Сайёр (1934-2001)

Сайёр 1934 йилда туғилган. Москвадаги Адабиёт институтини тамомлаган. Ижодкорнинг “Қалб ҳарорати”, “Ўттиз ёшим”, “Фидойингман”, “Бошсиз ҳайкал”, “Мусаффо фасл”, “Денгиздан томчилар”, “Чорраҳа” сингари шеърий, “Ҳулкар”, “Уйқудаги тош”, “Одам борки” каби насрий китоблари нашр этилган. Шоир 2001 йилда вафот этган. ДУНЁ ЭКАН давоми…

Дилмурод Дўст (1989)

Дилмурод Дўст (Дўстбеков Дилмурод Абдуллаевич) 1989 йилнинг 5 декабрь санасида Зомин туманидаги Бешбулоқ қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Дастлабки таълимни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 11-мактабда олган. Шундан сўнг Гулистон санъат коллежининг халқ чолғу созлари бўлимида таҳсилни давом эттирган. Коллежни тамомлагач, Сирдарё давоми…

Башорат Отажонова (1986)

Башорат Отажонова 1986 йил 13 февралда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида ўқиган. Ҳозир «Бошланғич таълим» журналида бўлим муҳаррири вазифасида ишлайди. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Зоминда ўтказилган истеъдодли ёш ижодкорларнинг 7-анъанавий анжуманида давоми…

Абдулҳамид Парда (1958)

Абдулҳамид Парда 1958 йил 17 январда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. «Ўзтелерадиокомпания»да мухбир, таржимон, катта муҳаррир, «Ўзбекистон матбуоти» журнали бўлим муҳаррири, «Ишонч» газетасида мухбир, масъул котиб, «Жаҳон адабиёти» журналида бўлим муҳаррири, масъул котиб бўлиб ишлаган. “Олтин давоми…

Абдуғулом Абдуғани (1952-2016)

Абдуғулом Абдуғани 1952 йилда туғилган. Андижон давлат педагогика институтини (ҳозирги АДУ) тугатган. “Дилим бўзлар”, “Садоқат рамзи”, “Пойма-пой калит”, “Ошуфта дил” китоблари чоп этилган. 2016 йил 8 декабрда вафот этди. КУЙГАНДА КЎР Рўзвон холанг чакки эмас, ўйинни хўп қийганда кўр, Ёши давоми…

Маъмур Қаҳҳор (1957)

Маъмур Қаҳҳор 1957 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) фалсафа факультетини тугатган. Муаллифнинг “Кулиб турсинлар доим”, “Сеҳрли сўз” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Фалсафа фанлари доктори. ТОНГ Тонг отмоқда, оппоқ тонг, майса шудрингга қонди. Кўзларини ишқалаб, ана, қуёш уйғонди. давоми…

Муҳаббат Сафоева (1969)

Муҳаббат Сафоева 1969 йилда туғилган. Урганч давлат университетида ўқиган. Унинг “Сирли нигоҳлар”, “Исмсиз ришталар”, “Муҳаббат” номли шеърий ҳам­да “Ҳаёт гули” номли публицистик мақолалар тўпламлари нашр этилган. КУЗ Тўкилиб бормоқда япроқлар, Авайлаб бағрига олар она ер. Бошида осмонни кўтарган дарахт, Эҳтимол, давоми…

Хуррам Райимов (1950)

Хуррам Райимов 1950 йилда туғилган. Термиз давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. Ижодкорнинг “Моҳитобоним”, “Қўш­қанот”, “Меҳригиё”, “Оқ тулпор”, “Қалбимдаги қуш” сингари шеърий, “Юрак ухламайди” публицис­тик китоблари нашр этилган. ОЙМОМО Ҳой, оймомо, оймомо, Сенла гўзал кенг само. Гулдай ёшингга давоми…

Сулаймон Шодиев (1951)

Cулаймон Шодиев 1951 йилда туғилган. Бухоро давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини битирган. Шоирнинг “Янги ой чиққан кеча”, “Қанотсиз қуш”, “Ишқ фасли”, “Орзу бекати”, “Хаёл”, “Эй, муҳаббат”, “Сен учун яшайман” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Ҳар кўйи давоми…

Каримабегим (1955)

Каримабегим 1955 йилда туғилган. Фарғона давлат педагогика институтининг (ҳозирги ФарДУ) ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Унинг “Сиз мени билмайсиз”, “Дилдорим, онам” шеърий ҳамда “Тунги шарпалар”, “Бағдод ва бағдодликлар” номли насрий китоблари нашр этилган. ХАЛҚИМ Сен – тупроқсан, авайлаган Ҳатто давоми…


Мақолалар мундарижаси