Рустамжон Умматов. Келганларига бир қуллуқ эди, кетганларига минг қуллуқ

(Меҳмонлар хусусида фельетон) Ўзбек – меҳмондўст. Шунчаликки, меҳмонини падаридай кўриб, уйнинг тўрига ўтирғизади, парқу болиш ва юмшоқ ўринларни тўшаб, энг тансиқ таомлар билан сийлайди. Аммо ош келмагунча кетишга рухсат йўқ: бу меҳмонга ҳам аёнки, кўзи эшикдан ўтаверади: – Паловхонтўра қачон давоми…

Раимқул Суяров. Қўрқув бор (ҳикоя)

Ҳаммаси тушликка яқин бошланди. Хаёлида ер силкинаётгандай бўлаверди. Бир қаршисидаги компьютерга, бир шифтдаги лампага қаради-ю, шартта кўзларини юмиб олди ва бошини чангаллаганича, столга энгашди. Назарида, ер аста-секин қимирлаяпти. Мана, ўзи ўтирган кресло ҳам оҳиста тебрана бошлади. Ҳозир ҳаммаси тамом бўлади, давоми…

Собир Ўнар. Алла (ҳикоя)

Мухтасар ака янги уй қуриб олгач, эски уйи қошидаги оғилхонаси узоқлик қилиб қолди. Шундай бўлсаям янги уйга бор бисотини сарфлагани учун бошқа оғил қураман деб роса уч йил тиршанглади. Бульдозер текислаган ўриннинг ҳам тупроғи чириб, нишаблари ўпирилиб, яна бир марта давоми…

Мастура Абдураим қизи. Бошсиз қўғирчоқлар (ҳикоя)

Неча кундирки аёл мижжа қоқмади. Туз тотмади. Овқатланиш, қорни очганда нимадир тановул қилиши кераклигини ҳам унутгандек эди. Қирқ кундан буён у фақатгина сув ичарди. Ютоқиб-ютоқиб, лабларидан ошириб-тошириб, бўйни, кўксидан оқизиб, ҳансираб ичгани сув эди. Қизчаси кетган кундан, ҳаттоки, унинг жимитдайгина, давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Жулқунбой билан суҳбат (фантастик ҳикоя)

Кечки пайт одатдагидек вақтда уйқуга кетдим. Қанчадир ухладим, лекин негадир уйғониб кетдим. Соатга қарасам – тунги 2:00. Бошқа ёнбошимга ўгирилиб, уйқуни давом этдиришни ният қилдим. Йўқ. Келмади. Ўрнимдан турдим. Жуфти ҳалолим буни сезмади. Коридорга чиқдим. Болалар хонаси эшигини очиб, секин давоми…

Рустамжон Умматов. Уч туп буғдой (ҳикоя)

Ахийри, бир кун елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Бегона (ҳикоя)

Вақт шунчалар бешафқатми?! Ё умр ўткинчими?! Вақтнинг, умрнинг оқар дарёлиги ҳақида гарчанд кўп эшитсамда, асл моҳиятига тушуниб етмас эдим. Бунинг нақадар ҳақ гаплигига энди қаттиқ амин бўлдим. Бу гапларнинг маъносини қалбимдан ўтқизмаган эканман. Эҳтимол мен ҳам умримнинг ярмидан ошиғини яшаб давоми…

Собир Ўнар. Сел (ҳикоя)

– Чеча, чеча дейман, – худди онам унинг сўзларини эшитмаётгандай, аммам турткилайди. – Бир томоғим куйишди-я, товоним ҳам қизиди. Ортидан борай дедим. Чопиблар кетай дедим, тизза сабил қақшайди, чол ўлгурга қарасам, оғзида нос, узалиб мудраяпти. Худо мени бойлади, мен харом давоми…

Наби Жалолиддин. Шунчаки ватанпарвар (ҳикоя)

Унинг исм-шарифи айтилиши ҳамоно бир сесканиб тушди. Ўрнидан тураркан, юрак уриши тезлашиб, оёқларидан мадор кетгандай туюлди. Шусиз ҳам муҳташам саройнинг салобати босиб, ҳаяжон оғушида сархуш ўтирганди. Энди эса вужудида титроқ уйғонди. Йўқ, ўзини қўлга олиши керак. Президент қошига боряпти, ахир. давоми…

Луқмон Бўрихон. Ўтирик (ҳикоя)

Муюлишдан чиқиб келган оппоқ “Ласетти” қассобхона биқинида жонсарак турган, олача чопон, кўк саллали, жиккак жусса қария ёнида тўхтади. — Йўл бўлсин, отахон? — деб сўради олд ўриндиқда ўтирган, хумкалла, қош-қабоғи солиқ, қоп-қора одам. Қария серсавлат уловга ҳуркинқираб яқинлашди. — Жалпоқтошга. давоми…