Ҳулкар Ғаффорова (1985)

Ҳулкар Ғаффорова 1985 йилда туғилган. Навоий Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Шеърлари “Истиқлол чечаклари” жамоавий тўпламида, вилоят, республика нашрларида эълон қилинган. * * * Юртим узра ажиб манзара – Гувранади олтин далалар. Елпинади терак барглари, Ёз шамоли юртни аллалар. давоми…

Бахтиёр Мирзо (1959)

Бахтиёр Мирзо 1959 йилда туғилган. Андижон Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Унинг “Сени излаб”, “Ишқ илҳомлари” шеърий тўпламлари нашр қилинган. МОВИЙЛИК Мовийлик қўйнида салобат тўкиб, Уфққа қуёш жим эна бошлайди. Гул ҳислар тобора қалбим яшнатиб, Бир давоми…

Дилноза Тоҳирова (1982)

Дилноза Тоҳирова 1982 йилда туғилган. Муқимий номидаги Қўқон Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Ижодкорнинг «Бахт калити» номли шеърий китоби чоп этилган. СОКИНЛИК Сокинликни яхши кўраман, Чунки сокин қолган маҳалда, Бир соҳир қуш учиб келади Ва юракка беради далда. Жуда давоми…

Зайниддин Нуғмонхон (1949)

Зайниддин Нуғмонхон 1949 йилда туғилган. Тошкент Темир йўл транспорти институтини тамомлаган. “Изҳор” номли шеърий тўплами чоп этилган. КЕЧ КУЗ Тўзону хазонлар ўйнаган йўлка, Оппоқ бошларини мағрур тутган тоғ, Қишнинг элчилари – эсган изғирин, Маъюс боқиб қолган бийдек дала, боғ. Тоғ давоми…

Зубайда Ишмонова (1951)

Зубайда Ишмонова 1951 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. У ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ижод қилади. КЎЗГА ЯҚИН ЮРТ Гулдуросли ўтмиз, чақинмиз, Бир тиним йўқ: на ёз, на қишда. Энди бизлар эркка яқинмиз, Ғам, қайғули кунлар олисда. Мўл-кўл давоми…

Зуҳриддин Исмоил (1962)

Зуҳриддин Исмоил 1962 йилда туғилган. Днепропетровск Медицина институтини тугатган. “Кўзмунчоқ”, “Кўклам қўшиғи”, “Муҳаррир”, “Эй, гул…” шеърий тўпламлари чоп этилган. БИНАФША ОЛАМИ Шафтоли гулини суяман-да, мен, Бинафшани ёдга солади доим. Гулзорларга бормай қўяман-да, мен, Хаёлим эгаси ўша гулойим. Индамай тураман тилимни давоми…

Ҳилола Исматова (1974)

Ҳилола Исматова 1974 йилда туғилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти Навоий филиалининг филология факультетини тугатган. Вилоят “Дўстлик байроғи” газетаси мухбири. Шеърлари “Навоий гулшани”, “Рангин наволар”, “Навоийликлар гулдастаси” каби жамоавий тўпламлардан ўрин олган. * * * Қиш, муз, қор, Сувлар давоми…

Болтабой Бекматов (1958)

Болтабой Бекматов 1958 йилда туғилган. Москвадаги Горький номли Адабиёт институтида ўқиган. Бир қатор матбуот, нашриёт, маънавият йўналишларида ишлаган. Унинг шеърлари туман, вилоят, республика нашрларида чоп этилган. ШАФФОФ ТЎЛҚИНЛАР Туркум 1 Менинг қайиғимга ўтиргин гўзал менинг қайиғимга ўтирсанг агар олиб кетажакман давоми…

Хаёла (1962)

Хаёла 1962 йилда туғилган. Наманган маданият техникумининг кутубхонашунослик бўлимида таҳсил олиб, радио ва турли матбуот нашрларида ишлаган. Айни пайтда, Наманган вилоят Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг “Кўзларимдан соғинчлар ёғар”, “Нигоҳимга яширай” номли шеърий ҳамда “Ёлғон юпанч” насрий давоми…

Муҳайё Рустам қизи (1973)

Муҳайё Рустам қизи 1973 йилда туғилган. Навоий Давлат педагогика интститутининг ўзбек филологияси факультетини битирган. Шеърлари республика матбуотларида чоп этилган. * * * Эй ёри меҳрибон, дилсултон, Қирмизи қирларга кетайлик. Лолалар қатлида уздим жон, Ул алвон сирларга етайлик. Боқ, ҳануз дарёлар давоми…