Шодмонқул Салом. “Чаппи” (ҳикоя)

Жовли ХУШБОҚҚА бағишланади! …-чи йилда иккинчи курсда ўқирдим. Сентябрнинг малҳам ҳавосидан симириб, керишиб уйғондим ва бугун биринчи соат дарс йўқлигини ёқимли ҳис билан эсладим. Ижара хонамизда мендан бошқа ҳеч ким йўқ — болалар дарсга кетишган.…ювиниб, тараниб, оппоқ, ўзимга ярашган, елкасига давоми…

Гулноз Мамарасулова. Уй можароси (ҳикоя)

Сокин тун…. Овози пастлатиб қўйилган радиодан таралаётган махзун куйгина бу хонадонда ҳаёт давом этаётганини англатарди. Қўшни уйдан қулоққа чалиниб турадиган ғала-ғовурлар ҳам бугун тинч. Гоҳ-гоҳида иссиқ ўрнида мириқиб ухлаётган боланинг ғингшиши жимлик пардаларини ёриб ўтарди-ю яна тин олади. Қани у давоми…

Нигора Жалолиддин қизи. Унутилган эски чориқ (ҳикоя)

Мунисхон ушбу даргоҳда иш бошлаганида эндигина институтни битириб қайтган эди. Атиги икки йилгина тўқувчилик цехида технолог бўлиб ишлади, орадан бир ой ўтгач, турмушга чиқди. Қўшни туманга келин бўлиб тушди. Ўшанда эри Салоҳиддин пойтахтдаги йирик банклардан бирида ҳисобчи бўлиб ишлар, уйга давоми…

Муяссар Тиловова. Ҳаёт дарахтлари (ҳикоя)

“Бу воқеа жуда қадимда бўлган экан. Подшолару қуллар замонида, тинимсиз урушлар вақтида…Ўз мамлакатидаги қирғинлардан безор бўлган бир одам бошқа юртга кетишга қарор қилибди ва ёлғиз йўлга чиқибди. Сабаби оиласи, бола-чақаси босқинлар пайтида ҳалок бўлишган экан. Кўп машаққатлар чекиб олис йўлни давоми…

Нигора Жалолиддин қизи. Интизорлик (ҳикоя)

Мухлиса нима қилишини билмасди. Уй тўла меҳмону еру кўкка сиғмайди. Бетоқатланиб у ёққа чиқди, бу ёққа кирди. Аммо сира ўзига қўним тополмасди. – Мухлис, меҳмонларга қарасанг-чи? Бунча кўчага кетаверасан? Бор, анови уйда ўтирганларга шўрва солишсин, айт. – Эри Абдумалик нимадандир безовта давоми…

Нигора Жалолиддин қизи. Умид бекати (ҳикоя)

Зулайҳо бомдод намозини ўқиб бўлди-да, ҳовлига сув сепиб, супуришга тутинди. Кечаси билан уйқуси қочгани етмагандек, ёдига яна кечаги учрашув тушиб баттар бедорланди. Аброрни ўйлай бошлади. Нима деди? “Сиз беғуборсиз, яхши аёлсиз… Сабр-матонатлисиз…” дедими? Буни шунчаки кўнгил учун айтмадимикан?  …Оғилхонадаги сигирни давоми…

Санжар Турсунов. Жоду (ҳикоя)

Уни биринчи марта кўрганимда, “Наҳотки, ер юзида шундай гўзал аёллар ҳам бор?”, — деб ўйлагандим. Негаки, у тимқора сочларини елкаси узра ёйиб, оппоқ садафдек тишлари кўриниб шунақанги силкиниб кулгандики, худди эрка шамолда ҳилпираб, турган даста оқ гулни эслатди: озод, қўл давоми…

Шаҳодат Исахонова. Тош нок (ҳикоя)

Арпа қишлоқлик Кенжа тракторчининг ҳовлисида бир нок борки, ўтганнинг ҳам, қайтганнинг ҳам ҳаваси келади.Уни илк баҳорда, гулга кирган пайт кўрган одамнинг кўзи қувнайди. Қишлоқдаги ҳамма ноклар оқ, сарғиш, қизғиш бўлиб гулласа, у бир хилда, пушти рангда очилади. Ариларнинг ғужлигидан нокнинг давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Азон (ҳикоя)

Аэропорт гавжум. Ҳамма қаёққадир шошади. Тит­роқ қўллари билан ҳассасини тутганича, хира тортган кўзларини одамларга тикиб ўтирган бу чол билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Баъзи кўнгли бўшлар эса унинг ёнидан ўтаётиб чақа ташлаб кетишар, лекин чол тангаларга қараб ҳам қўймасди. давоми…

Баҳодир Баҳром. Шукруллоҳ (ҳикоя)

Рихсилой момо сандалнинг бир бурчагида куйган кундадай турарди. Бошига шоҳи рўмоли ташланган. Бир рўмолни томоғи тагидан ўраган, икки чаккасига қуриган райҳонни осиб олган, тез-тез деразадан ташқари мўралайди. Момодан мадор кетганига анча бўлган. У сув сепилган ер билан соя тушган ерни давоми…