Нилуфар Бекмуродова. Оқ олмалар (ҳикоя)

Тонг. Сигир-бузоқларнинг жағи очилиб, мени тинмай ўз тилида чақираётгандек. “Демак, бугун ухлаб қолибман” дедим ўзимга. Ёзги таътил бўлгани учунми эрталаб ухлаб қолиш, сигирларни кун ёйил­ганда боқиш ҳам айб эмасдек туюлади. Таътилнинг тўқсон куни тўққиллаб ўтгани сайин эса уй ишлари, ўйинлар давоми…

Ўролбой Қобил. Ёбонлик момо (ҳикоя)

Ҳамкасбим Шодиқул муаллимнинг шифохонадан келганини эшитиб, аҳвол сўрагани бордим. Дастурхон атрофида мезбон менга чой узатаркан деди: – Биласизми, ошна, шифохонада бир онахон билан танишиб қолдим, ўзиям роса ғалати феъли бор экан. Бунақа аёлни ҳали учратмаган эдим. Келинг, шуни бир бошидан давоми…

Музаффар Муҳаммадназар. Ёнаётган тирик ҳайкаллар (ҳикоя)

Уоррен Берроу машинасини бир ёнга оғиб қолган эски темир дарвозали ҳовли ёнида кескин тўхтатди ва ҳовли ичкарисига чопиб кириб: “Генри!.. Ким бор?” — дея бир-икки бор овоз берди. Жавоб бўлмагач, хобхона эшигини очиб, ичкарини кўздан кечирди. Ҳеч ким йўқ. Уоррен давоми…

Фаррух Жабборов. Темурвойнинг адаси (ҳикоя)

Асли илгари ҳам пилдираб юрарди. Энди болалар ўйинчоғи – пирилдоқдай пириллай кетди. Бир жойда кетини босиб ўтира олмай қолди. Ишини чала ташлаб, тамаки тутатгани чиқиб келаверади. Мижозлари оғзини ланг очиб, жағлари оғриб, интизор кутади уни. Яна денг, бари катта одамлар давоми…

Жамила Эргашева. Аждаркўл (қисса)

Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди. Пештахта устида ётган қўл телефони тинимсиз жиринглар, Иброҳим давоми…

Салим Абдураҳмон. Хаёлимда англаганим (ҳикоя)

Фарҳод Ширинни ҳеч кутилмаганда қадрдон боғда учратди. Ёнида ширингина қизалоқ. Шунда мўъжиза рўй берди: бир лаҳзада қалбининг тубига кўмиб ташлаган сирлари хаёлида жонланди, хотиралар кўз олдидан кино тасмасидек ўта бошлади. …Улар бир-бирини университет ётоқхонасида топишди. Топганда ҳам бу учрашувдан роппа-роса давоми…

Тўлқин Эшбек. Икки аср одами (ҳикоя)

Фантастика – ёзувчининг хаёлот дунёси эканлигини ҳамма билади. Бу ёзаётганларимнинг эса асло лоф-қофи йўқ. Ўша воқеаларни мен қатори кўрганлар анча-мунча топилади… Бир кино қаҳрамони бошқа даврга бориб қолганини кўргансиз-ку. Шунга ўхшаш ғаройиб ҳодиса юз берди. Чарх тескари айландими, бошқами, ишқилиб, давоми…

Аслиддин Алимардонов. Орол, бобом ва мен (эссе)

Орол денгизи ҳақида эшитсам ёки бирор нима ўқисам ўпкам тўлиб кетаверади. Лекин йиғлай олмайман. Худди сигаретни чуқур тортганимдагидек ачимсиқ тутун бўғзимни ачиштиради. Мана ёшим ўттизлик довонни забт этиб турибди, шу пайт­гача Оролни бир бора бўлса-да, кўзим билан кўра олмадим. Қорақалпоғис­тон давоми…

Ғози Раҳмон. Уч оёқ бўри изидан (ҳикоя)

Бизда қариялар қиш-қировли кунларни тўқсон кун, деб ҳисоблашади. Қирқ беш куни – чилла, қолганида қантар оғади, ердан ҳовур кўтарилиб, қор турмайди. Баъзи ҳисобдонлар “тўқсонга” яна ўн кун қўшиб “юз битди, ҳисоб битди” қилмагунча кўнгли қурчимайди. Қиш Худонинг қаҳри, деганича бор давоми…

Ҳабибулло Қодирий. Нурафшон хотиралар

Эрон қишлоғида Раҳимберди амакимнинг Ориф ака исмли божаси бўлар эди. Уларнинг 1920 йиллар охиригача Тошкент шаҳри четидаги Эрон қишлоғида каттагина ерлари бўлиб, пахта, макка, қовун-тарвуз, беда каби экинлар экишар, қирга буғдой сепишар эди. Ориф ака ёши улуғ, камгап, салмоқ билан, давоми…