Тоҳир Малик. Қарғиш (ҳикоя)

Бола ўлик туғилди. Бир кун ўтмай хотини ҳам жон берди. Жаноза куни шомдан кейин туғруқхонанинг бош врачидан элчи келиб, бир қоп сабзи-пиёз, ярим қоп гуруч, қўйнинг сон гўштини ташлаб кетди. Эрталаб пайдо бўлган иккинчи элчи бош врачнинг ҳукумат мукофотига номзоди давоми…

Худойберди Тўхтабоев. Ёввойи эчкилар (эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда эмас, шу ўзимизни кунларда Тошкент шаҳрида энг ақлли одамларни шошириб, ўйлантириб қўядиган сирли бир воқеа юз берибдики, бутун шаҳар аҳли ҳайратдан ёқасини ушлаб қолибди. 12 қаватли уйларнинг қоқ ўртасига дадалари қуриб берган давоми…

Пиримқул Қодиров. Чақмоқдай ялтиллаб сўнган умр (романдан парча)

Кўксаройнинг тўртинчи ошиёнида энг қаттиқ қўриқланадиган четки хонада ўн тўққиз ёшлик Абдулла Мирзо олти ойдан буён қамоқда ётибди.Хонанинг деразаси йўқ, фақат қўл етмас баландликда туйнуги бор. Яқинда шу туйнукдан турналарнинг майин қурув-қурувлари эшитилиб қолди. Ўша куни кечаси тепада кучли момақалдироқ давоми…

Анвар Намозов. “Пигурния катания” (ҳажвия)

Тўра бобо телевизорда кўрсатилаётган олимпиадага тикилиб ўтириб, феъли айниди-қолди. У урчиқ йигираётган кампирига ўгирилди:— Тур жойингдан. Менга анови ғилдиракларни топиб бер!— Нимани? — сўради Ҳамида буви. — Қанақ ғилдирак? Жимгина ўтирсангиз бўлмайдими, а?— Набираларнинг ғилдираклари бўларди, эсингдами? Тур!Кампир телевизорга назар давоми…

Шодмон Отабек. Хонадон (ҳикоя)

Тарвақайлаб ўсган кўҳна тут остидаги сўрида ёнбошлаб ётган Мардон чол иссиқдан лохасланди, сочиқ билан юзини эринибгина елпиди. Оёғидаги эски дард яна безовта қиляпти чолни. Ичкарида куймаланиб юрган Роҳила кампир айвонга чиқиб, чолига яқинлашиб сўради:— Чойни янгилаб берайми?Чол кампирига кўз қири давоми…

Муборак Рустамова. Шаҳарлик муаллим (ҳикоя)

Тошмурод тажангнинг туриб-туриб таъби тирриқ бўлди. Ахир, бундан ортиқ бедодлик бўладими, она сути ҳали оғзидан кетиб улгурмаган бир шаҳарлик тирранча унга ақл ўргатди-я?! Гўринг нурга тўлгур ота-боболаридан эшитмаган панд-насиҳатни шугинадан эшитди-я?! Нима эмиш, Тошмурод ака болаларининг билим олиши учун шарт-шароит давоми…

Нурислом Тўхлиев. Дуо (бадиа)

Менинг бир ажойиб дўстим бор. Ўзи олим киши, фан доктори, профессор. Камтарнинг камтари, ҳалол-покиза, бировнинг ҳақидан қўрқадиган, янгиликка ва яхшиликка интилиб яшайдиган инсон. Обрўли лавозимларда ишлади, ҳаммасидан яхши ном, иззат-икром билан кетди. Ҳозир ҳам элнинг корига яраб юрибди. Яхши-яхши китоблар давоми…

Нурислом Тўхлиев. Говургон (бадиа)

Жуда қадим замонларда, емак-ичмак танқислигидан ё бошқа сабабми ишга ярамай қолган қарияларни фарзандларидан бири елкасида кўтариб олиб, олис тоғлиқдаги қузғуну илонлар макон қилган Говургон деган манзилга ташлаб келишар экан. Ўлимтикхўр қушлар, чарх уриб учаётган қузғунлар мурдаларни еб кетишар экан. Бу давоми…

Нурислом Тўхлиев. Абрам (бадиа)

Университетда қолиб домлалик қилаётган, илмий тадқиқот олиб бораётган тенгдошларимиз орасида Абрам исмли яҳудий йигит ҳам бор эди. Абрамбой биздан бир-икки ёш каттароқ бўлганиданми ёки доим саранжом-саришта бўлгани учунми, тенгқурлар орасида қандайдир алоҳида нуфузга эга эди. Бунинг устига унга баъзи-баъзида ишимиз давоми…

Исажон Султон. Ёғоч кавуш (ҳикоя)

Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яъни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган. Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. Ронзян деб аталмиш қишлоқда бир одам яшар эди. У давоми…