Шаҳодат Улуғ. Ада де Браун (ҳикоя)

(“Эмилига мактублар” туркумидан) Эмили, афғонингизмиди бу? Дардчил фиғон тутиб кетди бу тумонат дунёни, сўнг муттасил оқдилар оҳингиз булутларда. Қайғунгизга шерикман. Бардам бўлинг, азизам! Энди бошқа чақмоқ чақмасин, қўшилиб ёнманг сиз қасирғаларда… Билсангиз, мен ҳам худди сиз каби Аданинг суратига кўз давоми…

Шониёз Мелибоев. Нон сотувчи (ҳикоя)

Ишхонадан чиққанимда қор учқунлай бошлаганди. Шаҳарга аллақачон тун чӯккан. Ҳаво совуқ. Шу қадар совуқки, бир жойда туриб бӯлмайди. Мен ижарада яшайдиган уй унча олисда эмас, яёв юрсам, нари борса ӯн дақиқада етаман. Курткамнинг ёқасини кӯтариб, оғзимни ниқоб билан ёпиб йӯлга давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Қаҳр (қисса)

1 Бу қаттол савол кўнглининг нигоҳ етмас пана-пастқамида қачон кўз очганини сира эслолмади. Қурмағур, тўсатдан аниқ-тиниқ, лўнда савол бўлиб туғилмади-да, ўзи. Дастлабига шарпа, кўлага тусида пайдо бўлди – эътибор бермади, ғойиб бўлганди ҳам, бир енгил тортган жойида тағин қорасини кўрсатиб, давоми…

Холиёр Сафаров. Онамнинг ёлғонлари (ҳикоя)

Укам иситмалаб, онам типирчилаб қолди. Йўқсилнинг кўрган куни қурсин. Топиши кам бўлса ҳам боласи кўп бўлади. Камбағаллик отамерос ўтиб, бирор касбнинг ҳужжатига эга бўлолмаган, аслида хўжалик ишларининг ҳаммаси қўлидан келадиган отам эрта баҳордан икки-учта қисматдошлари билан авваллари қишлоқ оралаб мардикор давоми…

Холиёр Сафаров. «Ёмғир ёғмасайди…» (ҳикоя)

Баҳорнинг илк кунлари. Дарахтлар куртак уриб, чинбарглар нишон бера бошлаган. Табиат ажиб бир гўзаллик касб этган. Қир-адирлар ям-яшил кўрпага ўранмоқда. Ҳаво салқин, намхуш. Кечга яқин шитирлаб ёмғир ёға бошлади. Ҳавонинг авзойини, қоп-қора булутлар қибладан бир текис «осилиб» келаётганини кўриб, Собирнинг давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Дурёғди (ҳикоя)

Фавқулодда фожиа юз бериши мумкинлиги ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаганди. Уч кундирки, югур-югур, чопа-чопдан тиним бўлмади. Ким шодиёнага атаб янги энгил-бош тиктирган, ким совға-салом излаган, яна кимлар қамишдан бел боғлаб, қўл-оёғи чаққон хизматчилар сафидан жой олган, десангиз. Дурёғди эса тўйбоши. давоми…

Абдужалол Раҳимов. Тоғнинг емирилиши (ҳикоя)

Бу аёлнинг бардоши тоғдек, дейи­шарди. Ражаб каттойим – амакимнинг аёли ҳақида бу гап. Ёш бола эдим-да, одамларнинг гапларига сира тушунолмасдим. Ахир, катто­йим хонасидан чиқмайдиган, жуссаси бир бурда кампир. Бунинг устига, кўзи ожиз. Шу муштипар аёл қайда-ю, биз “Алифбе” китобида расмини давоми…

Маҳмуд Ражаб. Сомон мавсумида (ҳикоя)

Бекорчиликданмас, ишим кўплигидан қўлим ишга бормай, ёнбошлаб ётибман. Эринчоқлигим эмас, куюнчаклигим сабабли таш­виш­лар кўпа­йиб, оёқ-қўлим боғланган. Ишининг кўзини билмайди, дейишади мени. Нима қилай, мен қилмоқчи бўлган ишларнинг кўзи йўқ. …Даладаги шолини янчиб олганимизга бир ҳафта бўлди. Сомонига ҳали қўл текизмадик. давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Менга аталган башоратлар (ҳажвия)

Илгари сабоқдош йигит-қизлар мунажжим башоратини ўқиб, айримлари унга ишониб, ҳаётидаги турли воқеа-ҳодисаларни изоҳлашса, гоҳ кулгим, гоҳ ғашим келарди. Қаёқдаги чўпчакларга ишонишади-я, ёзаверади-да оғзига келганини, дердим. Лекин кейинги пайтларда ана шу башоратлар менга ҳам чиппачиндай туюла бош­лади. Стипендияни “ювиш” учун тўрт давоми…

Холиёр Сафаров. Она видоси (ҳикоя)

1 Назир ака колхозда сувчи бўлиб ишларди. Пахта терими тугагач, ҳар куни қўшнилар билан ҳашар қилишиб, уйма-уй ғўзапоя чиқаришар ва ҳовлининг бир чеккасига ғарам қилиб босишарди. Бугун ҳам ҳашарда эди. Шомда уйга қайтди. Юзида қон йўқ. Одатда, ишдан кела солиб, давоми…