Зокир Худойшукур. Чибор (ҳикоя)

От жуда ақлли жонивор. Азалдан йигитнинг ҳамроҳи, йўлдоши. Бу иккиси гўё эгизакдай гап. Бир замонлар ана шундай бўлган. Аммо ҳозир удумлар анча ўзгариб кетди-да. Йигитларнинг отга меҳри анча пасайдими, дейман. Ҳар ҳолда бу гапларни айтишимда жон бор… Шунча яшаб отнинг давоми…

Меҳринисо Абдураҳмонова. Қўшнилар (ҳикоя)

«Баҳринисо хола санаторийга бориб дам олиб қайтибди. Яна қаерга денг, нақ Тошкентнинг ўзига эмиш. Номиям, тил қурғур келмайди, Семичками, Семашками, ишқилиб шунга ўхшаш бир нарса. Илгари пайтларда у ерда фақат дириктирлар, райкўмлар дам олар экан. Замонанинг зайли билан доруломон замонлар давоми…

Отаули. Ҳаво (ҳикоя)

  Сумбуланинг сокин саҳарида Хўжакент қиш­лоғининг туб-киндигидаги қуёшга юз тутган мўъ­жазгина кулбадан чиқиб келган қария аввалига дала ҳовлисини бир айланиб келди. Сўнг ҳовли ёнидан оқиб ўтадиган зилол жилғада юз-қўлини ювди. Ўчоқбошига бориб, одатдагидек қумғонда чой қайнатишга тутинди. Унинг олтмиш беш давоми…

Муҳаммад Салом. Барака опам (эссе)

Бомдоддан кейин уйқуни “тўлдириш” илинжида тўлғаниб ётардим. Мана, уч ҳафта­дирки, дала ҳовлидаман, лекин изга тушолмаяпман: ҳамон милк азоби; юрак тез уриши, уйқусизлик тинкамни қуритяпти. Муолажалар нафини сезмаяпман. Тоғбағри, булоқ сувлари, мусаффо ҳаво ҳам жонимга оро кирмоқчи эмасдай. Лекин бундан-да зўрроқ давоми…

Усмон Азим. Куз кунлари, баҳор кунлари… (триптих – уч ҳикоя)

1. ИШХОНАДАГИ КЎРГАЗМА Асрор Валиевич ишнинг одами. Бугунги юмушни эртага қўймай, жон–жаҳди билан тиришиб ишлайдиганлар тоифасидан. У идорасига келиб тақаладиган юзлаб муаммоларнинг калаваларини қўлида маҳкам ушлаб туради. Бу калава чувалиб–чувалиб, адо бўлгунга қадар зинҳор–базинҳор кўздан қочирмайди. Дастурланган аллақандай машинадай бир давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Йўл (фалсафий роман)

Мен бир ожиз томчиман, аммо юрагимда уммон соғинчи яшайди. Мавлоно Румий ТУШДАН ОЛДИНГИ ВОҚЕА Овоз келди! Ово-о-оз!.. Эшитяпсизми, ғойибдан бир овоз келди! Дунёларни тўлдириб эмас, йўқ, балки йўл каби узун, йўл каби сирли-сеҳрли овоз келди. Бақирган эмас, шивирлаган овоз! Лекин давоми…

Фурқат Алимардон. Ғирбайди (ҳикоя)

Қиш бўлишига қарамай бирон марта ёлчитиб қор ёғмади. Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшаш қишлоқ уйлари. Мўрисидан узиқ-юлуқ тутун чиқаётган уй деразасидан бир неча кун олдин ота-онасини кўргали шаҳардан келган йигирма беш ёшлардаги йигит ҳовлини кузатяпти. Анча йиллардан бери шовқинли, шошқин давоми…

Ҳабиб Абдуназар. Даштдаги олов (ҳикоя)

“Момобулоқ” туркумидан Дашт. Ҳар ер-ҳар ерда пастқамгина лойсувоқ уйлар. Узоқларда фақат қўй-қўзилару уюр-уюр отлар кўзга ташланади. Гоҳ-гоҳида оқбош ва янтоқни эринибгина чайнаётган туяларнинг ўкириги эшитилади. – Тезроқ юр, – дейди онам у ёқ-бу ёққа олазарак бўлаётганимни кўриб. – Бу туришда давоми…

Нормурод Норқобилов. Янги эртак (ҳикоя)

“Бир бор экан, бир йўқ экан…” Уф-ф… бунча қийин иш экан бу!.. Эртак тўқиш ва уни қоғозга тушириш бу қадар оғир, бу қадар мушкул юмуш эканлигини хаёлига келтирмаган Ойдин қизалоқ, мана, неча кундирки, “бир бор экан, бир йўқ экан”дан нарига давоми…

Ғози Раҳмон. Қўш кабутар чизилган уй (ҳикоя)

Катта Чақил тоғи орасидаги барлосларнинг Саркенти овулида дунё бино бўлган куни туғилган дуркунгина ўғил болага Жумақул деб исм қўйдилар. Худди ўша йили Саркентидан жудаям узоқда олти ой совуқ изғирин бўладиган минтақада жамики йўқсиллар бирлашиб катта тўнтариш қилишган экан. Ўша тўн­таришнинг давоми…