлди-ёв, адашмаса. Қўлида оппоқ тухум, ёриш учун зўр бериб сиқармиш, ёрилмасмиш. Уйғониб қўрқиб кетганди, мана оқибати, тиламаса давоми…

Мамлакат Нормуродова. Мусофир (ҳикоя)

Шаҳло катта шаҳарда онасини йўқотиб қўйди.Онасининг эси кирди-чиқди эди. Қиш охирлаб, эшик ортидаги ғала-ғовур дунё ўзига чорлайверганидан, хаста аёл пайт пойлаб кўчага отилди. Бир пайтлар Денов томонларда у ишлаган боғча девори сап-сариқ рангда эди. Сариқ бино кўзига иссиқ кўриниб, ўша давоми…

Асрор Сулаймонов. Ўша сурат билан (ҳажвия)

Бир неча кундирки, янги ҳажвиямни ҳеч ниҳоясига етказа олмайман, ҳар тарафдан набираларнинг тўпалони. Уйда ёзаман дейман-у, шароит кўтармайди. Ишхонада эса ҳали бошлиқ чақиради, ҳали ташкилий ишлар. Энг ёмони — телефоннинг тинимсиз жиринглаши. —Лаббай, ҳа редакция. Адашмадингиз, эшитаман. Эй, Қувончбек ака! давоми…