Эмин Усмон. Муножот (эссе, 1991)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ҳар кишики дарди бўлса, йиғласун ёр олдида Машраб Ҳаво мавжларида бир нидо янграр: ҲАЁТ! Ҳаво бўшлиқларидан бир видо келар: ЎЛИМ! «Биз ҳаёт неъматидан аввал ўлим неъматини яратдик», деган ҳужжатул аввал ва охир шуурларда худди жимжит хонадаги соат давоми…