Умида Абдуазимова 1953 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани „Бободеҳқон“ маҳалласида туғилган. Ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент давлат университетининг журналистика факултетига ўқишга кирган. Ўқишни битиргач, Ўзбекистон телевидениеси адабий кўрсатувлар муҳарририятида ишлаган. 1990-1995 йилларда „Маърифат“ газетасида бўлим муҳаррири ва Бош муҳаррир ўринбосари вазифасида хизмат қилди. 1995 йилдан буён „Тонг юлдузи“ газетасида Бош муҳаррир лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Умида Абдуазимованинг „Севинчим“, „Сени кўргим келаверади“, „Аразламанг“, „Салом, ҳаёт“, „Қадимий қўшиқ“, „Ойдин орзулар“, „Умрим зийнати“, „Оймома боғ“ номли ўндан ортиқ шеърий ва публитсистик тўпламлари ўз китобхонларини топган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова 1997 йил „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган.
КEНГУРУ
Ҳайвонот боғида бир
Ғалати дўстимиз бор.
Эгнида қора, қўнғир,
Савлатли пўстини бор.
Унинг қоилари калта.
Оёқлари узундир.
Қомида эса халта,
Думи тизим-тизимдир.
Халтага боласини
Солиб юрар Кенгуру.
Болангизни севинг, деб
Ўрнак бўлиб турар у!
ЎРГАТАРЛАР
Қушларга энг биринчи
Учишни ўргатарлар.
Сичқонларга мушукдан
Қочишни ўргатарлар.
Хўрозларга қичқириш,
Чўқишни ўргатарлар.
Болаларга биринчи —
Ўқишни ўргатарлар.
Катта бўлгач, албатта,
Қушлар учиши керак.
Мушук еб қўймасин, деб
Сичқон қочиши керак.
Ҳамла қилган душманни
Хўроз чўқиши керак.
Болалар-чи, албатта
Аъло ўқиши керак.
Аълочи ўқувчилар
Билимдондир, билимдон!
Аълочи ўқувчидан
Талабимизни билиб ол!
Ҳамма фандан „беш“ олиб,
Хулқини „беш“ қилмаса,
Ғайратни ишга солиб,
Юракдан иш қилмаса.
Менсимаса дўстларин,
„Аълочиман“, деб агар,
Бундай „аълочи“лардан
Кечмоқлик шарт муқаррар!
Ёлғизланган „аълочи“,
Айтинг, кимга қўшилар?
Гарчанд кундалигига
Ҳар куни „беш“ қўшилар.
Қўшилмайди болалар
Ундай аълочиларга.
Фақат ўзини ўйлаб,
Ўзига „беш“ тиларга!
БИР БОЛА БОР…
Бир бола бор,
Бир сўзли.
Оёқ-қўлли,
Қош-кўзли.
Бир иш қилса,
Толармиш,
Чунки у „ёш
Боламиш…“
Иш буюрсанг,
Чап берар.
Аммо ўзи
Гап билар:
Олиб қўйинг,
Тимоғимни.
Ювиб қўйинг,
Оёғимни.
Кийгизинг,
Пайпоғимни.
Кийгизинг,
Қалпоғимни…
Тугмачамни
Тақиб беринг…
Ёнғоғимни
Чақиб беринг.
Туфлигимни
Артиб беринг…
Бу бола ким?
Айтиб беринг…
ҚУЛОҚ
Ҳожиакбар чўзилиб,
Қизарган қулоғини.
Ушлаганча ўй суриб,
Такрорлар сўроғини:
Нега одам қулоғи
Текис эмас, буришқоқ?
Дазмолласам, дарс чоғи
Эшитарми яхшироқ?..
БАРНОНИНГ ҚЎҒИРЧОҒИ
Бараонинг қўғирчоғи
Доим кулиб туради.
Бамо бўлса аразчи,
Қовоқ солиб туради.
Барнонинг қўғирчоғи
Йиғлаш нима, билмайди.
Бамо қиз бир йигиаса
Ҳеч овутиб боимайди.
Бамонинг қўғирчоғи
Кийим талаш қилмайди.
Ўйинчоғ-у аргимчоқ —
Ўйин талаш қилмайди.
Барно боиса қизғанчиқ,
Ҳеч нарсасин бермайди.
Ёки ўзи ҳам ўйнаб
Бундай кулиб юрмайди.
Бамонинг қўғирчоғи
Барибир кулаверар.
Аразчи ва қизғанчиқ
Қизнинг адабин берар.
МУҲАББАТ
Муҳаббат оиланинг
Кенжа қизи — ширини.
Нега бундай эканин
Айтиб берай сирини.
Акаси-ю опаси
Кетишгач ўқишига,
Ёрдамлашар йўқ демай
Бувижонин ишига.
Челакчада сув сепиб,
Ҳовлини супуради.
Тупроқнинг нондек иси
Димоққа уфуради…
Дастрўмолини ювиб
Қуритади сўрида.
Бувиси эса мақтар
Ўтириб уй тўрида.
Зериктирмасдан ҳатто
Қўшиқ айтиб беради.
Бувижонига ёшлик
Пайтин қайтиб беради.
Улгурар қўғирчоғин
Аллалаб ухлатишга.
Ҳатто газга чой қўяр
Ойижони қайтишга!
Ҳаммани қарши олар
Бир-бир „салом“, „салом“лаб.
Эрка қиз бўлиб қолар
Дадасини ачомлаб…