Мухтасар Тожимаматова (1975)

Мухтасар Тожимаматова 1975 йилда туғилган. Фарғона давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Тавоф” ҳамда “Кўнглим шуълалари” номли шеърий тўпламлари чоп этилган. * * * Нима у қалбимни уйғотган оҳанг, Нигоҳларинг аро сирғалган севинч? Юрагим кафтига қўйдим юрагинг, Атиргул мисоли очилди давоми…

Раъно Узоқова (1916-1947)

Раъно Узоқова 1916 йилда туғилган. Термиз педагогика техникумида таҳсил олган. “Мардона юринг”, “Субҳидамда учган қалдирғоч” шеърий тўпламлари, “Малоҳат”, “Сарвиқад”, “Макр ва муҳаббат”, “Гуландом”, “Тун сирлари”, “Орзу” каби достонлар ва балладалар ҳамда “Меҳри”, “Рашк”, “Зафарнинг ҳукми”, “Учрашув”, “Қасос”, “Ўғирланган бахт” каби давоми…

Шукуржон Жабборова (1959)

Шукуржон Жабборова 1959 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини битирган. Унинг “Дил изҳори”, “Фариштам”, “Мени кечир, дилкашим”, “Маҳаллам – менинг фахрим”, “Кўнгилдаги дунё” сингари китоблари нашр этилган. * * * Кабутар! Бир дона паринг ташлаб ўт, Тинчликни давоми…

Раззоқ Абдурашид (1936)

Раззоқ Абдурашид 1936 йилда туғилган. Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультети журналистика бўлимини тугатган. Шоирнинг “Йўл бошида”, “Кафтимда олам”, “Сукунат”, “Мусаффо осмон”, “Юлдузлар хаёли”, “Эҳтирос”, “Ёруғлик” сингари тўпламлари нашр этилган. ТОНГ СУРУРИ Борлиқ яна зеболашди, Ажаб, қара, давоми…

Теша Сайдалиев (1933-1972)

Теша Сайдалиев 1933 йилда туғилган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. “Туҳфа”, “Сурхон садолари”, “Кўнгил гавҳари” шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоир 1972 йилда вафот этган. ИНТИЗОРДИР ҚАЛБИМДА ЎЙИМ Деразам ортидан ой қарар ёввош, Сенмисан деб, боқаман унга? давоми…

Фарида Анис (1968)

Фарида Анис 1968 йилда туғилган. Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Унинг “Ойдин йўлим”, “Отам­нинг орзулари” каби шеърий китоблари нашр этилган. * * * Ҳар қаёнга  юзни бурсам кўз кўрурми яхшилар, Ман каби бир муштипар  ҳолин давоми…

Озод Хушназарзода (1951)

Озод Хушназарзода 1951 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) тарих факультетини тугатган. “Соат чиқиллайди”, “Қаршингизга келдим”, “Миллатим, дардингга дармонман” номли шеърий китоблари нашр этилган. * * * Баъзан дайди шамол кирса-да уйга, Одамлар эшикни беркитар илдам. Изғийди бу шамол, давоми…

Мукаррама Муродова (1947-2005)

Мукаррама Муродова 1947 йилда туғилган. Андижон давлат педагогика институтининг (ҳозирги АДУ) ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. “Сени куйлайман”, “Ёруғ кун”, “Баҳор” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоира 2005 йилда вафот этган. ҚОҚИГУЛЛАР Ёр тарафга элтар йўллар – Банд айлабди давоми…

Элёр Мурод (1987)

Элёр Мурод 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиган. Шеърлари республика матбуотида эълон қилинган. * * * Олислардан энгашганда ой, Тун ваҳмини қувади ёғду. Юлдузми бу, қуёшмикан, ҳой, Юрагимда туғилган туйғу? Ёришади бутун вужудим, Борлиқ аро йўқ давоми…

Ҳафиза Эгамбердиева (1965)

Ҳафиза Эгамбердиева 1965 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Кўнгил кўшки” шеърий тўплами, “Қоронғи тўқай”, “Нахшона” каби насрий китоблари чоп этилган. * * * Бахтнинг болишига бош қўйдиммикан, Ёки ҳасрат ичра тўкдимми, баргим? Қайғу чирмовуғи давоми…


Мақолалар мундарижаси