Асрор Сулаймонов. Бу сафар ўзим (ҳажвия)

Қўнғироқ товушидан чўчиб тушган котиба «дик» этиб ўрнидан турди-да, эшикни аста очиб раҳбар ҳузурида пайдо бўлди.— Намунахон, бугун ходимлар ўз ўринларидами?— Ҳа, Бердивой ака. — Ундай бўлса, соат ўн биру нол-нолда ҳаммани шу ерга йиғинг.— Хўп бўлади.Котиба қиз бир зумда давоми…

Санжар Турсунов. Сени яхши кўраман… (ҳикоя)

Бугун хизматга келганимга эллик икки кун бўлди. Адашмасам, бу еттинчи мактубим. Ҳисоблаб кўрсам, сенга ҳар ҳафта битта мактуб битибман. Баъзан ҳазилкаш ўртоқларим:— Қизиқсан-а, бир йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Нега энди мактуб ёзаверасан? Хат ёзиш урф эмас-ку… — дейишади.Балки давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар (ҳикоя)

Шойназарга учи йўқ дард ёпишди-ю, кенг дунё кўзига тор бўлиб қолди: аъзойи бадани қақшайди, қулоғи шанғиллайди, гоҳ боши оғриса, гоҳо юраги уриб қолади, ҳали ошқозон санчганига дори ичиб улгурмасдан томирлари тортишади. Яшашдан ҳам тўйиблар кетди. Энди бирдан-бир чора кўзи очиқлигида давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Муштипар (ҳикоя)

Ўшанда омон-омон замонлар эди. Бозиргоннинг қизи бўй етиб-етмай тилларга тушди-ей, дунёнинг қизиқ-қизиқ нағма-созлари кўп экан, кишини не кўйларга солмайди денг-а, чиройи қурғур ҳам офатнинг бири эканми, билмайлар қолдимов. Ишқилиб, чиройлининг ошиғи кўп бўларкан-да… Кўксида бир нимарса дупурлаган йигиту бўз боланинг давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Қонда бор (ҳикоя)

Қирда иторқа лой том эски қалъадек қаққайиб турибди. Томнинг олдидаги яккаю ягона гужум соясида соч-соқоли оппоқ, тик иштон-кўйлакчан Тилов бобо саллани ёнига қўйиб, елкасини ёстиққа тираган кўйи оёғини чайла қилиб ётибди. Қўллари боши ортига боғланган кўйи узоқ-узоқларга тикилганча тош қотган. давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Тош қоя (ҳикоя)

Тўл мавсумида беш бойнинг сурувлари Катманнинг даштига эниб келади. Бийдай кенглик. Адирларда баҳори ўт жуда зўр бўлади. Ёввойи нўхатлар белга уриб кетади. Тойлоқ ёрилди деган сойларда-ку қорамоллар ҳам ўтга сузиб юради. Саратон кириши билан адирлар тилла рангга бўялади, сойларга шамол давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Болагинам (ҳикоя)

Еттинчи синфда ўқийдиган Баҳром катта танаффусда партадошини тирсаги билан туртиб сумкага ишора қилди. Энгашиб қараган Тошматнинг кўзлари порлаб: «Вой-й, бунча зўр?» – деб юборди. Синфда шовқин-сурон бошланган, ҳар ким ўзи билан ўзи овора. Қатор терилган сап-сариқ олмаларга тикилиб: «Ўзларингнинг боғданми, давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Занжир (ҳикоя)

Усмонқул муаллим энди уйига кетмоқчи бўлиб турганди, директор чақираётган экан. Осмонга қараганча кўзларини юмиб афтини бужмайтди. Ҳаво тафти қиздирилган тандирдек юзга урилди. Ўқувчиларга таътил бошланган, мактабда кунлик ишни тугатгани учун яна нима ками бор экан деган хаёлда ортига қайтди. Мактаб давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Жаноза (ҳикоя)

Кўҳна Боботоғ ортидан эндигина бош кўтарган саратон қуёши бирданига қиздиришни бошлади. Ҳаво дим. Катманнинг чекка бир қишлоғида тупроқ кўча бўйлаб бораётган отлиқ: «Бойназарбойнинг жанозасига», – дея уйларга қараб товуш бериб ўтди. Бу совуқ хабардан қари-қартанглар калима қайтариб: «Бечора, ҳали ёш давоми…

Дадахон Нурий. Покистон “Олтин девор” тирқишидан

Дадахон Нурий. Покистон “Олтин девор” тирқишидан. Тошкент-Исломобод, 1998 Таниқли ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий бир неча бор Покистон Ислом республикасида ижодий сафарда бўлиб, кўплаб таниш-билишлар орттирган. Шу билан адиб ҳалқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳиднинг олтмиш йиллиги муносабати билан унинг қаламига давоми…