Жавлон Жовлиев. Лобар, Лобар, Лобарим менинг (ҳикоя)

I “– Келинг, кўришайлик. Негадир, бугун… ким биландир дардлашгим келаяпти. – Соат нечида? – Ишдан чиққан пайтизда-да… Қўлимда телефон тутганча, ўтирғичга суянаман. Лобар бетоқат яна нималардир дейди. Деразадан кўзим қуёшга тушади. Қуёш қизғиш ранглар билан хайрлашиш тасвирини чизарди. – Келишдик. давоми…

Наби Жалолиддин. Ўқилмаган китоб (ҳикоя)

Мардикор бозоридан эрта қайтди. Гузардан иккита нон олди. Рандаланмаган, дағал тахта дарвозанинг осма қулфини очишга бироз қийнал­­ди – занглабди. Ҳалқаси шарақлади, ошиқ-мошиғи ғийтиллади… Тор саҳнни ўт босган, олди айвонли икки хонали уйга элтувчи қадамлар изидан ҳосил бўлган майсасиз йўлак сўқмоққа ўхшайди. давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Избосар (ҳикоя)

Избосар уйғонганида одатдагидек чалқанча ётганди. Унинг кўзига дастлаб уйининг кунгурадор, нақшинкор шифти кўринди. Шифт марказида – Избосарнинг нақ тепасида заррин қандил нур сочарди. Мана, эллик йилдан бери Избосар фақат шифтга қараб уйғонади. Тўғри, бу йилларда шифтлар ўзгариб турди. Болалигида у давоми…

Баҳодир Қобул. Ой йўли (қисса)

ЙЎЛ КЎРИШ Қишлоқда аввал кўча уйғонади… Каттасойдан бошланиб, қишлоқни қоқ иккига бўлиб, нақд Каттатоққа бориб қадаладиган йўл аслида ёғин-сочин ғайрат қилганда чағату ўнгир, ҳовли-ю ҳаётлардан йиғиладиган селу селовани сойга қуядиган жар. Ҳам жар, ҳам кўча. Шунинг учун Жаркўча дейишади. Жаркўча давоми…

Раъно Розиқова. Мулоқот (ҳикоя)

Ичимда бир вулқон бордек. Кўнглим тўлиқади. Болажонларимни ухлатиб қўйиб, йиғлаб ҳам оламан. Аммо кўнглим тинчимайди. Шунда… Яна сизга хат ёзаман. Юзинчи, мингинчи мартамикан? Ўша вулқондек бир ниманинг бир сиқими “Азизим!” сўзи билан оқ қоғозга кўчади. Лекин … Ҳозирги алғов-далғов кунларда давоми…

Тоҳир Малик. Юлдузга айланган қизалоқ (ҳикоя)

Сочлари жингалак, киприклари узун-узун, чарос кўз, бетлари лўппи, дўмбоққина, оппоққина бу қизалоқ бир ёшга тўлганида худди қўғирчоққа ўхшарди. Чақалоқ туғилганида оилада қанчалик шодиёна бўлса, бир ёшга тўлганида ундан-да кўпроқ қувонадилар. Гўдак ҳеч нарсага тушунмаса ҳам, унга ҳар турли совғалар берадилар, давоми…

Байрам Айтмурод. Юракка юк тушди (ҳикоя)

Синфдош жўраларим – Сирожиддин ва Мадиёрнинг хотирасига бағишладим. – Ўзи сенинг муртинг ўсадими? Ё кўса бўлиб юраверасанми? – дея масхара қилишни бошлади Дарёбой. Ҳар куни шу аҳвол! Иши тушса, мени мақтаб алқайди. Дарсдан сўнг, қўярда-қўймай уйига олиб кетади. Ҳурмат-иззат кўрсатган давоми…

Байрам Али. Кутилмаган ташриф (ҳикоя)

Аёл меҳмонни эри ёнига бошлаб кирди. Ҳайтовур Бердиёр Исмат уни кўриб ғашланмади ёки ғашланса ҳам, буни дўстига сездирмади. – Туман марказига етган оёқларинг Чимсаройга етмай қолади-я, – гўё гина қилди хотини чиқиб кетгач. – Ҳеч келмайсанлар! Ё бурунларинг кўтарилиб қолганми? давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Оқсоқ хизматчи (ҳикоя)

Халил нафақага чиқиши билан Вахшивордаги ота ҳовлисига кўчиб келди. Чарчаган мияни дам олдириб, бундан буёғига қарилик даврини қай йўсин ўтказишни ўйлаб кўришга бир-икки ой ўзини эркин қўйди. Шу кайфиятда болалиги ўтган қадрдон гўшанинг сокин ҳаётидан лаззатланиб юрган кунларнинг бирида кутилмаган давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Дардингни олай (ҳикоя)

Хўп, ажабтовур замонлар бўлди-да! Тошқул қаердаю олисдан-олис ўзга бир юртда давру даврон суриб яшаётган соҳиб жаноблари ва унинг рафиқаси қаерда – уларнинг тўқнаш-рўпара келишини ким тушида кўрибди – ақл бовар қилмайди, ақл! Бориб турган тасодиф, ғирт тасодиф, ишонай десангиз, ҳеч давоми…