Озод Мўъмин Хўжа. Юрак-бағри бутун (фантастик ҳикоя)

“Бу дунёда бормикан-а  юрак-бағри бутуни?…”Ўзбек ҳалқ қўшиғидан.  Тинмай шиддатли ёмғир ёғарди. Шамол ўз кучини намойиш қилиб, ёмғир томчиларини юзимга, эгнимга, шимларимга уриб, ҳамма ёғимни шилта-шалаббо этарди. Совуқ ҳаво баданимга ўтиб, теримни жунжиктирарди. Аммо, мен бунга писанд қилмай олға қадам ташлайверардим. давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Шаҳарда ким бор? (фантастик ҳикоя)

Осмондаги булутлар қаерда яхши кўринади? Шаҳардами ё қишлоқдами? Албатта қишлоқда! Тунги юлдузлар қаерда яққол, қўл узатсангиз етгудай бўлиб нур сочади? Албатта қишлоқда ёки тоғда ва чўлда! Шаҳарда уларни кўриб бўбсиз! Куппа-кундуз куни булутларни базўр ва ғира-шира илғайсиз-ку! Сиз қаерда яшашни давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Учқун ва аланга (фантастик ҳикоя)

Ҳар бир фантастик ҳикояда ғайри табиий ҳолат бўлиши керак. Акс ҳолда у жанр талабига жавоб бера олмайди. Шунинг учун, ушбу асарга реал ҳаётда бўлмаган кичик бир элемент киритамиз ва ёзамиз. Айтилаётган фантастик элемент шундан иборатки, ҳикоянинг асосий персонажида, яъни менда рўпарамдаги давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Пул ташувчи машина (фантастик ҳикоя)

Одамзот пайдо бўлибдики, тинимсиз ихтиролар қилиш билан банд.  Илк инсонлар, айтишадики, ғорларда яшашган. Улар аввалига, ҳайвонларни овлаш учун сўйил, калтак, найзаларни, кейин гўшт пишириш учун оловни ихтиро қилишган. Шундан сўнг иш қуроллари, кийим-кечак ва бошпана қуришларни ўйлаб топишган. Ихтирочилар тинч давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Лабиринт – чалкаш, чиқиб кетиш мушкул бўлган йўл қайрилишлари мажмуасидир (фантастик ҳикоя)

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда, аниқроғи XXI асрда бир донишманд бўлган экан. Унинг ўқиган китобларининг, ўрганган билимларининг миқдорини ҳеч ким санаб беролмас экан. Хаттоки, ўзи ҳам бу ҳақда сўралса, аниқ жавоб беролмас экан. Бу донишманднинг асосий хислати давоми…

Абдунаби Ҳамро. Мусо раис (ҳикоя)

Кундузи чироқ ёқиб, бутун Олотни қидириб чиқсангиз ҳам Мусо раисга ўхшаган кишини тополмайсиз. Қиладиган қилиқлари атторнинг қутисидаям йўқ. Бўй-басти пачаққина, тил-забони аччиқ. Айрим ишларию гап-сўзларига қараб, уни кимга менгзашниям билмай қолади киши. Таги-зотидан гап очилса гоҳ ўзини ожизу нотавон қилиб давоми…

Илҳом Зойир. Хўрак (ҳажвия)

Молингни йўқотсанг — хўп-хўп, ўғирлатсанг аламини ҳеч нарса босолмайди. Тўғри, йўқотдинг нимаю ўғирлатдинг нима, икки ўн беш — бир ўттиз, дейиш ҳам мумкин. Лекин аслида бу — бир ўттизни иккига бўлишдай оғир…Бу гапнинг мағзига етаман десангиз, мана, бизнинг Ойчечак янганинг давоми…

Муродулла Ғафуров. Кўнгилчановнинг кўрганлари (ҳажвия)

— Ҳечам ёлғон гапирма! Бировнинг дилига озор етказишдан тийилиб юр.— Астойдил меҳнат қилиб, ҳалол пул топ! Қунт билан ҳунар ўрган. Имкони борича одамларга яхшилик қилишга интил.— Дўст орттир.Ота-онам болаликдан шундай тарбия беришди. Мен ҳам уларнинг маслаҳатига тўлиқ риоя қилиб ўсдим. давоми…

Анвар Суюнов. Ота уй (ҳикоя)

Ёмғирдан сўнг ярқираб чиққан қуёш нурлари кўпчиган тупроқни қиздира бошлади. Тизза бўйи ўтлоқлар устида тебранаётган буғ ўрлаб кўм-кўк баҳор осмонига сингиб кетади. Пичанзорлар орасида бир маромда сайраётган муллатўрғайнинг чуғур-чуғури адир бўйлаб кезади. Ғўбдинтоғ этагидаги ёйилмаларда пода боқиб юрган болакайларнинг қий-чуви давоми…

Абдужалол Раҳимов. Сенсан севарим… (ҳикоя)

Машинамда радио бор. Антеннасини созлаб қўйганман. Бир қўшиқни жуда кўп қўйишади. Унда шундай сўзлар бор:  Сенсан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,Қондур жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма… Бу қўшиқ менга жуда ёқади. Юракни сел қилиб юборади ўзиям. Радиодаги бошловчи қиз эълон давоми…