Кавсар Турдиева (1958)

Кавсар Турдиева 1958 йил 6 августда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. 1975 йили Чилонзор туманидаги 201-ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент давлат университетига ўқишга кирган, сўнг Санкт-Петербург давлат университетини ўқиб тугатган. Ҳозир Тошкент педиатрия тиббиёт институтида кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Шоиранинг „Варрак“, „Ўйнаяпман, ўйлаяпман“, „Қуш бўлиб учган она“, „Рақамларбўйлаб саёҳат” каби тўпламлари болалар қалбининг беғубор кенгликларини очиб беришга, уларнинг нозик руҳий қалб жараёнларини кўрсатишга қаратилгандир.
Филология фанлари номзоди Кавсар Турдиева кино санъати соҳасида ҳам самарали ижод қилмоқда. Унинг „Зумраша“ ҳажвий киножурнали учун тайёрлаган „Маънавиятли бўлайлик“, „Сумалак ва тилак“, „Ёдласам боимасмиди?“ каби асарлари юқори баҳоланган. Кавсар Турдиеванинг мултфилмлар, телефилмлар учун ёзган қўшиқлари ҳам оммалашиб кетган.
Унинг „Рақамлар бўйлаб саёҳат“ (2001), „Она иси“, „Обод маҳаллам кўчалари“, „Ҳайвонот боғи“, „Саломат бўлинг“ (2003), „Боту нидоси“, „Обод маҳаллам бўйлаб“, „Тошкесарлар мамлакати“ (2004), Р. Фарҳодий тўплами таржималари (2005), ,,Ўн юмуш“, „Тозалик — гўзаллик“ каби китоблари чоп этилган.

ВАТАН ИҚБОЛ КУТАР

I

Ғайрат бўлиб, шиддат бўлиб,
Асов ҳаёт тошар.
Дарё бўлиб, зиё бўлиб,
Шошил тогиар оша.
Жумбоқларга жавоб бўлиб,
Мозий ҳикмат айтар.
Ҳикмат бўлиб, қудрат бўлиб,
Уни сен ҳам қайтар.
Нақарот:
Менда, сенда, бизда,
Ҳар бир ўғил-қизда.
Ягонадир Ватан,
Асра уни ҳар дам.
Мендан, сиздан, биздан,
Барча ўғил-қиздан
Ватан иқбол кутар,
Бизга имкон тутар.

II

Ғунча бўлиб, кучга тоииб,
Ўйнаб, кулиб яшна.
Билим сари, илм сари,
Интил бўлиб ташна.
Юртнинг шонин, порлоқ номин,
Туғдек баланд илгин.
Жаҳон билсин, ҳавас қилсин,
Сен ҳам шуни билгин.
(Н а қ а р о т)

III

Йиллар ичра, ёилар ичра,
Ғаниматдир ҳаёт.
Озод юртни, обод юртни,
Биздан олсин авлод.
Аждодламинг порлоқ руҳи
Нажот сўзин айтар,
Нидоларин, садоларин
Йўриқ қилиб айтар.
(Нақарот)

УСТОЗЛАР

Сизгадир йўлдошлар,
Эзгулик, бардошлар.
Изингиз олқишлар эъзозлар,
Дафтарлар қатида,
Меҳрлар ёдида,
Нур бўлиб яшайсиз, устозлар.
Сиз берган одобдан,
Гўёки офтобдан,
Баҳорга айланар аёзлар.
Ҳар синф хонада,
Меҳрибон онадай,
Бизларни қаршилар устозлар.
Кўтариб қаддимиз,
Ёздириб хатимиз,
Қоралаб кўп дафтар, қоғозлар,
Деб, митти даҳолар,
Бизлами баҳолар,
Ҳар фурсат баҳолар устозлар.
Улғаяр ниҳоллар,
Ечилар саволлар,
Севинчлар топади қиёслар,
Ўтса ҳам аразлар,
Сизда йўқ ғаразлар.
Сизда кўп ҳаваслар, устозлар.
Фан деган ўлкага,
Билимни елкага,
Сиз ортгач, қиламиз парвозлар,
Ҳар кичик сарҳадда,
Қувониб албатта,
Бизларга қарайсиз, устозлар.
Бу кунлар туш бўлиб,
Учирма қуш бўлиб,
Соғинчдан титраса овозлар,
Меҳрлар йўлкаси,
Маърифат ўлкаси
Сизлами эслатар, устозлар.

