Баҳодир Абдураззоқ. Гирдобод (қисса)

-1- 1981 йил. Деҳли. Ҳиндистон. Профессор Ракеш Чопра қўлидаги қорайиб, ҳилвираб кетган бош чаноғига ҳайрону мустар боққанча, боши-кети йўқ хаёллар гирдобига кўмилиб кетди. Наҳотки, унинг шунча йиллик изланишлари, илм йўлидаги машаққатлари бесари сомон кетган бўлса… Бош чаноғини эҳтиёткорлик билан айлантириб, давоми…

Фурқат Алимардон. Ўтмаган кунлар (ҳикоя)

Кенглиги энига олти, бўйига саккиз қулоч келадиган хона. Катта ажнабийча ёзувли девор соатининг чиқиллашидан бошқа товуш йўқ. Хонада уч киши бор. Бири ерга тикилган, иккинчиси деворга қараб турибди, учинчиси оҳиста одимлар билан уёқ буёққа юряпти, у ҳар қадам босганида ўзини давоми…

Нодира Содиқова. Марғилон. Наргис кўчаси… (ҳикоя)

Бўёғи кўчиб кетган қатор эшикларни бирма-бир очиб-ёпиб, эндигина иккинчи қаватга кўтарилаётган эдимки, қадамим сустлашди – назаримда, охирги хонада жуда таниш алланимага нигоҳимни уриб олгандек эдим. Вақтим тиғизлигини баҳона қилиб (гарчи вақтим у қадар тиғиз бўлмаса-да) йўлимда давом этавердим. Юқори қаватдан, давоми…

Гулчеҳра Асронова. Ой қиз (ҳикоя)

У тенгқурлари ичида охирги бўлиб узатилди. Ахир кимдир охирги бўлиши керак-ку? Лекин одамлар буни “ўтириб қолди” дейишади… Бу хунук ибора секин-аста қизнинг ҳам кўнглига мўралаб, ўзини-да ишонтира бош­лаган бир пайтда совчилар эшик қоқди (қўшни қишлоқдан экан, бу икки гўшани бир-биридан давоми…

Неъмат Арслон. Mаҳбуснинг иккинчи ҳаёти (новелла)

1 Ҳар доим аввал ўзини ясайди Шодия. “Аёл олдин пайдо бўлган, чунки у эркакни туғади”, дейди. Ишонаман. Ҳақиқатан ҳам аёл бўлмаса эркак туғилмайди-да… Кейин мени ясайди ва кўрпача устига ётқизиб қўяди. Мана, Шодия ёнимда ётибди. Эгнида кўк бахмалдан нимча, сариқ давоми…

Саид Анвар. Касб танламай мен ўлай! (ҳажвия)

Дадам раҳматли: “Жунадулла, ота касбини танлаган одам хор бўлмайди, қассобликда ҳикмат кўп…” деса, “Гўнг ҳидлаб, ичак судраб, суяк излаб юраманми?” деб бурун жийирибман-а! Бармоғимни осмонга ниқтаб: – Мен актёр бўламан, актёр! – деб ҳайқирибман камига. Хом сут эмган бандамиз-да. Рақамларга давоми…

Асад Дилмурод. Оқбадан париваш нигоҳи (ҳикоя)

Археологик қўриқхона саналмиш қадимий Афросиёб харобазорини кечаю кундуз қўриқловчи афсунгар: сочлари тўлин ой шуъласидек шокила-шокила оқбадан париваш!.. Юраги тиғ тилгандек симиллаб санчаётган Зарина ёнида тиззалаган ёлғиз ўғли – Арслон буржи остида туғилган Севинчакнинг бўй-басти ва марҳум эри Ҳикмат Розиқнинг даҳлиз давоми…

Исажон Султон. “Як-40” (ҳикоя)

Болалик маҳаллари эди… Иброҳимнинг отаси узоқ сафарга кетди. Бир ҳафталардан кейин қайтиб, олиб келган майда-чуйдаларини болаларига тарқатиб бўлгач, дастурхон устида сафар таассуротларини гапириб ўтириб: – “Як” деган янги самолёт чиқибди, ўшанда учдик, – деди. – Қанақа эмиш? – қизиқиб сўради давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Қалдирғочлар баҳорда келади (қисса)

I 1937 йилнинг айни баҳори эди. У обком биносидан тўғри сой бўйига тушди. “Зудлик билан бу ердан қочиш керак” деган қарорга келди-ю, тўлқин-тўлқин бўлиб оқаётган Оқбўрага кўз солди… Қадим-қадимлардан водий сари ҳаёт олиб келган сут рангидаги Оқбўра, наҳот энди… У давоми…

Тоғаймурод Шомуродов. Йўловчи (ҳикоя)

Тракторчиларнинг бугун ҳам ишлари унмади. “Туф” деса тупук музлайди. Ер метин бўлиб қотган, ярим таноб ҳайдалмасдан лемех ё қайрилиб қолади, ё плуг синади. Темирга қўл урилса чиппа ёпишади. Тракторчилар тўрт киши – унча-бунча совуқни писанд қилмайдиган чиниққан одамлар. Айримлари иссиқ давоми…