Гулноз Мамарасулова. “КамАЗ” (ҳикоя)

Зарбдорлик холамнинг ёшлик йиллари ҳақидаги ҳикоялари кўп. Бизникига меҳмон бўлиб келганида, кечки овқатдан сўнг ўз-ўзидан онам ва холам болалик даврларини эслай бошлайди. Дадам эса бундай пайтларда ишхонасига кириб, бир дунё ёзув-чизувлари билан андармон бўлади. Авваллари қомати алифдек, бўйи узун бўлган давоми…

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар (қисса ва ҳикоялар)

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар: Қисса ва ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. Байрамларни кутиб, байрамларга талпиниб яшаймиз. Чинакам байрам эса — кўнгилдаги масрурлик, руҳнинг ҳур парвозидир. Ушбу китобнинг қаҳрамонлари ана шундай байрамга интиқ, ташна. Лекин, аёнки, ҳаёт давоми…

Жўра Фозил. Ўрингулнинг армонлари (ҳикоя)

Ўтган асрнинг 60-йиллари. Ўн икки-ўн уч ёшли бола эдим. Ҳар икки-уч йилда ўтказиладиган сайловлар баҳона бўладиган сайлларга чиқардим. Отам ўқитувчиси бўлгани боис, доим сайлов комиссиясига ё раис, ёки котиб этиб тайинланар ва тонгдан колхоз идорасига бориши лозим эди. Кенжа ўғил давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қотил (ҳикоя)

I – …Бу бир пайтлар ҳашар йўли билан қурилган ёзги клуб эди: одамлар оқиб келадиган ҳинд кинолари қўйиларди (“Айёрликка қарши маккорлик”ми, “Маккорликка қарши айёрлик”ми деган кинодаги ярим-яланғоч ҳинд гўзалларининг жунунваш рақсларини жон-жаҳонини унутган кўйи, оғзи очилиб томоша қилаётган Бектемир тоғам давоми…

Маъруфжон Йўлдошев. Мамдуҳ (ҳикоя)

Касалхонага келганимга бир ҳафта бўлганига қарамай, палатада ёлғиз ётардим. Бу ерда вақт жуда секин ўтарди. Газета варақлашдан ҳам, шифтга термилиб ётишдан ҳам зерикдим. Хонага биронта бемор келтиришларини кутардим. Ва ниҳоят ўша кутилган бемор ҳам келди. Бироқ кекса одам экан. Ҳафсалам давоми…

Биби Робия. Какку овози (ҳикоя)

– Қизлар, бўлди, тура қолайлик. Тўққиздан кейин ётоқхонага киритишмайди. – Ростдан ҳам, кетдик. Умиданиям кўрдик. Тўйига келганимиздан хурсанд бўлди. Қани, омин қилайлик. – Ҳанифа, сиз дуо қила қолинг. Ҳаммамиздан каттароқсиз… ҳажм жиҳатдан, – қизлар даврасида кўтарилган гуррос кулгу бошқа столдагиларнинг давоми…

Наргиза Асад. Меҳмон (ҳикоя)

Неъмат ака гардишли дарвоза ёнига келиб, нафасини ростлади. Охирги пайтларда мана шундай кўп юрса чарчаб қоляпти. Қариликнинг аломатидир-да бу ҳам. Бирпас эшик олдидаги ўриндиқда дам олгач, қия очиқ дарвозадан аста бўйлади: – Ким бор? Давлатбой! – дея ичкарига бир-бир одимлади. давоми…

Олим Жумабоев. Бир ўзбек ўйи (ҳикоя)

Бугун савдо ўржиди. Азон бўғизланган ҳўкизни Асқар қассоб чошгоҳга етиб саранжомлади; сомсахонага тарқатди, полвон “қиз узатди”га деб олди. Кейин ўзининг чори қўчқорини бўғизлади, униям ўткизди. Элда маърака кўп, гўшт қолармиди. Айниқса, ҳозир иликузди маҳали, гўштнинг бозори чаққон. Кеч тушгач, Асқар давоми…

Қўчқор Норқобил. Ер ёрилмади (ҳикоя)

Тойқулов тун бўйи уйқу бермади. Тонг отгунча ўкириб чиқди. Деворнинг нарёғида худди биров бўғизлаётгандай бақиради, ўзиям. Гўр бўладими, ичди-да, ичди. Олди-ортига қарамай, боши билан шу зормандага шўнғиб кетди. Шерматнинг ҳам терисини шилиб олди: ҳали уни опке, ҳали буни опке, ҳали давоми…

Акбар Мирзо. Остона (ҳикоя)

Фарида эринибгина ташқарига чиқди-ю, қорни кўриб уйқуси қочди. Юзига муздек ҳаво урилган бўлса-да, жилмайди. Биринчи қор-да. Ёшлигида биринчи қор ёққан пайтда дугоналарига қорхат ёзгани, уларга тутқич бермай, анча-мунча совғасини олгани хаёлидан ўтди. Эҳ, нимасини айтсин, ростдан ҳам ажойиб дамлар эди. давоми…