Сойим Исҳоқ. Садоқат тоши (ҳикоя)

1 Макиён бургут тепаликдаги йириккина туятошга қўниб, ўзидан таҳминан эллик-олтмиш қадамча қуйидаги кичикроқ уйдай келадиган туятош ёнида барра майсаларни чимдиётган кулранг қуённи диққат билан кузатарди. Унга ҳаялламай човут соларди. Лекин қуёндан атиги эллик қадам наридаги ўтлар орасида пусиб ётган овчини давоми…

Мирзапўлат Тошпўлатов. Бозор (ҳикоя)

Тўрақул мактабни наридан бери битирди-ю, ўзини бозорга урди, бир амаллаб қассобга шогирд тушди, кўп ўтмай устозиданам ўтиб кетди, мустақил қассоб бўлиб олди. Бозордаги гўшт сотувчилар қаторидаги растадан устозининг жойига эга чиқди. Лаби-лабига тегмай: “Келинг, ака, гўштдан олинг, гўштни зўри, додаси давоми…

Мирзапўлат Тошпўлатов. Тақдир (ҳикоя)

Райҳон опа ёлғиз яшайди, асраб олган боласи ҳам узоқ шаҳарга кетиб қолган. Райҳон опа кунини бозорга қатнаб ўтказади, оз-оздан харид қилади. Чунки… бир ўзи… битта картошка, битта пиёз, ярим пиёла гуруч ёки макарондан овқат қилади. Ундан ташқари яна бир одати давоми…

Абдужалол Раҳимов. Ишқинг билан (ҳикоя)

Дилоромнинг ботини яшин урган дарахтдек куйиб кетди. Бу азоб суймаганига эрга бермоқчи бўлишганида бошланган, ҳамон ичу таши ёнади. Ўша кундан мунгли кўзлари ёшга тўлиб юрди. Нигоҳини одамлардан олиб қочишга ўрганди, аммо ихтиёрсиз ҳаракатлари юрагида ловуллаб турган оловни ошкор қилиб қўяётгандек давоми…

Анвар Намозов. Жумбоқ (ҳикоя)

У эрталаб уйғониб, ўзининг қаердалигини ҳам англай олмади. Бироз кулимсираб ётди. Негадир кайфияти жуда яхши эди. Гарчанд ушбу ҳужра кичкина, кўримсиз бўлса-да, унга кенг, гўзал кўринди. Ўрнидан туриб, каталакдек иккинчи хонага кирди. Кейин ташқаридан ёруғлик тушиб турган деразага яқин борди. давоми…

Бекназар Ерназаров. Ухлама, қуёш! (қисса)

Чироқ ўчган заҳоти ҳужра зулматга чулғанди. Қизиқ! Деразадан на шамол, на тўзон, на иссиқ, на совуқ кира олади. Лекин қоронғилик кира олади. Ўзи билан бирга қўрқувни ҳам етаклаб киради. Кундузи бирортаси ҳам ёдга тушиб, кўз олдида эласламайдиган қўрқинчли алланимабалолар пайдо давоми…

Озод Мустафо. Танбур ва кумуш тўғноғич (ҳикоя)

Бу олам – танбур. Унинг қорни бўш, сип-силлиқ, дастаси дағал. Тор бўшлиқ томонга интиларкан нохун уни ортиқ азобламайди, бироқ шунда нозик куй ҳам тугайди. Қачонки, у бутунлик томонга интилса – аксинча ҳолат юз беради. * * * Дераза рахида турган давоми…

Абдусаттор Содиқов. Тушларимга киринг, онажон (қисса)

ВИДО Онам оламдан ўтибди! Бу совуқ хабардан танам жунжикиб, баданимга саноқсиз игналар санчилгандек, бутун вужудим титраб кетди. Қишлоққа, онам яшаган ҳовлига қанчалик шошилмай, ошиқмай, оёқларим худди менга бўйсунмаётгандек, юришим унмасди. Бир чойнак чой ичгунча етадиган манзил менинг назаримда соҳили кўринмайдиган давоми…

Абдужалол Раҳимов. Матонат (қисса)

1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор музлаган. давоми…

Байрам Айтмурод. Оға (ҳикоя)

Уфқ қонталаш бўлиб келаверди. Қумлитовнинг тўридаги бир чети ҳовузга, бир томони шолизорга туташ Қурбон қассобнинг ҳовлисида уй эгалари ғимирлаб, кириб-чиқиб юрибди. Ўрол гўштни жиклаб, паловга деганни бўлак, уйда осиладиган бош қозонга деганни алоҳида, қўноқ уйларга тарқатиладиганни бўлак ажратди, ундан кўз давоми…