Абдураҳмон Иброҳим. Илдиз (ҳикоя)

Дераза тагидаги каравот ожизгина ғирчиллади. Пойгакда картошка арчаётган Ойниса хола ишини қўйиб, тиззаларига таянганича ўрнидан қўзғалди. – Яна оғриқ турдими? – У кўрпа устидан эрининг оёқларини уқалай бошлади. Комил ота косасига чўккан кўзларини юмди. Ғижимланган қоғоздек заъфарон юзи бирдам ҳаракатсиз давоми…

Тўлқин Эшбек. Остонақул буванинг “бойликлари” (ҳикоя)

Гап Остонақул буванинг “бойликлари”дан бошланди. У саҳарда қўқим қутиларини титади. Бўш шиша, темир-терсак, идиш-товоқ, қоғоз, латта-путталарни териб, қопларга жойлаб, уйига олиб киради. Бир қисмини шаҳар четидаги эски-тускилар бозорида пуллайди. Қолганлари йиғилавериб, уч хонали уйининг шифтигача тўлибди. Кейин ташқарига – балконига давоми…

Нормурод Норқобилов. Ўғри (ҳикоя)

У ўмарган соатини уйидагилар кўзидан бекитиб юришга ҳарчанд уринмасин, барибир учинчи куни эрталаб қўлга тушди. Шу кезгача соатни мактабга кетаётиб йўлда билагига тақиб, қайтишида эса сумкасига солиб, яширин сақлаб келаётганди. Бари ҳеч кутилмаганда содир бўлди. Бугун у нонуштадан сўнг, кундалик давоми…

Ориф Ҳожи. Ҳаваскор бедана (ҳажвия)

Уни менга бедана деб тақдим этдилар. Қимматбаҳо ликобчада бутларини беданавор тарвайтириб ётган чумчуқ ҳол тили билан арзи ҳол қилди. – Эй одамзод, сабр қилиб менга тиш урмай турсанг, ўз тарихимни айтиб берар эдим. Унинг кутилмаган бу фарёдини эшитиб, розилик маъносида давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Ютқазаверайлик (ҳажвия)

Стадион трибуналари шовқин-сурондан ларзага келмоқда… “Қани, “Амударё!” Олға энди! Ие-ие, қийшиқоёқ, ходатаёқ!” деб бақирдим мен ҳам элдан қолишмай. Командамиз ҳужумчиси Бекпўлатов оёғи остидаги тўпни олдириб қўйган эди. “Э, маймоқ! Ўйнасанг, дурустроқ ўйна, бўлмаса йиғиштир!” қувватлади олдимдаги қатордан биров. Чинданам стадионга давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. WО AI NI (ҳикоя)

Беҳрузга Бек девордаги соатга кўз қирини ташлади – 3 дақиқаси кам 21. Ишига берилди. Одатдагидек бу пайтда хўрандаларнинг оқими сустлаша бошлайди, онда-сонда аллақайтларда санқиб оч қолган тўдалар гангур-гунгур, шовқин-суронлар билан ёпирилиб келмаса, яккам-дуккам мижозлар киради холос, ошхонага. Уззукун тик оёқда давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Ишонч (ҳикоя)

Кўзинг – ўзингники, қулоғинг – ўзганики. Ўзбек халқ мақоли. – …Одамбой ака, келинг… Эрталабки мажлисда айтилганидай: бугундан бошлаб шу икки қизга бошлиқсиз. Ҳозирча… Тез орада дугоналарининг таътили тугаса, булар ҳам кўпайишиб қолади. Танишинглар: бу – Нозигул, буниси – Лобар. Мана давоми…

Чоршанби Деҳнавий. Бир бурда нон (ҳикоя)

Маматқул ишдан кеч қайтди. Ҳовлисини қоронғи кўриб, хавфсиради. Эшикка ўнгланиб ўнгланмай: – Ҳалима! – деди нохуш оҳангда. Уйдан қизи югуриб чиқди. – Нега ҳамма ёқ зим-зиё?! Қизи электр чироқни ёқди. Ташқари ёришди. Бироқ Маматқулнинг кўнглидаги ғашлик тарқалмади. – Онанг қани?! давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Ёнаётган юрак (ҳикоя)

Оддий ва зерикарли кунларнинг бирида диққинафас офисга Малика кириб келди. Унинг елкаларини ёпиб турган камалакранг ҳарир шарф, қулоғига қистириб олган настарин, лабидан қўнган ним табассум тушкунлик руҳидаги кулранг хонада майин шаббода каби елди. Бу ҳиссиётни кимдир сезди, кимдир пайқамади. Кўксига урилган баҳорий эпкинни давоми…

Назар Эшонқул. Қўл (ҳикоя)

Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди: лекин унинг оиласи катта бўлиб, тегирмондан тушгани оила боқишга етмагани давоми…