Жўрабек Рамазонов (1983-2014)

Жўрабек Рамазонов 1983 йил Сурхондарё вилоятининг Бойсун шаҳрида туғилган. Тумандаги 1-мактабда таҳсил олган. Ижод намуналари республика матбуотида элон қилинган. Ўзбекистон ёш ижодкорларининг анъанавий “Зомин” семинари иштирокчиси. “Тавалло” (2003), “Бугун” (2008), “Юр, қочиб кетамиз” (2011) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. “Бойсун” давоми…

Ҳасанбой Ғойиб (1968)

Ҳасанбой Ғойиб 1968 йилнинг 1 январида Тожикистон Республикаси Турсунзода (Регар) шахрида туғилган. Ҳасанбой Ғойибнинг 2001 йилда «Висол», 2002 йилда «Рухим ранглари», 2004 йилда «Уйғониш фасли», 2007 йилда «Кўнглим гуллари», 2012 йилда «Юракнинг маҳзун тунлари», «Ҳажрида куяр кўнгил» номли китоблари чоп давоми…

Беҳзод Фазлиддин (1983)

Беҳзод Фазлиддин 1983 йил 20 сентябрда Наманган вилояти Чуст туманидаги Дамобод қишлоғида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети бакалаврлик босқичини, 2007 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасининг халқаро журналистика бўлимини тамомлаган. «Муқаддас замин» (1999), давоми…

Марҳабо Каримова

ТАҚДИР Танлаб-танлаб, ўлчаб бўй, Орзилаб қилинар тўй, Қўшилар бўрига қўй, Шу ҳам тақдир бўлдими? Оловни сувга қўшар, Соддани қувга қўшар, Атай қилганга ўхшар, Шу ҳам тақдир бўлдими? Бир бадфеълга бир зебо, Бир кўлмакка бир дарё, Бир нодонга бир доно, Шу давоми…

Ойдина Мумтоз

КУЗ Ланг очиб эшикни хазон ойига, Хайрга қўл чўзар қизарган Август. Туфлисин ботириб ёмғир лойига, Қўлида соябон, шошиб келар куз. Ёмғир мудроқ йўлнинг юзини ювар, Дарахтлар бағрига босар япроқни. Булутлар осмонда қора – изқувар, Календар йиртади ёзги варақни… Куз… Заминнинг давоми…

Фазлий

* * * Бош эгдим муҳаббатга, мен ғариб бечораман, Топгайдир мени албат йўлида овораман. Билмаган дер ул Мажнун, ишқида девонаман, Излаб ҳуснига достон мағрибга равонаман. Ҳануз ёрдин йўқ хабар, ўзимдан бегонаман, Илк муҳаббат қасрида, тун шамга ҳамхонаман. Бергали туҳфа ёрга давоми…

Юсуф Худойқул

БЎЛМАС Жон оларға сендек офати жон бўлмас, Жон тутарға мен киби нотавон бўлмас. Бургут урармиш тўш чўнг қояга, ҳаргиз, Ки дардин англарга қояда жон бўлмас. Чархи бебурд рафториға ошуфта сен, Не тонг, ишқ аҳлига ёрсиз ватан бўлмас. Майли сен қоя давоми…

Улуғ Бек Маъруф (1972)

Улуғ Бек Маъруф 1972 йил Наманган вилоятининг Чуст тумани, Олмос қишлоғида таваллуд топган. Тошкент Давлат Универститети журналистика факултетини тамомлаган. Узоқ йиллар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизими, жумладан, вазирликнинг бирлашган таҳририяти ва Матбуот хизматида ишлаган. “Ажал сўқмоғи”, “Чаён боласи”, “Чимилдиққа отилган давоми…

Лобар Азизхўжаева (1991)

Лобар Азизхўжаева 1991 йил Тошкент вилоятининг Қибрай туманида таваллуд топган. Насрда ва назмда ижод қилади. Ҳикоялари, ижтимоий-сиёсий мавзудаги мақолалари, интервюлари, таржималари, шеърлари Республиканинг турли газета ва журналларида мунтазам равишда чоп этиб келинади. Касби журналист. Ҳозирда “7х7” ижтимоий оммабоп газетасида адабий давоми…

Кавсар (1987)

Кавсар (Шодиева) 1987 йил Ғиждувон шаҳрида туғилган. Кавсарнинг “Нон ҳиди” (Тошкент, 2003) ва “Тонг қуёши” (Тошкент, 2009) номли шеърий ҳамда “Гулистондан жавоҳирлар” (Тошкент, 2010) таржима китобчалари нашрдан чиққан. Ҳозирда Ж. Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари юзасидан илмий изланишни давом эттирмоқда. ВАТАН давоми…


Мақолалар мундарижаси