МEНДАН АЗИЗ ШИППАК

Сувга тушиб шиппагим
Сузиб кетди бирпасда.
Топмай унинг дарагин,
Бош эгиб қайтдим аста.
Бўлди роса тўполон,
Қийналиб кетдим ёмон.
Акам олиб хипчинни,
Қўрқитиб ҳам қўйдилар.
Дадам ҳеч бир гапирмай,
Қовоқларин уйдилар.
Опам эса дедилар:
„Ноинсофга бир қаранг —
Хайф сенга янги кийим,
Юравер оёқяланг“.
Ҳатто меҳрибон онам,
Шиппагингни топ, деди.
Уни топмагунингча,
Кет, эшикни ёп, деди.
Уйдагилар меҳри ҳам,
Чиққандайин чиппакка.
Жуда келди ҳавасим,
Мендан азиз шиппакка.

БЎЛИНГ ҲАРФГА ҲУРМАТДА

Алифбеда нечта ҳарф,
Ўйла, ақлинг қилиб сарф!
Гўё кўз-у бурни бор,
Ҳар бир ҳарфнинг ўрни бор.
Ҳар бир ҳарф буюк эрур,
Ҳар бири жуда зарур.
Адаштирмагин зинҳор,
Савод сенга бўлсин ёр.
Бир ҳарф ўзгарса агар,
„Кўр“ тўсатдан бўлар „кар“.
Адаштирсанг „и“ни бир,
„Кар“ бўлиб қолади „кир“.
„Б“ ҳарфсиз гавжум „бозор“,
Келтирар дилга „озор“.
Югурган чопқир „жайрон“,
Бир ҳарф деб бўлар „вайрон“.
Ҳатто соғлом, кучли „фил“,
Ҳарф ўзгарса бўлар „сил“.
„Пул“ айланади „кул“га,
„Тол“ айланади „тул“га.
Ҳаттоки ширин „бола“,
„Б“ ҳарфсиз бўлар „ола“.
Шундай ҳолга бўлдим дуч,
Битта ҳарфдан ҳатто „куч“,
Ўзгарди-ю, бўлди „пуч“,
„П“ қочди-ю, қолди „уч“.
Қиш ёзди бир сўзни „муз“,
Баҳор тўғрилади „буз“.
Қиш яна ёзди „аёз“,
„А“сиз „аёз“ иссиқ „ёз“.
Ҳар бир ҳарф шунақа „зўр“,
Ишонмасанг синаб кўр.
Дегин: шўрва бунча „зўр“,
Бир ҳарф билан удир „шўр“,
Ҳарфи ўзгарса бироқ,
„Қовоқ“ ҳам чинни „тcвоқ“.
Бир ҳарф деб бутун „қишлоқ“,
Бўлиб қолади „пишлоқ“.
„Кун“ айланади „тун“га,
Ишонмайсанми бунга?
Ахир бўлар „торга ос“,
„Д“ ўзгарса „дорга ос“.
Нени осамиз торга,
Кимни осамиз дорга?
„Д“ ҳарфи айтар шартта,
— Саводсизни, албатта!
Осмасак ҳам ёзамиз,
Китоб қилиб босамиз.
Ялинмасин ҳам ҳатто,
Бошқа қилмасин хато.
Шундай экан, азизлар,
Саводли бўлинг сизлар!
Ва боиинглар, албатта,
Ҳар бир ҳарфга ҳурматда.