Ҳусниддин Ҳайит (1989)

Ҳусниддин Ҳайит 1989 йил туғилган. Гулистон давлат университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини тамомлаган. “Сирдарёлик қиз”, “Кўнгил тилининг изоҳли луғати”, “Дилнурбитик”, “Тakvım teranesi” (турк тилида), “Севги сукунати” (таржима) китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. давоми…

Ҳаёт Шодмон (1962-2025)

Ҳаёт Шодмон (Исматулло Ибодуллаев) 1962 йил 14 майда туғилган. 1979 йил Гулистон шаҳрида ўрта мактабни тамомлаган. 1983 йилда Гулистон қурилиш техникумини, 2009 йилда Олий адабиёт курсини тугатган. «Соғинчларга ишондим сени» (2000), «Давкар элим» (2002), «Жиян келди» (2004), «Ўлан тўшак» (2004), давоми…

Олимжон Ўсаров (1973)

Олимжон Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. «Баҳор ҳазонлари» (1993), «Изтироб гуллари» (1994), «Юлдузлар давоми…

Абдунаби Ҳамро (1961)

Абдунаби Ҳамро 1961 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Тошкент Давлат маданият институтини тугатган. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бери бадиий ижод билан шуғулланиб келади. 1995 йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Хиёнат” (1993), “Оқ алвасти” (1994), “Отам айтган қўшиқлар” (2002), “Йиртқич” давоми…

Дилобар Жўраева (1987)

Жўраева Дилобар Саъдуллаевна 1987 йил 20 май куни Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Унинг “Иккинчи умр”, “Кўнгил одами”, “Юрагимда гуллайсан Ватан”, “Мен сизни сўраб келдим” шеърий тўпламлари ҳамда “Қисмат чорраҳаси” насрий тўплами нашрдан чиққан. Ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази давоми…

Моҳигул Ўктам қизи (1970)

Моҳигул Назарова Ўктамовна 1970 йил 25 июлда Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳрида туғилган. 1994 йилда ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тугатган. 1997 йилда Тошкентдаги «Ёзувчи» нашриётида «Юрагимда сўз», 2008 йилда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида «Қалбим шабнами» давоми…

Абдулла Боқий (1978)

Абдулла Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) 1978 йил 15 апрелда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. Республика «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси. «Сийрат» адабий тўгараги асосчиси. Абдулла Боқий «Кўнгил кўчалари», «Аёл қалби», «Олий хўжалик суди Ахборотномаси», «Ҳуқуқ ва бурч», «Интеллект» нашрларида давоми…

Зилола Хўжаниёзова (1973)

1973 йилнинг 16 июнида туғилган. Қарши давлат университети филология факультети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. 2002 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Юрагимда бир гул ўсади”, “Дил шеваси”, “Кўнгилга йўл”, “Ҳулво” (Туркия), «Соғинч шивирлари», “Аксиома”, “Кел,эй давоми…

Акмал Турсунов (1988)

Акмал Турсунов 1988 йили туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. ЛОЛА Бир азобда тоққа чиқсам баҳорда, Қиқирлаб турибди тоғнинг лоласи. Лола, мени ерга урма бекорга, Анойимас, менам тоғнинг боласи! Эгилганим тўғри сенинг пойингга, Чиройинг деб бўлдим мен роса хароб. Шу давоми…

Феруза Хайруллаева (1993)

Феруза Хайруллаева 1993 йили туғилган. Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари иштирокчиси. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан «Биринчи китобим» рукнида «Қақнус парвози» номли шеърий тўплами чоп этилган. * * * Ҳар кечада кечикмас удум – уйқусидан уйғонади тун. Руҳим тинмай потирлар ҳозир, Ёлғизликка ясалмиш якун. давоми…


Мақолалар мундарижаси