Ашурали Жўраев. Оқсоқол (ҳикоя)

Фидоий инсон Бобоқул Турдиевнинг порлоқ хотирасига бағишлайман Дарвоза бугун ҳам тонг отар-отмасдан тақиллади. Аллақачон уйқудан уйғониб покланиб, калима қайтариб ўтирган Бекназар тоға оёғига калишини илиб, дарвозахона томон илдам юрди. — Кираверинг, дарвоза очиқ, — деди у. Ҳақиқатан дарвоза очиқ эди. давоми…

Шароф Бошбеков. Менинг ёзувчи бўлганим (биографик ҳажвия)

Мен жиддий оилада тарбияланганман. Уйимизда кулги овози камдан-кам эшитиларди. Ота-онамиз: «Жиддий бола бўлгин, шунда сендан жиддий одам чиқиши мумкин. Бўлар-бўлмасга ҳиринглайверсанг, гўр ҳам бўлмайсан» деб ўргатишган. Ана шу гап ҳамон қулоғимда. Мендан дуруст одам чиқдими-йўқми билмадим-у, лекин шунақа қовоғи солиқ давоми…

Фарҳод Муcажон. Дарз (ҳикоя)

Фозилжон билан Одилбек бир маҳаллада ўсди, бир мактабда ўқиб, институтни ҳам бирга тугаллади, омадларини қаранг-ки, ўқишни битиргач, битта муассасага ишга кирдилар.Йигитларнинг ҳар иккиси меҳнат фаолиятини оддий ходимликдан бошлаб бўлим бошлиғиликкача кўтарилишди. Иш жойлари нуфузли, туман ҳокимиятида эди, орадан қарийб йигирма давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Ҳавола (ҳикоя)

Қачонлардир Чечакни яхши кўриб қолишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўзини оқламоқчи эмас-ку, сингилдек яхши кўрарди уни. Битирув оқшоми – сўнгги қўнғироқда эсдалик учун берган миттигина совғаси ҳамон мактаб хотираларини эслатар, шундан юраги қинидан чиққудек бўлиб ҳаприқиб-ҳаприқиб қўярди. Буни доим шууридаги синфдошларига давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Ушалмаган орзу (ҳикоя)

Бир, икки, уч…Айтса ишонмайсиз-да. Ерни қарс-қарс тепиб юрганида товонидан ўт чақнайди. Саноқни ўрганганидан буён ҳарбий бўлиш дардида. Бирон куни йўқки, санамай қадам босса. Уч худди чегарадек у учун. Ҳеч қачон кейинги сонга ўтолмайди. Аслида ҳаммаси боғчадан бошланган. Тили чучук тарбиячиси давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Онаизор (ҳикоя)

Она учун бугун қувончли кун бўлди. Ўғлидан хушхабар келди-да. Неча йиллар интиқ бўлиб кутганди бу дамларни. Кеча қўшниси Турсиной қоранинг боласи унинг жигарбандини учратанлигини, шу жума онасини кўришга боришини айтганини суюнчилаб кирди. Аввало уч кун олдин худо дилига солиб, тушида давоми…

Дадахон Нурий. Бегона (роман, қисса ва ҳикоялар)

Дадахон Нурий. Бегона. Роман, қисса ва ҳикоялар (Қайта ишланган ва тўлдирилган нашри) — Тошкент, «Камалак», 1991. Дадахон Нурийнинг илк асари — «Оқшом қўшиқлари» лирик қиссасини китобхонлар илиқ кутиб олган эди. Унинг «Бегона» деб аталган иккинчи қиссаси Абдулла Қаҳҳордай талабчан адиб давоми…

Байрам Али. Дардли қуш (ҳикоя)

Уйим сенинг уйингдир,Айвонимда яшайсан.Қараб турсам сен ҳам бир,Дардли қушга ўхшайсан…Муҳаммад  Юсуф. Маҳкам бобо бошини сарак-сарак қилди:-Эй-й, ҳали шуйтди денг…-Шуйтди-да, ҳамсия бова… Бу, тўққиз йилдан бери ўзимизнинг духтирларга кўрсатавериб-ку, чарчаган эдик. Бир умид Ташкин духтирдан деб борсақ, шуйтди, — деди ота.-Яшамагурлар, давоми…

Байрам Али. Сўнгги учрашув (ҳикоя)

Январ ойининг 23 санаси. Ҳаётимни алғов-далғов қилиб юборган ғавғолар шу кундан бошлангандек, назаримда. Уч кун олдин ёғиб ўтган қор ерни тарк этай демас, аксинча, музлаган ерга ёпишиб, баттар яхмалак бўлиб қолганди……Машинамиз сирпанчиқ йўлларда сирғала-сирғала Китоб шаҳрига кириб борди. Оёғимда юрак давоми…

Байрам Али. Мени ҳам уни севардим… (ҳикоя)

Ўқишдан таътил беришди…Қашқадарёлик курсдош дўстим Камол ўзи туғилган туман – Яккабоғ ҳақида гапирганда шу қадар тўлиб-тошиб таърифлардики, таътилни қишлоғида бирга ўтказишни таклиф қилганида, очиғи, жуда севиндим.Тошкентдан Қаршигача поездда, Қаршидан Яккабоққача таксида бордик. Яккабоғнинг қаеригадир етганимизда Камол таксичига жавоб бериб, йўлни давоми…