Мурод Муҳаммад Дўст. “Зарбулмасал” ва бошқа масалалар

Неъмат Аминов ҳақида ҳангомалар *** Бундан ўттиз йилча аввал журналистлар, ёзувчию шоирлар орасида Бухоро лаҳжасини аралаштириб сўзлаш бир муддат расм бўлдики, Мурод Хидиров – Ака Мурод, Носир Фозилов – Ака Носир… ва бошқа қатор кишилар ҳам шу каби… пеши уйқаш давоми…

Эмин Усмон. Муножот (эссе, 1991)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ҳар кишики дарди бўлса, йиғласун ёр олдида Машраб Ҳаво мавжларида бир нидо янграр: ҲАЁТ! Ҳаво бўшлиқларидан бир видо келар: ЎЛИМ! «Биз ҳаёт неъматидан аввал ўлим неъматини яратдик», деган ҳужжатул аввал ва охир шуурларда худди жимжит хонадаги соат давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Алвидо, азизим дарахт! (ҳикоя)

Азизим, дарахт! Илк кез учрашганимиз эсингдами, ўшанда сен қурий бошлагандинг. Ҳатто менинг, инсоннинг кўзи билан боққанда, қуриб бўлгандинг ҳисоб. Олдингга болта кўтариб бориб узоқ вақт бўйи-бастингга сарасоп солиб тургандим. Чунки яқиндагина харид қилганим дала ҳовлининг жуда яхши жойида, шундоқ бўсағада, давоми…

Исфандиёр. Итлар ув тортганда (ҳикоя)

Ҳавонинг тўсатдан айниб қолганини сезгандай, юнги яқинда олинган совлиқнинг териси титраб-қақшаб қўяди. Августнинг охирларида кунлар бирданига совиб кетди. Тунда намиққан ерга тўпиллаб тушаётган олмаларнинг тўкилиши эшитилиб турарди. Аста-секин тонг оқаришиб келаяпти. Юлдузлар сийраклашиб, боғимизни кесиб ўтган ариқчанинг суви тобора кўзга давоми…

Муҳаммад Шариф. Чиройли бўлиш қийин (ҳикоя)

Шаҳардан чиқишда одамлар “Тошкент питаги” деб атайдиган эски автобекат ўрнида водийдан пойтахтга қатновчи киракашлар кечаю кундуз ҳозиру нозир. Ҳаво совуқ, енгил туман ва зах суякни зирқиратади, бир тутам қиш кунида аллақачон шом тушиб улгурган, шу сабабми улов кам, беш-олти чоғли давоми…

Отаули. Афандининг йўриғи (эссе)

Топқирлик Ўзбек халқининг севимли қаҳрамони Хўжа Насриддин афандининг фазилатлари кўп. Бу қаҳрамоннинг ўта билағонлиги, топқирлиги, сўзамоллиги, эпчиллиги, софдиллиги, одиллиги, дадиллиги, мардлиги, тантилиги тилларда достон! Жаноби Афанди нафақат ўзбек, усмонли турк, озарбайжон, қозоқ, туркман, қирғиз, қорақалпоқ, татар, бошқирд, уйғур ва бошқа давоми…

Нилуфар Бекмуродова. Оқ олмалар (ҳикоя)

Тонг. Сигир-бузоқларнинг жағи очилиб, мени тинмай ўз тилида чақираётгандек. “Демак, бугун ухлаб қолибман” дедим ўзимга. Ёзги таътил бўлгани учунми эрталаб ухлаб қолиш, сигирларни кун ёйил­ганда боқиш ҳам айб эмасдек туюлади. Таътилнинг тўқсон куни тўққиллаб ўтгани сайин эса уй ишлари, ўйинлар давоми…

Ўролбой Қобил. Ёбонлик момо (ҳикоя)

Ҳамкасбим Шодиқул муаллимнинг шифохонадан келганини эшитиб, аҳвол сўрагани бордим. Дастурхон атрофида мезбон менга чой узатаркан деди: – Биласизми, ошна, шифохонада бир онахон билан танишиб қолдим, ўзиям роса ғалати феъли бор экан. Бунақа аёлни ҳали учратмаган эдим. Келинг, шуни бир бошидан давоми…

Музаффар Муҳаммадназар. Ёнаётган тирик ҳайкаллар (ҳикоя)

Уоррен Берроу машинасини бир ёнга оғиб қолган эски темир дарвозали ҳовли ёнида кескин тўхтатди ва ҳовли ичкарисига чопиб кириб: “Генри!.. Ким бор?” — дея бир-икки бор овоз берди. Жавоб бўлмагач, хобхона эшигини очиб, ичкарини кўздан кечирди. Ҳеч ким йўқ. Уоррен давоми…

Фаррух Жабборов. Темурвойнинг адаси (ҳикоя)

Асли илгари ҳам пилдираб юрарди. Энди болалар ўйинчоғи – пирилдоқдай пириллай кетди. Бир жойда кетини босиб ўтира олмай қолди. Ишини чала ташлаб, тамаки тутатгани чиқиб келаверади. Мижозлари оғзини ланг очиб, жағлари оғриб, интизор кутади уни. Яна денг, бари катта одамлар давоми…