Назира Ўроқова (1969-2020)

Назира Ўроқова 1969 йилнинг 3 июнида Қарши шаҳрида туғилган. 1991 йилда Қарши давлат университетининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган.

Унинг “Муаттар дунё” (2002), “Олисдаги хаёл” (2014) шеърий китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Узоқ йиллар Қарши шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаган.