Эркин Аъзам. Бир дақиқа кўзингни юм (ҳикоя)

У жойлар аллақачон бузилиб кетган, у одамлар ҳам энди йўқ; аниқроғи — бор-у, қаерларда, нима иш қилиб юрибди… Лекин улар муқим яшайдиган, ўзлари билмаган холда яшайдиган битта жой бор, яна битта жой… «Пахтакор» бекати. Метродан чиқиб тўрт тарафга таралаётган гурас-гурас давоми…

Назар Эшонқул. Хаёл тузоғи (ҳикоя)

«Ўлим ҳам сени севиб қолибди…» «Ромео ва Жульетта» Воқифнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги хабар мени бирдан эсанкиратиб қўйди; икки йиллик сафардан сўнг шаҳарга қайтиб келгач, биринчи қизиққан ва батафсил ўргана бошлаган ҳодисам ҳам унинг бедарак йўқолиши сабабларини аниқлашдан иборат бўлди. Орадан давоми…

Хайриддин Султонов. Раъно гулининг суви (ҳикоя)

Хуршид Давронга бағишлайман Қадрли китобхон! Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига давоми…

Акбар Рустамов. Мулойимхунук (ҳажвия)

Ўринов жойида ўтиролмади. Гўёки оромкурсига типратикан ташлаб қўйилган-у, билмай орқасини қўйгандек эди. Салдан сўнг ана шу жонивор унинг ичига киргандек аъзои баданига ниш санчишга ўтди. Юрагида аллақандай талотўп бошланди. – Аблаҳ, – деди у ўзига ўзи пичирлаб, – ким сотди давоми…

Ғайрат Шералиев. “Ҳамиша… пул хизматидамиз!” (ҳажвия)

“Ашулачи” журналида иш бошлаганимга бир ҳафта тўлмай, бош муҳаррир чақиртирди. Хушламайроқ қарши олганидан кайфияти чатоқлиги кўриниб турарди. – Сиз мухбирликка ўқиганмисиз, ё чилангарликками? Ҳалигина минг истиҳола билан биринчи мақоламни ёзиб топширгандим. Раҳбаримнинг бунақа ғазабнок саволидан билдимки, қандайдир қовун туширганим аниқ. давоми…

Ҳамид Ғулом. Ҳаёт сўқмоқлари (ҳикоя)

Қўлдош ота боғида ивирсиб юриб почтага кечикишига сал қолди. Почта бошлиғи пўлат сейфни қулфлаб энди сурғучламоқчи бўлиб турганда ҳаллослаб кириб келган чолни кўриб ишини тўхтатди. — Ҳайтовур, кетиб қолмапсизлар, — деди Қўлдош ота, пенсия берадиган рангпаргина татар қиз Салиманинг столи давоми…

Хайриддин Султонов. Бобурийнома (роман)

Хайриддин Султонов. Бобурийнома: Маърифий роман. — Тошкент, «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1997 У ун тўққиз ешида туғилган диёрини мангу тарк этди. Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини эгаллаган улкан салтанатга асос солди. Унинг мамлакатдорлик сиёсати, давоми…

Содиқ Норбоев. У (эссе)

Кеч баҳорнинг бу туни қоп-қоронғи бўлса-да, кўнглимда ўзим ҳам тушуниб бўлмайдиган сирли сурур ҳукмрон эди. Ташқарида шовуллаб ёмғир ёғар, мен дераза олдида турганча катта-кичик томчиларнинг ойнага урилиб-чертилиб пастга оқиб тушишини ёш боладек завқланиб томоша қилардим. Чироқ ёруғида аксланиб, жилваланаётган дераза давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ижарага ота керак(мас)ми? (ҳажвия)

…Аёлнинг кўз ёшини кўриб ректорнинг ҳам кўнгли юмшади. Бўлмаса-ку, шунча вақт дарсларда қатнашмаган талабани ҳеч қачон кечирмаган бўларди. Муштипарнинг юракни эзиб юборувчи ҳасрату нолаларидан кейин факультет деканини койиди – талабасининг ҳолидан хабар олмаганим учун. Ахир бечора тўрт ойдан буён оғир давоми…

Эркин Аъзам. Турмуш (ҳикоя)

Эру хотин — қўш ҳўкиз эмиш… Мен — шаҳзода, сен — маликасан. Шавкат Раҳмон Малика энди қайтмайди, энди қайтиб келмайди Малика!.. Қарийб ўн йил турмуш қилиб, Тилак хотинини ҳали бирон марта чертмаган ҳам эди — бу гал урди, бир тарсаки давоми…